Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф” тайёргарликларни давом эттирмоқда

“Насаф” клуби ўз қароргоҳида иккинчи даврага тайёргарликларни давом эттирмоқда. Бугун футболчилар иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйин ўтказишди.

Учрашув 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Учрашувдаги голларни Азамат Алланиёзов (2), Фозил Мусаев ва Шахбоз Эркиновлар (пенальтидан) киритишди.

Назорат учрашувида қуйидаги футболчилар майдонга тушишди. Жамоамиз футболчилари майдонда кўк ва оқ футболкаларда ҳаракат қилишди.

“Кўклар”: Жавоҳир Комилов, Илдар Маматказин, Деян Больевич, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фозил Мусаев, Баҳром Абдураҳимов, Фаррух Сайфиев, Огнен Красич, Аслиддин Абдиев, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Хушбаков.

“Оқлар”: Максим Криушев, Шерзод Аъзамов, Игорь Голбан, Никита Павленко, Собит Синдоров, Сайдулло Раҳматов, Нажмиддин Нормуродов, Акмал Муродов, Ислом Рашидхонов, Азамат Алланиёзов, Дониёр Нарзуллаев.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида Жавоҳир Комилов ўрнига Санжар Қувватов, Аслиддин Абдиев ўрнига Шахбоз Эркинов ва Собит Синдоров ўрнига Ислом Рашидхоновлар майдонга тушишди.

Жамоамиз сафига яқинда келиб қўшилган сербиялик легионер асосан ўнг қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилди, биринчи бўлимда унинг амалга оширган бурчак тўпини Фозил Мусаев голга айлантирди.

Бугун шунингдек жамоамиз қароргоҳига “Спорт” телеканалининг журналистлари ҳам ташриф буюришди. Учрашув жараёнининг қизиқарли дақиқаларини тасвирга олишди ва жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевичдан интервью ҳам олишди.

Интервьюда Рўзиқул Бердиев жумладан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

-Тайёргарликларни 14 июлдан бошладик, шу куни футболчиларимиз Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишди ва 15 июлдан клубимиз қароргоҳида иккинчи даврага тайёргарликларни олиб бормоқдамиз. Йиғинимиз 21 июлга қадар давом этади. 21 июл куни Самарқандда “Динамо” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказамиз. Кейин жамоамиз футболчиларига икки кунлик дам олиш эълон қиламиз ва дам олишдан сўнг ўз майдонимизда бўладиган Ўзбекистон Кубоги чорак финали жавоб учрашувига тайёргарликни бошлаймиз. Тайёргарлик жараёнида асосий эътиборни футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга ва техникасига ҳамда жамоамизнинг тактик маҳоратини оширишга қаратмоқдамиз.

Жамоамизни айрим ўйинчилар тарк этишди ва баъзи ўйинчиларимиз жароҳатларини даволатиш билан машғул бўлишмоқда. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун янги футболчиларни таклиф қилдик. Булар, сербиялик Огнен Красич, россиялик Игорь Голбан ва ҳужумчи Шахбоз Эркиновлардир. Бундан ташқари ҳам бир неча футболчилар машғулотларимизда иштирок этишмоқда. Жамоада ким қолиши ёки кетиши 21 июлдан кейин маълум бўлади.

Киритилди: 19.07.2016 22:39. Ўқилди: 4641 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
2-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.