Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» мавсумдаги олтинчи ғалабасини қўлга киритди

"Насаф" бугун ўз майдонида бўлиб ўтган олий лига 7-тур учрашувини “Андижон” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув бошланиши олдидан ўзбек футболининг ривожига муносиб ҳисса қўшган, марҳум Виталий Суюнов хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланди.

Таркиб борасидаги  янгилик ҳақида тўхталадиган бўлсак, бугунги учрашувда жамоамизнинг янги легионер футболчиси Қаршида илк марта дастлабки таркибда майдонга туширилди. Ёш футболчиларимиздан Азизжон Ғаниев, Бобур Абдухолиқов ва Шароф Муҳиддиновлар U19 ёшли терма жамоа сафига чақирилганликлари учун бугунги умумий рўйхатга киритилмади.

Учрашув кутилганидек жамоамиз ҳужумлари билан бошланди. Бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур бўлган рақибимиз ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб туришди. Улар имкон пайдо бўлгунча қарши ҳужумлар ташкил қилишди. Айниқса уларнинг учрашув 17-дақиқасида ташкил қилган ҳужуми гол билан якунланишига сал қолди. Бунда ҳимоячиларимиз катта қийинчилик билан хавфни бартараф қилишга эришишди.

Биринчи бўлимда иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида жамоамизнинг ташкил этган ҳужуми жуда хавфли чиқди, аммо бунда Баҳром Абдураҳимовнинг дарвоза яқинидан берган зарбаси ноаниқ бўлди. Ўз навбатида мемонларнинг ҳам орадан икки дақиқа ўтиб уюштирган ҳужуми голга айланиши мумкин эди, бу вазиятда Санжар Қувватов яхши ҳаракат қилди.

Учрашувдаги ҳисоб 61-дақиқага келиб Азамат Алланиёзов томонидан очилди, Артур Геворкян томонидан унга чиройли тарзда тўп ошириб берилди, Алланиёзов эса икки ҳимоячи орасидан тўпни дарвозага  аниқ йўллади – 1:0.

Албатта, ушбу гол ғалаба учун кафолат бермагани боис жамоамиз яна ҳужумларга зўр берди. Ана шундай ҳужумлар голлар билан якунланди. 78-дақиқада Илдар Маматказин боши билан Хуршид Хўжаев қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди — 2:0.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, Мақсуд Каримов жамоасининг учрашувдаги учинчи голини киритди – 3:0.

Жамоамиз учрашув охиригача рақибини ана шундай босим остида ушлаб турди ва ҳисоб ўйин охиригача ўзгармасдан қолди.

Шундай қилиб, жамоамиз бу йилги мавсумдаги 6-ғалабасини қўлга киритди ва очколари сонини 19 тага етказиб олди.

ЎзПФЛ 7-тур
“Насаф” (Қарши) – “Андижон” (Андижон) 3:0 (0:0)   3311 томошабин
28.04.2016. Қарши ш., “Марказий” стадиони. 18:30да
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Руслан Серазетдинов, Сервер Еремеев, Элёр Турсунов
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р.М.Черников.
Голлар: Азамат Алланиёзов, 61’-1:0, Илдар Маматказин, 78’-2:0, Мақсуд Каримов, 83’-3:0.
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Илдар Маматказин, 23.Шерзод Аъзамов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян (с), 18.Баҳром Абдураҳимов (38.Дониёржон Нарзуллаев 85), 19.Деян Больевич, 21.Азамат Алланиёзов (16.Дилшод Хушбаков 89), 23.Шерзод Аъзамов, 31.Сайдулло Раҳматов (27.Ислом Рашидхонов 46).
“Андижон”: 46.Хуршид Хўжаев, 4.Азамат Исроилов, 5.Иқболжон Бобохонов, 9.Отабек Валижонов (10.Анвар Бердиев 81), 18.Фарҳодбек Бекмуродов, 13.Рустам Аъзамов (7.Алишер Шоғуломов 65), 21.Жавлон Гусейнов, 24.Иброҳимжон Раҳимов (11.Абдумалик Абдуллаев 70), 26.Бахтиёржон Қосимов, 84.Неманья Йованович, 89.Бобуржон Акбаров (с).
Огоҳлантиришлар: Иқбол Бобохонов 26, Фарходбек Бекмуродов 90+2.

Киритилди: 28.04.2016 21:40. Ўқилди: 3447 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 10 22
2 ОКМК 9 22
3 Динамо 9 19
4 Бунёдкор 9 16
5 Нефтчи 8 15
6 Навбаҳор 9 14
7 Сурхон 10 13
8 Пахтакор 9 12
9 Қўқон-1912 10 12
10 Қизилқум 8 11
11 Машъал 9 11
12 Андижон 9 9
13 Хоразм 8 8
14 Сўғдиёна 10 8
15 Бухоро 10 7
16 Шўртан 9 2

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

17.05.2025. Суперлига. 10-тур.
20:00
Қўқон-1912
0-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.