Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Voha.uz: Жиззах шаҳридан илк хабарлар +фото

Эртага Ўзбекистон Кубоги финали. Бугун кубок финалининг меҳмон жамоаси бўлмиш “Насаф” футболчилари “Суғдиёна” стадионида машғулот ўтказишди. Мухлисларга шуни етказишни ҳоҳлар эдикки, барча футболчиларнинг кайфияти аъло даражада, улар финал учрашувига тайёр.

mash_f_1

mash_f_2

mash_f_3

mash_f_4

mash_f_5

Бугун “Насаф” ПФК делегацияси билан янги барпо этилган ва финал учрашуви бўлиб ўтадиган стадионни ҳам бориб кўрдик. Биз шунингдек стадионда Қашқадарёлик мухлислар учун ажратилган секторларни ҳам кўздан кечирдик, улар учун стадионда 2, 3 ва 4-секторлар ажратилган. Қарши шаҳрида сотилган чипталар ҳам ана шу секторларга сотилган. Ушбу секторлар  деярли майдон марказининг тўғрисида жойлашган.

Аммо биз шу нарсага гувоҳ бўлдикки, “Насаф” ПФК ходимларининг қўл телефонларига чипта сўраб қўнғироқ қилган мхлислар сони жуда кўпчиликни ташкил қилаяпти. Шу ерда маълумот тариқасида айтиб ўтмоқчимиз, Қарши шаҳрида сотилмай қолган чипталар кеча Жиззах шаҳрига қайтарилган ва стадионнинг 3-чиптахонаси орқали бугун ва эртага ҳам сотилади. Меҳмонлар учун ажратилган 2 ва 3-секторларга чипталар деярли сотиб бўлинган, аммо 4-секторга чипталар мавжуд, эслатиб ўтамиз ҳар бир секторда 1100тага яқин ўриндиқлар бор.

Кейинги хабарларимизда Қашқадарёдан ташриф буюрган ва улар билан бирга финал учрашувини томоша қилиш истагида бўлган мухлислар учун ажратилган секорларга бориш ва кириш тартиблари билан таништириб ўтамиз.

s_s_1

s_s_2

Жиззах шаҳрида футбол байрами кайфияти ҳукм сурмоқда. Биз бу ерда яна бир қувонарли ҳолатга гувоҳ бўлдикки, маҳаллий мухлисларнинг аксарияти эртага “Насаф”га мухлислик қилиш истагидалар.

ОАВлари учун ажратилган жойни ҳам кўздан кечирдик, улар учун 80та ўриндиқ бор, усти очиқ сектор. Бизга стадион ходимларининг маълум қилишича эртагача секторга электр тармоғи (розеткалар) ўрнатилади аммо Wi-Fi интернет тармоғи мавжуд эмас. Финалга ташриф буюраётган ОАВ ходимлари ана шу мавжуд шароитларни ҳисобга олишларини сўраган бўлар эдик.

media_t

Суратларни Сардор Нуров олган

Киритилди: 16.10.2015 16:13. Ўқилди: 6448 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.