Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью. “Насаф” - "Қўқон-1912"

Хабарингиз бор, жамоамиз 15 апрел жума куни олий 5-тури доирасида Қўқон шаҳрининг “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади. Сўзимиз бошида, бўлажак рақибимиз “Темирйўлчи” номи билан фаолият олиб борганини эслатиб қўймоқчимиз.

Жамоамиз ўтган тўрт турда 10 очко жамғариб, турнир жадвалининг 2-поғонасини банд этиб турибди. “Қўқон-1912” жамоаси эса 6 очко жамғарган ҳолда 8-ўринни банд этган.

Мазкур жамоалар олий лигада 12 марта туқнаш келишган. Шундан 8 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган, 4 учрашувда қўқонликлар зафар қучишган. Жамоаларнинг ўзаро учрашувларида ҳали бирон марта дуранг натижа қайд этилмаган.

Тўплар нисбатида ҳам устунлик жамоамиз томонида 27:17. “Насаф” жамоаси “Қўқон-1912” жамоасига қарши сўнгги учрашувни ўтган йили Қўқонда ўтказган эди ва 3:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлашган.

Жамоамизнинг ўзаро учрашувларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг. Тарихда қолган бу учрашувлар 2003 йили бўлиб ўтган, “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:0 учрашувида жамоамизнинг ўтмишдаги тўпурари – Зафар Холмуродов хет-трик қайд этган ва Дилшод Мавланов бир марта гол муаллифи бўлган. Иккинчи даврада Қўқонда бўлган учрашувда эса Шуҳрат Раҳмонқулов дубл қайд этган, Шуҳрат Юсупов эса дарвозамизга битта тўп йўллаган.

Ўтган йили биринчи даврадаги Қаршида бўлиб ўтган учрашувда жамоамиз йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ушбу учрашувдаги голларни Шоҳруҳ Гадоев, Баҳром Абдураҳимов ва Олександр Коблашлар киритишган.

Иккинчи даврадаги Қўқонда бўлган учрашувда ҳам жамоамиз ғалаба қозонган. Унда 3:1 ҳисоби қайд этилган, бу учрашувдаги жамоамиз голларига Азамат Алланиёзов (2) ва Илҳом Шомуродов (1)лар муаллифлик қилишган. Қўқонликларнинг битта голини Жалил Кимсанов киритган.

Мазкур жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 13-учрашув сифатида тарих саҳифасидан жой олади:

ЎзПФЛ 5-тур. 15.04.2016 й.
«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Қарши ш., “Марказий” стадион. Соат 18:30да

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент),
Қанот ҳакамлари: Жалгасбай Сарсенов , Бектурсин Канназаров (Нукус),
Захира ҳаками: Даулетбай Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Киритилди: 14.04.2016 07:52. Ўқилди: 2751 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

17.05.2025. Суперлига. 10-тур.
20:00
Қўқон-1912
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.