Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Элдор Суюнов: «Персиполис»га ўтишим мумкин эди, лекин»

Қаршининг «Насаф» жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпти. Мазкур хориж йиғинига Рўзиқул Бердиев 23 нафар футболчини олиб кетган. Жамоа сафига қўшилган янги футболчилардан Санжар Қувватов, Илдар Маматказин ва Дилшод Раҳматуллаев ҳам «аждарлар» билан бирга БААга йўл олишган. Ушбу йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Дубайда бошланган йиғин пойтахт Абу-Даби шаҳрида якунланади. Амирликларга жўнаб кетиш олдидан «Насаф» Тошкентда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. «Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтган ва Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси бошқарган учрашувда ёш ҳужумчи Бобур Абдуҳолиқов ҳамда ўтган мавсумни юқори савияда ўтказган ҳимоячи Шерзод Аъзамов томонидан киритилган голлар «Насаф»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Биз ушбу ўйиндан сўнг жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони Элдор Суюновдан интервью олдик.

- Элдор, янги футбол мавсумига тайёргарлик қандай давом этяпти?

- Аввалдан белгиланган режа асосида янги мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Ҳозирликни декабрнинг ўрталарида Қарши шаҳрида бошладик. Енгил ва тикланувчи машғулотларни ўз ичига олган йиғинимиз ўзимизнинг базада ўтказилди. Янги йил байрамидан сўнг машғулотлар пойтахтга кўчди. Орада уч кун футболчиларга дам берилди ва мана бугун (суҳбат 25 январь куни уюштирилган, - муал.)Тошкентда йиғилдик, эртага тонгда БААга жўнаб кетамиз. Гувоҳи бўлганингиздек, бугун ўртоқлик ўйинида «Сўғдиёна»ни мағлуб этдик. Мураббийлар штаби БААга борадиган барча футболчиларга ўйнаш имконини берди. Энди Амирликлардаги йиғинда кучайтирилган тартиб остида шуғулланамиз. Кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Шу баҳслар орқали ОЧЛ ва суперкубок учрашувларига тайёргарлик кўрамиз.

- Бир муддат аввал сизга Эроннинг «Персеполис» клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Шу ростми?

- Ҳа, бу маълумот ҳаққоний эканлигини тасдиқлайман. Эрон клубидан таклиф тушди. Лекин ўша пайтда «Насаф» билан шартномани узайтириб бўлгандим. Шу сабабли, «Персеполис»га ўтишим амалга ошмай қолди.

- Ўзингизга қолса, Эрон чемпионатига йўл олармидингиз?

- Энди бу ҳақда гапиришдан фойда йўқ. Бундай имконият менда яна бўлишидан умидворман. Олдинда бизни мураккаб мавсум кутиб турибди. ОЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этамиз. Осон бўлмаслиги аниқ. Қолаверса, Ўзбекистон кубоги соҳиби сифатида ўз унвонимизни ҳимоя қилишимиз керак. Мамлакат чемпионатида ҳам олдимизга жиддий вазифалар қўйил-япти. Мавсумни «Пахтакор»га қарши суперкубок ўйини билан бошлаймиз. Йилни соврин билан бошлаш ёқимли бўларди.

- ОЧЛдаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Агар ўтган йил билан таққослайдиган бўлсак, бу сафар гуруҳимизга кучли жамоалар тушди. Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли», БААнинг «Ал-Айн» жамоалари анча кучли рақиб. Бу клублар таркибида савияси юқори легионерлар тўп суришади. «Плей-офф»даги ўйин ғолиби ҳам кучсиз рақиб бўлмайди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам гуруҳдан чиқиш учун ҳаракат қиламиз.

- Ўтган йили «Насаф» нимчорак финалга чиқишга анча яқин келганди...

- Афсуски, бироз тажрибасизлик ҳамда омаднинг етишмаганлиги сабабли гуруҳдан чиқа олмагандик. Ўшанда тўплар нисбатига кўра гуруҳда қолиб кетгандик. Бундан тегишли хулосалар чиқарилди. Ўйлайманки, бу сафар нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритамиз.   

- Миллий чемпионатимизда ҳам жамоа олтин медалларни қўлга киритиш учун яхши имконият ҳосил қилганди. Аммо ҳал қилувчи ўйинларда йўқотилган очколар сабаб бронза медали билан кифояландинглар. Бу ҳам омадсизлик туфайлими?

- Мен бундай демаган бўлардим. Фикримча, биз кубок баҳсларига кўпроқ урғу бериб юбордик. Бунинг натижасида клуб тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги қўлга киритилди. Тарих янгиланганидан хурсанд бўлдик. 2011 йили «Насаф» футболимиз тарихида биринчи марта ОФК кубогида зафар қучганди. Энди навбат - чемпионликка.

Киритилди: 29.01.2016 13:58. Ўқилди: 3701 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

23.08.2025. Суперлига. 20-тур.
18:30
Сурхон
1-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.