Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью. "Пахтакор" - "Насаф"

Бугун, 11 апрель кунида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси 4-турнинг марказий учрашувида Тошкентнинг "Пахтакор" стадионида Қаршининг "Насаф" жамоаси меҳмон бўлади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳамда ўтган мавсумда мамлакат Кубоги соҳиби бўлган жамоалар ўртасидаги учрашув соат 18:30да бошланади.

Осиё чемпионлар лигасида иштирок этаётган жамоаларнинг ўзаро тўқнашувини Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Бу жамоалар Олий лига доирасида шу вақтгача жами 38 бора тўқнаш келган. Бу ўйинларда 22 марта тошкентликлар жамоаси ғалаба қозонган. Тўққиз ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, фақат 7 марта "аждарлар" "шерлар"ни мағлуб этган.

Ҳар икки жамоанинг ўзаро тўқнашувлар тарихида бир мартадан 4:0 ҳисобида ғалаба қилган.

"Насаф" шу кунга қадар Олий лига доирасида "Пахтакор"ни Тошкентда фақат бир марта мағлуб этган. Қолган 18 сафар учрашуви мағлубият билан якунланган.

"Шерлар" фақат 2001 йилдагина ўз майдонида қаршиликлар қаршилигини енга олмаган (0:4).

Бугун бўлиб ўтадиган учрашувда "Пахтакор" ушбу ғалабали серияни давом эттиришга уринса, "Насаф" 15 йиллик ғалабасиз серияга барҳам беришга уриниб кўради.

Жорий мавсумда "Насаф" жамоаси ўтказилган учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган ҳолда чемпионат пешқадамларидан бири бўлиб турибди. "Пахтакор" эса учинчи турда "Бухоро" майдонида дуранг қайд этгач (0:0), 7 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 5-поғонасидан жой олган.

Ўйинга чипталар "Пахтакор" стадиони кассаларида сотилади. Уларни 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин деб ҳабар берди pakhtakor.uz сайти.


Ўзбекистон ПФЛ. 4-тур.
11 апрель 2016. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30

"Пахтакор" – "Насаф"
Ҳакамлар: И. Танташев, Р. Серазетдинов, А. Снетков, А. Нажафалиев 
Назоратчи: Р. Айтеков.

Киритилди: 11.04.2016 14:52. Ўқилди: 3265 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

17.05.2025. Суперлига. 10-тур.
20:00
Қўқон-1912
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.