Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф” навбатдаги ғалабани қўлга киритди

ЎзПФЛ 17-тур доирасидаги “Насаф”-“Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашув жуда қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди. Кутилганидек учрашувга старт берилгандан жамоамиз ҳужумлар уюштириб, тезкор гол киритиш пайида бўлишди. Аммо меҳмонларнинг ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишиб, бунга йўл қўйишмади.

Жамоамиз томонидан энг хавфли вазиятлардан бири учрашувнинг 16-дақиқасида содир этилди. Бунда Драган Чераннинг дарвозага чамаси 20-метрлардан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

Учрашувдаги ҳисоб ўйиннинг 30-дақиқасида очилди. Бу вазиятда тўпни қайтараман деб, ҳимоячимиз Шерзод Аъзамов ўз дарвозамизни ишғол қилиб қўйди – 1:0.

Орадан бир дақиқа ўтиб, жамоамиз томонидан ташкил этилган тезкор ҳужум гол билан якунланди. Бу вазиятда майдоннинг чап қанотидан жарима майдонига яқинлашиб борган Фарруҳ Сайфиев тўпни ҳаволатиб, жарима майдонига узатиб берди. Азамат Алланиёзов эса ҳаммадан баланд сакраб, боши билан дарвозага аниқ зарба берди – 1:1.

Учрашув биринчи бўлими ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам кутилганидек жамоамиз ҳужумлари билан бошланди. “Олмалиқ” жамоаси футболчилари иккинчи бўлим бошида ҳимояланишган бўлишса, кейинги дақиқаларда улар ҳам қарши ҳужумлар уюштириб, ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишди.

Жамоамизнинг иккинчи голи учрашувнинг 58-дақиқасида Ислом Рашидхонов томонидан киритилди – 2:1. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумда Рашидхонов жарима майдони ичида дарвозага аниқ зарба йўллади, бу вазиятда дарвозадан узоқлашиб кетган Умид Хонимқулов тўпни қайтаришга ожизлик қилди.

Кейинги дақиқалрда ҳам жамоамиз томонидан кўплаб хавфли вазиятлар юзага келтирилди. Айрим вазиятларда ўйинчиларимизда дарвозани нишонга олишда аниқлик етишмаган бўлса, бошқа вазиятларда “Олмалиқ” жамоаси футболчилари яхши ҳимояланишди.

Шундай қилиб, қийин кечган учрашувда жамоамиз ғалаба қозонди ва муҳим уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

“Насаф” навбатдаги 18-тур учрашувини 12 август куни сафарда “Обод жамоасига қарши ўтказади.

ЎзПФЛ, 17-тур. 08.08.2016.

“Насаф” (Қарши) – “Олмалиқ” (Олмалиқ) 2:1 (1:1). 5156 томошабин
“Марказий” стадион. Соат 20:00да

Бош ҳакам: Олим Толибжонов (Тошкент)-8,6

Қанот ҳакамлари: Равиль Шояхметов (Тошкент)-8,7, Сервер Еремеев (Тошкент)-8,5

Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)-9,0.

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент). 

Голлар: Азамат Алланиёзов (31), Ислом Рашидхонов (58) - Шерзод Аъзамов (30 автогол)

“Насаф”: 25.Элдор Суюнов, 23.Шерзод Аъзамов (с), 22.Игорь Голбан, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев (27.Ислом Рашидхонов 42), 31.Сайдулло Раҳматов, 28.Фозил Мусаев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 21.Азамат Алланиёзов (38.Дониёр Нарзуллаев 90), 24.Огнен Красич, 69.Драган Черан.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ильдар Маматказин, 33.Одил Ҳамробеков, 15.Шахбоз Эркинов.

“Олмалиқ”:  16.Умид Хонимқулов, 3.Саидкомил Акбаров, 4.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Евгений Гоголь, 9.Муйдин Мамазулумов, 11.Зоҳир Примов, 25.Достон Абдураҳмонов (14.Дониёр Исмоилов 32, 21.Дониёр Усмонов 38), 28.Мурод Ражабов (77.Диёр Туропов 25), 33.Ойбек Нурбоев, 94.Хуршид Мухторов, 99.Шохназар Норбеков.

Захира: 12.Роман Абдулов, 6.Раҳматилло Бердимуродов, 17.Муҳаммад Исаев, 23.Тимур Усмонов.

Огоҳлантириш: Элдорбек Суюнов 86, Огнен Красич 86, Драган Черан 70 - Шохназар Норбеков 22, евгений Гоголь 86, Хуршид Мухторов.

Киритилди: 08.08.2016 23:56. Ўқилди: 4417 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
2-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.