Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ў.Юсупов: “Мезбонлар катта куч билан ўйнашди, лекин биз ғолиб чиқдик”

Олий лиганинг 26-турида жамоамиз Жиззахда “Сўғдиёна” билан куч синашди ва муҳим ғалабага эришди.

Ушбу ғалабада ўзининг ишончли ўйини билан катта ҳисса қўшган дарвозабонимиз Ўткир ЮСУПОВ ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Ўйин жуда кескин курашлар остида ўтди. Стадионга келган мухлислар қизиқарли ва томошабоп футбол гувоҳига айланишди. Кучли шамол бўлгани боис футболчилар бироз қийинчиликларга дуч келишди. Учрашувдан олдин мураббийимиз ўйин жуда қийин бўлишини, “Сўғдиёна” очко олиш учун жонини беришини таъкидлаб ўтишганди. Ростан ҳам мезбонлар катта куч, кучли иштиёқ билан ўйнашди. Буни жуда яхши билардик. Муҳими- керакли уч очко эгасига айландик. Бизда чемпионлик учун имконият сақланиб қолган ва шу сабабдан Жиззахда ғалаба қозонишимиз зарур эди.

– Ўйин давомида жамоани бир қатор вазиятларда голдан сақлаб қолдингиз. Умуман кўрсатган ўйинингиздан қониқдингизми?

– Мен ўз ўйинимга баҳо бера олмайман. Бу даражага ҳали чиққаним йўқ. Мураббийлар нима дейишса шу. Учрашувдан сўнг Элдор Суюнов ўйинимга яхши баҳор бериб, ўтказиб юборилган голда тўпга чиқишим кераклигини айтиб ўтди. Денис Иванков ҳам ўйинимдан қониққанини ва керакли маслаҳатларни бериб, ўз хатоларимни айтди. Артур Геворкян, Мақсуд Каримов сингари тажрибали футболчилар яхши ҳаракат қилганимни таъкидлашди ва руҳлантиришди. Учрашувнинг дебютидаёқ дарвоза олдида хавфли вазият юзага келди. Бу вазиятдан жамоани голдан сақлаб қолганимдан хурсандман. Мураббийимиз ҳар доим ҳакам хуштаги янграганидан сўнг диққатни ўйинга қаратиб, тезда барча нарсага тайёр туришни, сергакликни учрашув сўнггига қадар йўқотмасликни ўргатгани қўл келди. Энди бор эътиборни “Бунёдкор” билан бўладиган ўйинга қаратишимиз зарур. Бу учрашувда мухлисларга ғалабани тақдим этишим лозим. Чемпионлик пойгаси эса сўнгги турга қадар давом этади

Манба: www.fcnasaf.uz

Киритилди: 23.10.2015 11:28. Ўқилди: 2820 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.