Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф” бугун “Сўғдиёна” билан куч синашади

Бугун янги ҳафтанинг илк кунида “Насаф” Тошкентда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушади.

 

Аслида 25 январь санасида қаршилик футболчилари Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси билан куч синашишлари лозим эди. Аммо маълум сабабларга кўра, мазкур баҳс ўтказилмайдиган бўлди. Натижада жамоамиз Даврон Файзиев бошчилигидаги  “Сўғдиёна”га қарши назорат баҳсини ўтказади.

 

Жамоамиз таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак,  ўтган ҳафтада “Навбаҳор”га қарши баҳсда жамоа таркибида кўрикдан ўтган Илдар Маматказин клуб билан шартномага имзо чекди.  “Локомотив” билан шартномаси якунига етган ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев ҳам янги мавсумда “Насаф” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Шунингдек, ўтган мавсумда “Сўғдиёна”да ҳаракат қилган ҳимоячи Сайдулло Раҳматов ҳам “Насаф” билан келишувга эришди. Бунгача “Машъал”дан иқтидорли посбон “Насаф” билан бир йиллик битимга имзо чекканди.  Айни пайтда бир йўла уч нафар футболчимиз – ҳимоячи ҲАмза Каримов, Фарруҳ Сайфиев  ва ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков жароҳати боис жамоа таркибида машғулотларда иштирок этишмаяпти.

 

Ўз навбатида сўнгги тўрт мавсумда “Насаф” шарафини ҳимоя қилган Шохруҳ Гадоев кейинги фаолиятини Баҳрайннинг “Муҳаррақ” жамоаси билан боғлади. Шунингдек, жамоани дарвозабонлар Ўткир Юсупов, Алибек Туробов, Илҳом Юнусов, Ботир Қораев, Акрам Баҳриддинов, Алишер Юсупов тарк этишди. Ўтган мавсумда қаршилик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб қолган словениялик Рой Рок куни кеча пойтахтимизда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтолмади табиийки, у жамоа билан янги шартномага имзо чекмайдиган бўлди.

 

“Насаф” – “Сўғдиёна” учрашуви 25  январь куни соат 15:00 да “Бунёдкор” стадиони футбол мактаби майдонида бошланади.

Киритилди: 25.01.2016 14:12. Ўқилди: 2614 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

17.05.2025. Суперлига. 10-тур.
20:00
Қўқон-1912
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.