Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» - «Навбаҳор» учрашувига оид фактлар

Олий лиганинг 23-турида жамоамиз "Навбаҳор" устидан йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.

— "Насаф" ушбу ўйинда Олий лигадаги ўзининг 1000-голини киритишга муваффақ бўлди. Юбилей гол муаллифи жамоанинг моҳир ҳужумчиси Илҳом Шомуродов бўлди.

— "Насаф" Олий лига доирасида "Навбаҳор" устидан 20-ғалабасини расмийлаштирди. Бу жамоалар Олий лигада жами 38 маротаба тўқнаш келишган ва шуларнинг 20тасида қаршиликларнинг қўллари баланд келган. "Навбаҳор" жамоаси 10 маротаба ғалаба нашидасини сурган бўлса, қолган 8 баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 62-57, "Насаф" фойдасига.

— "Насаф" - "Навбаҳор" (5:1) ўйинида жами олтита гол киритилди. Қизиқарли жиҳати шундаки, урилган олтита голни учта футболчи иккитадан киритишди. Артур Геворкян ва Илҳом Шомуродов дубль қайд этишган бўлса, "Навбаҳор" аъзоси Улуғбек Бақоев дастлаб қаршиликлар дарвозасини, кейин ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

— Бердиев шогирдлари "Навбаҳор" устидан Олий лига доирасидаги ўзларининг иккинчи йирик ғалабаларини қўлга киритишди. Бу вақтга қадар жамоа бир марта, 2013 йилдаги мавсумда "лочинлар"ни йирик 5:0 ҳисобида таслим этишган эди.

— "Насаф" учун бу баҳс Олий лигадаги 551-ўйин бўлди. Шулардан 308тасида "аждарлар" ғолиб чиқишган, 104 маротаба дуранг ўйнашган ва 139 бор мағлубиятга учрашган.

— "Насаф"нинг Олий лига тарихидаги киритган голлар сони 1004тага етди. Шунингдек, жамоа 551 ўйинда ўз дарвозасидан 637 маротаба тўп олиб чиққан.

— Ҳозирга қадар олий лигада "Насаф"дан фақат учта клуб кўп гол урган. Булар "Пахтакор" (1609), "Нефтчи" (1486) ва "Навбаҳор" (1228).

— "Насаф" "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг тўплаган очколари сонини 51тага етказиб олди ва турнир жадвалида 3-ўринни банд этиб турибди.

— "Насаф" вакиллари ушбу мавсумда ҳакамлар томонидан жами 41 маротаба жазоланишган. Футболчиларга ҳакамлар 38 бор сариқ карточка кўрсатишган бўлса, уч марта футболчиларимизни ўйиндан четлатишган.

— "Насаф"нинг бу йилги мавсумда Олий лигада киритган голлари сони 41тага етди ва бу кўрсаткичда тўртинчи поғонада боришмоқда. Қашқадарёликлардан кўпроқ гол урган жамоалар: "Локомотив" (48), "Пахтакор" (46) ва "Олмалиқ" (43).

— "Насаф" энг кам гол ўтказиш бўйича иккинчи ўринни "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари билан бўлишиб туришибди. Ҳар учала жамоада 16тадан гол қўйиб юборилган. Бу борада энг яхши кўрсаткич "Бунёдкор"га тегишли бўлиб турибди. "Қалдирғочлар" ушбу мавсумда ҳозирча 14та гол ўтказиб юборишган.

— "Навбаҳор"га қарши ўйинда иккитадан гол уриб дубль қайд этган футболчилари — Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкяннинг бу йилги мавсумда киритган голлари сони 9тага етди. Улар тўпурарлар баҳсида тўртинчи ўринни бўлишиб туришибди. Тўпурарлар пешқадами бўлиб турган Баҳриддин Ваҳобов ҳисобида 18та гол мавжуд.

Киритилди: 26.09.2015 07:26. Ўқилди: 3820 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

23.08.2025. Суперлига. 20-тур.
18:30
Сурхон
1-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.