"Пахтакор" - "Насаф" ўйинидан кейинги матубот анжуманининг биринчи қисмида Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
"Натижа биз учун ёмон бўлмади. Пахтакор майдонидаги дуранг бизни қониқтиради. Тожиевнинг голи биз учун кутилмаган бўлди. Футболчиларга стандарт вазиятларда рақибдан эҳтиёт бўлиши кераклигини айтгандим ва айнан ўша вазиятда гол ўтказиб юбордик. Ўйин ҳисобга яраша бўлди"
- Негаи ккинчи бўлимда рақибни майдон марказида прессинг билан ушлаб турмадингиз?
- Биринчидан, биз прессинг қилишни режалаштирмагандик. Рақибга қарши ҳужум ташкил этмаслик учун шундай ҳаркат қилдик. Аслида биз прессинг қилмоқчи эмас эдик. Режлаштирилган ишларимиз ўхшади.
- Шомуродов жароҳат олди, қай даражада жиддий?
- Илҳомнинг жамоага фойдаси жуда катта. У ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам фаол ўйнайди. Шунингде, Абдураҳимов ҳам жароҳат олди. Умид қиламан иккаласининг ҳам жароҳати жиддий эмас.
- Легинерлар одатда жамоани кучайтириш учун олинади. Больевич мана бир нечта ўйинки ўйнагани йўқ. Хато трансферми бу?
- Йўқ, шунчаки Сайдулло Раҳматов унинг ўрнида яхши ўйнамоқда. Шу боис уни захирага ўтказиб қўя олмайман. Больевич ўз имкониятини кутишга мажбур.
- Иккинчи ўйинда ҳам дурангга эришиб натижадан қониқдим деяпсиз. Бу нимадан далолат рақибдан қўрқишми?
- "Пахтакор" майдонида дуранг биз учун яхши натижа. "Ал Жайиш" билан ўйинда омадимиз келмади. Бугун кўп ҳам гол ура олмадик.
- ОАВ да сиз ҳақингиздаги мақолага муносабатингиз?
- Бу мақолани ўқимадим. Лекин менга айтишича бу мақолада танқид ёки жамоани ёмонлаш эмас бошқа нарса бор экан. Қаршида ОЧЛ ўйинлари халққа байрам сифатида бўлмоқда. Баъзи жамоалар ҳамон ОЧЛни орзу қилишмоқда. Биз 20 йил давомида орзу қилган Ўзбекистон кубогини қўлга киритдик.
- Бугунги қўпол ўйинга қандай қарайсиз?
- Марказий баҳс шиддатли кечади. Шахсий фикрим "Пахтакор" бугун у даражада қўпол ўйнагани йўқ. Футболда бўладиган вазиятлар.
- 81-дақиқада рақиб 10 киши бўлиб қолди. Лекин "Пахтакор" кўпроқ ҳужум қилди.
- Хоҳлайсизми хоҳламайсизми футболчи ўйин охирида чарчаб қолишади. Футболчиларга буни етказиш жуда қийин. Рақиб ҳужум қилганида ҳимояландик, тўп бизда бўлганида ҳужумга ўтдик. Сўнгги дақиқада бизда қулай имконият бўлганди.
- Бойдуллаев ва Раҳматуллаев тўпни кўп бор ён томонга оширишди. Бунда кўп хатолар бўлди. Футболчиларга машғулотларда бу нарса ўргатиладими?
- Албатта футболчиларга тўпни рақибга бериб қўйинглар демаймиз (кулади). Шунчаки ўйиндаги вазиятдан келиб чиқиб шундай бўлди.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 9 | 22 |
2 | Насаф | 9 | 19 |
3 | Динамо | 8 | 18 |
4 | Бунёдкор | 9 | 16 |
5 | Нефтчи | 8 | 15 |
6 | Навбаҳор | 9 | 14 |
7 | Сурхон | 10 | 13 |
8 | Пахтакор | 9 | 12 |
9 | Қўқон-1912 | 9 | 12 |
10 | Қизилқум | 8 | 11 |
11 | Машъал | 9 | 11 |
12 | Андижон | 9 | 9 |
13 | Хоразм | 8 | 8 |
14 | Сўғдиёна | 10 | 8 |
15 | Бухоро | 9 | 6 |
16 | Шўртан | 9 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 9 | 18 |
2 | Пахтакор | 9 | 17 |
3 | Металлург | 9 | 17 |
4 | Локомотив | 9 | 16 |
5 | Андижон | 9 | 15 |
6 | ОКМК | 9 | 14 |
7 | Навбаҳор | 9 | 13 |
8 | Бухоро | 9 | 11 |
9 | Сўғдиёна | 9 | 11 |
10 | Динамо | 9 | 10 |
11 | Сурхон | 9 | 8 |
12 | Қўқон-1912 | 9 | 7 |
13 | Қизилқум | 8 | 7 |
14 | Бунёдкор | 8 | 7 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 20 | 34 |
2 | Қизилқум | 20 | 31 |
3 | Қўқон-1912 | 20 | 28 |
4 | ОКМК | 20 | 27 |
5 | Сўғдиёна | 20 | 24 |
6 | Нефтчи | 20 | 18 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Шабаб ал-Аҳли | 5 | 10 |
2 | Ал-Ҳуссайн | 5 | 9 |
3 | Кувайт СК | 5 | 5 |
4 | Насаф | 5 | 4 |
13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур. | |||
19:00 | ![]() Пахтакор |
6-3 | ![]() Насаф |
17.05.2025. Суперлига. 10-тур. | |||
20:00 | ![]() Қўқон-1912 |
-:- | ![]() Насаф |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|