Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳамза Каримов: «Насаф»дан норози бўлиб кетмаганман»

Ҳамза Каримов:  «Насаф»дан норози бўлиб кетмаганман»

Қаршининг “Насаф” жамоасида фаолият юритиб, жамоа ютуқларига муносиб ҳисса қўшган, тажрибали ҳимоячи Ҳамза Каримовни воҳалик футбол ишқибозлари яхши билишади. Ҳамза Каримов бу йилги мавсумдан Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси сафида фаолият олиб бормоқда.

Биз яқинда Ҳамза Каримовнинг жароҳатидан қутулиб, яна сафга қайтиши ҳақида эшитиб, тўғриси хурсанд бўлдик. Ҳар ҳолда Ҳамзанинг воҳамиз клубларидаги фаолияти, воҳалик футбол ишқибозларининг доимо эътирофида бўлган.

Бугун интернет нашрларида эълон қилинган хабарларда шу нарса тушуниладики, гўёки Ҳамза Каримов “Насаф”дан хафа бўлиб, бошқа клубга ўтиб кетган. Гўёки, клуб унга ҳеч қандай ёрдам бермаган.

Аммо бизда бундан бошқачароқ маълумотлар борлиги, аниқроғи Ҳамза Каримов жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга “ўзи ўрнига бошқа ўйинчи қидиришини, энди у жамоага бошқа ёрдам қила олмаслигини”, — айтган. Бизнингча, бу футболчининг ақлли ва тўғри қарори бўлган. Чунки, жамоада ўйинчиларга қўйиладиган талабларни у яхши билган.

Биз шу ҳақда янада аниқлик киритиш учун,  Ҳамза Каримовнинг ўзига мурожаат қилдик.

— Менинг “Насаф”дан кетишимга ҳеч қандай хафачилик ёки норозичилик сабаб бўлмаган. “Насаф”даги фаолиятим, футболчилик фаолиятимдаги энг яхши давр бўлди, - дейди Ҳамза Каримов.

Биз яна шуни аниқ биламизки, “Насаф” клуби ҳеч бир ўйинчини ҳеч қачон оғир аҳволга ташлаб қўйган эмас.  Бизнингча, бундан кейин ҳам шундай бўлади.

Аммо бизни таажубга солган ҳолат шуки, “Насаф” клуби  билан собиқ ўйинчи ўртасида сунъий “келишмовчилик”ни ўйлаб топиш,  кимга наф-у, кимга зарарлигини тушунмадик. Шу нарса аниқки, “туз еб, тузлиққа тупуриш” – ақли расо кишиларга ёддир. Ёки ўзини “меҳрибон” қилиб кўрсатиш, обру олиб келадими?..  

Ренат Эрназаров

Манба: voha.uz

Киритилди: 07.05.2016 22:32. Ўқилди: 4385 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 61
2 Пахтакор 27 59
3 Навбаҳор 27 55
4 Насаф 27 45
5 ОКМК 27 45
6 Локомотив 27 43
7 Бухоро 27 42
8 Динамо 27 37
9 Қизилқум 27 35
10 Сурхон 27 31
11 Андижон 27 31
12 Сўғдиёна 27 30
13 Хоразм 27 26
14 Бунёдкор 26 26
15 Қўқон-1912 27 24
16 Машъал 27 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 4 9
2 Кувайт СК 4 6
3 Насаф 4 4
4 Холидия 4 4

Сўнгги учрашув

08.11.2026. Суперлига. 27-тур.
16:00
Бухоро
0-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

21.11.2026. Суперлига.
17:00
Насаф
—
Машъал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик