Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Эртага ижобий натижа учун майдонга тушамиз»

Рўзиқул Бердиев: «Эртага ижобий натижа учун майдонга тушамиз»

“Ал-Айн” – “Насаф” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда дарвозабонимиз Элдорбек Суюновлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Эртага шубҳасиз қизиқарли учрашув бўлади. Эндиги вазият шундайки, иккала жамоани ҳам фақат ғалаба қаноатлантиради ва бу ғалаба шу жамоани гуруҳ босқичидан олиб чиқади. Иккинчи жуфтлик ўйини натижаси бизга нима беради? Ўйлайманки, эртага “Ал-Жаиш” ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатади ва натижа ҳам шунга монанд бўлади. “Ал-Айн” клуби мамлакат чемпионатида иккинчи ўрин билан чекланди, рақибимиз Амирликнинг энг кучли жамоаларидан бири эканлигини ҳамма билади. Уларнинг ҳамма ҳаракатлари энди ОЧЛга қаратилганини сезиш қийин эмас. Ҳозир гуруҳимизда шундай вазиятки, ҳар қандай ҳолат бўлиши мумкин, ҳатто бизга ғалаба ҳам фойда бермаслиги мумкин. Шундан келиб чиқиб, эртага фақат ижобий натижа учун курашамиз. “Ал-Айн” жамоасининг ҳужум чизиғида ўйнайдиган кучли футболчилари бор, бундан ташқари бошқа амплуадаги яхши ўйинчилари ҳам етарли. Биз “Ал-Айн” жамоасини етарлича ўрганиб чиқдик, уларнинг камчиликларини ҳам биламиз, эртанги учрашувда рақибимизнинг камчиликларидан фойдаланшишмиз керак. Тўғри, бизда олдинги ўйинда бўлгани каби, йўқотишлар бор. Жамоамиз ҳужумчиси Илҳом Шомуродов, афсуски, эртага ҳам бизга ёрдам бера олмайди.

Элдорбек Суюнов: — Биз бу ерга битта мақсад билан келганмиз, у ҳам бўлса эртага бўладиган учрашувда фақат ғалаба қозониш. Биз буни уддалашга тайёрмиз, яъни яхши тайёргарлик олиб бордик. Энди Қаршида бўлиб ўтган учрашув тарихда қолди, шунинг учун бизнинг бор диққат эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган. Бу ердаги об-ҳаво биздаги билан деярли бир хил, биз учун ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди. Қолаверса, иккала жамоа ҳам ушбу об-ҳавода ўйнайди.

Манба: fcnasaf.uz

Киритилди: 02.05.2016 15:46. Ўқилди: 4718 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 25 58
2 Пахтакор 26 56
3 Навбаҳор 26 52
4 ОКМК 26 45
5 Насаф 26 42
6 Бухоро 26 42
7 Локомотив 26 40
8 Қизилқум 26 35
9 Динамо 26 34
10 Андижон 26 31
11 Сўғдиёна 26 30
12 Сурхон 26 30
13 Бунёдкор 25 26
14 Қўқон-1912 26 24
15 Хоразм 26 23
16 Машъал 26 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 3 9
2 Кувайт СК 3 6
3 Насаф 3 1
4 Холидия 3 1

Сўнгги учрашув

31.10.2026. Суперлига. 26-тур.
17:00
Сурхон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

08.11.2026. Суперлига.
16:00
Бухоро
—
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик