Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига 5-тур олдидан: "Насаф" - "Қўқон-1912" қарама-қаршиликлари ҳақида

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби 15 апрел жума куни Олий лига 5-тури доирасида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, “Темирйўлчи” номи билан фаолият олиб борган. Ҳозирда 4-турдан сўнг қаршиликлар 10 очко жамғариб, турнир жадвалининг 2-поғонасини банд этиб турибди. “Қўқон-1912” жамоаси эса 6 очко жамғарган ҳолда 8-ўринда бормоқда.

Бу жамоалар Олий лигада шу вақтгача 12 марта тўқнаш келишган. Шулардан 8 учрашувда "аждарлар" ғалаба қозонган, 4 ўйинда қўқонликлар зафар қучишган. Жамоаларнинг ўзаро учрашувларида ҳали бирон марта дуранг натижа қайд этилмаган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам "Насаф" устунликка эга. 27:17. Уларнинг сўнгги баҳси Қўқонда ўтказилган бўлиб, унда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган.

"Насаф"нинг ўзаро учрашувларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг. Тарихда қолган бу учрашувлар 2003 йили бўлиб ўтган, “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:0 учрашувида қаршиликларнинг ўтмишдаги тўпурари – Зафар Холмуродов хет-трик қайд этган ва Дилшод Мавланов бир марта гол муаллифи бўлган. Иккинчи даврада Қўқонда бўлган учрашувда эса Шуҳрат Раҳмонқулов дубл қайд этган, Шуҳрат Юсупов эса дарвозамизга битта тўп йўллаган.

Ўтган йили биринчи даврадаги Қаршида бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ушбу учрашувдаги голларни Шоҳруҳ Гадоев, Баҳром Абдураҳимов ва Олександр Коблашлар киритишган.

Иккинчи даврадаги Қўқонда бўлган учрашувда Азамат Алланиёзов (2) ва Илҳом Шомуродов (1)лар муаллифлик қилишган. Мезбонларнинг битта голини Жалил Кимсанов киритган.

Мазкур жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 13-учрашув сифатида тарих саҳифасидан жой олади:

Олий лига 5-тур, 15.04.2016
«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Бошланиш вақти: 18:30 (“Марказий” стадиони. Қарши)
Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Жалгасбай Сарсенов , Бектурсин Канназаров (Нукус)
Захира ҳаками: Даулетбай Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Киритилди: 14.04.2016 15:08. Ўқилди: 2621 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

17.05.2025. Суперлига. 10-тур.
20:00
Қўқон-1912
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.