Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» ўз майдонида «Обод»ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Бугун “Насаф” жамоамиз ўз майдонида Олий лига 3-тур доирасидаги учрашувда бу йилдан юқори лигада фаолиятини бошлаган Тошкентнинг “Обод” жамоасини қабул қилди.

Бугунги учрашувда Рўзиқул Бердиев Артур Геворкянни захира ўриндиғида қолдирди. “Насаф” жамоасини сардор сифатида Эркин Бойдуллаев майдонга бошлаб тушди.

Учрашув кутилганидек майдон эгаларининг устунлигида бошланди. Меҳмонлар эса дастлабки дақиқалардан ҳимояланишга мажбур бўлишди. Биринчи бўлим ҳақида умумий қилиб айтганда, “Насаф” жамоаси жуда кўп ҳужумлар уюштирди, аммо “Обод” жамоаси ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилди. Шу боис майдон эгалари рақиб ҳимоясини ёриб ўтиши анча қийин бўлди.

Учрашув биринчи бўлими якунланиб бораётган бир пайтда, яъни 43-дақиқада ниҳоят “Насаф” жамоаси ҳисобда олдинга ўтиб олди. Сайдулло Раҳматовнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Илҳом Шомуродов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлим бўлим ҳам худди биринчи бўлимда каби “Насаф” жамоасининг устунлигида ўтди. Рўзиқул Бердиев иккинчи бўлимда таркибда бир қанча ўзгаришлар қилди, улар ўйинни албатта кучайтиришди. Аммо бу ҳисобда акс этмади.

Шундай қилиб, “Насаф” жамоаси навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Олий лига, 3-тур. 01.04.2016 й.
“Насаф” (Қарши) – “Обод” (Тошкент) 1:0 (1:0).  3335 томошабин
Қарши  ш. “Марказий” стадиони, 18:00да
Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Андрей Снетков (Тошкент вил.), Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Александр Фролов.
Гол: Илҳом Шомуродов (43)
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Илдар Маматказин, 7.Шухрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Дилшод Раҳматуллаев (4.Мақсуд Каримов 82), 18.Бахром Абдураҳимов, 20.Эркин Бойдуллаев(с),  21.Азамат Алланиёзов, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Ислом Рашидхонов (17.Артур Геворкян 82), 31.Сайдулло Раҳматов.
“Обод”: 12.Дилшод Ҳамроев (91.Давронбек Жўрақулов 86), 2.Аброр Хусенов (7.Жавоҳир Қаҳрамонов 74), 3.Илҳом Комилов, 5.Ғайрат Умиров, 6.Шерзод Жалилов, 8.Дониёрбек Хасанов, 11.Шохруз Норхонов, 14.Акбаржон Хўжаев, 15.Санжар Баратов (13.Умиджон Матмусаев 46), 18.Санжар Турақулов, 23.Жавлон Искандаров.
Огоҳлантириш: Жавлон Искандаров 34,

Киритилди: 01.04.2016 20:14. Ўқилди: 3485 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

17.05.2025. Суперлига. 10-тур.
20:00
Қўқон-1912
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.