Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» ўз майдонида «Навбаҳор»ни қабул қилади. Анонс

Хабарингиз бор, бугун Олий лига 23-тур доирасида "Насаф" Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши саф тортади. Айни дамда "аждарлар" ҳисобида 48 очко мавжуд ва турнир жадвалида учинчи поғонани эгаллаб турибди. "Навбаҳор" эса 22 -турдан сўнг 25 очко жамлаб, 11-поғонада боришмоқда.

Мазкур учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги 38-ўйини сифатида қайд этилади. Бунгача жамоалар 37 бор куч синашиб, шулардан 19 тасида қаршиликлар ғалабага эришган бўлса, 10 баҳсда “лочинлар”нинг қўли баланд келган ва қолган 8 учрашува жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 57-56 “Насаф” фойдасига. Шунингдек, Қаршида ўтган сўнгги 5 беллашувнинг 4 тасида мезбонлар қўли баланд келган ҳамда бир учрашувда дуранг натижаси қайд этилган, дея хабар беради қаршиликлар расмий сайти.

Йўқотишлар
Бу ўйинда меҳмонлар ўзларининг олти нафар футболчилари хизматидан фойдалана олишмайди. Алишер Саматов, Санъат Шихов, Дилшод Жабборов ва Шаҳбоз Эркиновнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис ўйинни қўйиб юборишади. Шунингдек, "лочинлар" ҳимоячиси Қаҳрамон Маҳаммаджонов қўлини синдириб олганлиги боис учрашувда қатнаша олмаса, ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов ҳам бетоблиги туфайли бу баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

"Насаф" таркибида ҳам баъзи йўқотишлар мавжуд. Жамоанинг универсал футболчиси Фарруҳ Сайфиевнинг огоҳлантиришлари сони тўрттага этгани боис бу ўйинда "аждарлар"га кўмаклаша олмайди. Жамоа марказий ҳимоячиси Ҳамза Каримов ҳам жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ. Ўтган турда "Локомотив" билан бўлган беллашувда жароҳати безовта қилиб алмаштирилган Азамат Алланиязовнинг аҳволи яхши ва "аждарлар"нинг иккинчи даврадаги энг яхши "снайпери" "лочинлар" билан бўладиган баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Ўтган турдаги омадсизлик
Ўтган тур ҳар иккала жамоа учун омадсиз бўлди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"га, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" эса сафарда "Локомотив"га кичик ҳисобда мағлуб бўлишди.

Тарихий голни ким уради?
"Насаф"нинг ҳозирги кунгача Олий лигадаги киритган голлари сони 999тага етган. Юбилей, 1000-голни катта эҳтимол билан "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинида кўришимиз мумкин.

Ўйин соат 18:30да, Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда бошланади.

Киритилди: 25.09.2015 15:06. Ўқилди: 2577 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.