Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЎзПФЛ. 15-тур. “Машъал” - “Насаф” 1:0

"Насаф" клуби биринчи давра сўнгги 15-тур баҳсини сафарда “Машъал” жамоасига қарши олиб борди.

Қашқадарё воҳасининг ушбу икки жамоаси ўртасидаги учрашувлар дерби мақомини олган. Мазкур жамоалар турнир жадвалидаги эгаллаб турган ўринларидан қатъий назар доимо учрашувлар муросасиз кечган.

Учрашув кеч соат 19:00да бошланган бўлсада, ҳаво ҳарорати Муборак шаҳрида 40 даражадан юқори бўлганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Шунингдек жамоамиз бугунги учрашувда катта йўқотишлар билан майдонга тушди. Бу йўқотишлар ўз сўзини айтмасдан қолмади.

Жамоалар учрашувни эҳтиётлик билан бошлашди. Дақиқалар ўтган сайин майдон эгалари босимни ошириб, олдинга ўтишди. Футболчиларимиз ўйин бошида асосан бор эътиборини ҳимояга қаратишди. Ўйин шу тарзда биринчи бўлим ўрталаригача давом этди. Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмига келиб, футболчиларимиз мезбонларни чекинишга мажбур қилишди.

Энди жамоамиз бутунлай ҳужумларга зўр беришди. Бобур Абдухолиқов бир неча вазиятларда дарвоза томон зарбалар беришга ҳам эришди. Бу зарбаларнинг баъзилари ноаниқ бўлган бўлса, баъзиларини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида, яъни 45+4-дақиқасида майдон эгалари ҳисобни очишга эришди. Шахзод Шаймановнинг жарима майдони марказидан тепган тўпини Элдорбек Суюнов қайтаришга ожизлик қилди – 1:0.

Ўйин суръати унчалик юқори бўлмаган биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим жамоамиз устунлигида бошланди. Ҳисобда орқада бораётган жамоамиз кетма-кет ҳужумлар уюштирди. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятлар ташкил этилган бўлсада, ҳужумчиларимиз дарвозага йўл топа олмаслиги давом этди. Иккинчи бўлимда мураббийларимиз бир неча ўйинчиларни алмаштиришди. Албатта бу жамоамиз ўйинини сезиларли даражада кучайтирди. Бугун майдонда ҳаракат қилган ёш футболчиларимиз анча фаол ўйин намойиш этганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Учрашувнинг охирги дақиқаларида жамоалар майдонда очиқ футбол намойиш этишди. Ўйин асосан майдон эгаларининг жарима майдонида кечган бўлсада, афсуски футболчиларимиз ҳисобни тенглаштира олишмади.

Шундай қилиб, воҳа дербисида майдон эгалари кичик ҳисобда ғалаб қозонишди. Жамоамиз эса биринчи даврани мағлубият билан якунлади.

ЎзПФЛ, 15-тур. 01.07.2016

“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши) 1:0. 3300 томошабин

Муборак ш., Б.Вафоев стадиони. Соат 19:00да

Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошкент вил.), Андрей (Тошкент вил.)

Захира ҳаками: Бахтиёр Юльчараев (Сирдарё вил.)

Назоратчи: Булат Галеев (Хоразм вил.)

Гол: Шахзод Шайманов, 45+4’-1:0

“Машъал”: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шойқулов, 5.Ғиёсжон Комилов (90.Зафар Тўраев 81), 6.Сардор Абдурахимов, 9.Хумоюн Муртозаев (27.Ғулом Ҳайдар Ғуломов 72), 10.Жамшид Хасанов, 13.Шахзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов (с), 19.Мирзохид Юсуфов, 20.Шахбоз Эркинов (7.Зоҳир Қўзибоев 78), 55.Аваз Агалиев.

Захира: 30.Ботир Носиров, 21.Турсунмурод Ҳамдамов, 25.Ихтиёр Тошпўлатов, 29.Дилявер Абибуллаев.

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнв, 5.Ильдар Маматказин, 6.Азиз Ғаниев, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Артур Геворкян (с), 19.Деян Больевич (16.Дилшод Хушбаков 76), 20.Эркин Бойдуллаев (21.Азамат Алланиёзов 64), 27.Ислом Рашидхонов (18.Баҳром Абдураҳимов 46), 34.Фаррух Сайфиев, 38.Дониёр Нарзуллаев, 45.Бобур Абдухолиқов.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 8.Сирожиддин Қўзиев, 29.Акбар Муродов, 42.Нажмиддин Нормуродов.

Огоҳлантириш: Мирзохид Юсуфов 90 - Шароф Муҳитдинов 90+1.

Киритилди: 01.07.2016 23:37. Ўқилди: 3198 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

20.05.2024. Суперлига. 8-тур.
19:00
Сурхон
0-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.