Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Динамо” “Насаф” билан назорат учрашуви ўтказади

“Динамо” “Насаф” билан назорат учрашуви ўтказади

Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этаётган Самрқанднинг “Динамо” клуби расмий сайтининг хабарига кўра, “Насаф” жамоаси 21 июл пайшанба куни Самарқандга ташриф буюради ва назорат учрашуви ўтказади, дея хабар беради voha.uz.

Ушбу учрашувнинг энг қизиқарли томони, “аждарлар” сафига яқинда келиб қўшилган бир қанча янги футболчиларнинг майдонга тушишидир.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” жамоаси иккинчи даврадан ўз таркибини кучайтириш мақсадида, бир неча янги легионер футболчиларни ҳам таклиф қилган. Ушбу янги футболчилар ҳам назорат учрашувида майдонга тушишлари мумкин.

Бундан ташқари жамоа кўригида маҳаллий футболчилар ҳам бор. Булар, биринчи даврада “Олмалиқ” сафида тўп тепган ярим ҳимоячи Никита Павленко ва дарвозабон Максим Криушевлар ҳам ҳозир жамоа машғулотларида иштирок этаяпти.

Шунингдек, мухлислар ўтган мавсумда Эроннинг “Сепахон” жамоасида тўп тепган ва иккинчи даврадан “Насаф” жамоаси аъзосига айланган – Фозил Мусаевнинг ҳам ўйинига гувоҳ бўлишлари мумкин.

Бизга маълум бўлишича, ушбу ўртоқлик учрашувини бевосита стадионда туриб томоша қилиш учун Қаршидан ҳам кўпсонли мухлислар Самарқандга ташриф буюришади.

Манба: voha.uz

Киритилди: 18.07.2016 18:17. Ўқилди: 8528 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 25 58
2 Пахтакор 26 56
3 Навбаҳор 26 52
4 ОКМК 26 45
5 Насаф 26 42
6 Бухоро 26 42
7 Локомотив 26 40
8 Қизилқум 26 35
9 Динамо 26 34
10 Андижон 26 31
11 Сўғдиёна 26 30
12 Сурхон 26 30
13 Хоразм 27 26
14 Бунёдкор 26 26
15 Қўқон-1912 26 24
16 Машъал 26 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 4 9
2 Кувайт СК 4 6
3 Насаф 4 4
4 Холидия 4 4

Сўнгги учрашув

04.11.2026. ОЧЛ-2. 4-тур.
22:00
Кувайт СК
2-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

08.11.2026. Суперлига.
16:00
Бухоро
—
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик