Бугунги “Обод” - “Насаф” учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва қуйидаги фикрларини билдириб ўтди.
-Бугун ишончли ғалабага эришдик. Шуни айтиб ўтишим керакки, “Обод” жамоасининг ўйини ҳам яхши таасурот қолдирди. Уларда ҳам бугун голга айлантирадиган вазиятлар бўлди. Қисқача қилиб айтганда, жамоамизнинг савияси уларга нисбатан юқорилиги кўринди, шунинг ҳисобига биз ғалабага эришдик. Бунинг учун футболчиларимизга миннатдорчилигимни билдираман, улар бугун ўзларини нималарга қодир эканликларини кўрсатишди.
Таркибимизда анча ўзгариш бўлди, шундан ҳали футболчиларимизни бир-бирларини тушуниб ўйнашида камчиликлар бор, бу камчиликлар устида ишлаймиз, буни бартараф этиш учун вақт керак бўлади. Красични нега туширмадик? Эътибор берган бўлсаларингиз, у кетма-кет охирги учта ўйинда тўлиқ ўйнади. Олдимизда бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. Шунинг учун бугун унга дам бердик. Жамоамиз ўйинидаги камчиликлар бу - оддий ҳол. Юқорида айтиб ўтдим, таркибимизда ўзгаришлар бўлди, ўйинчиларимиз вақт ўтган сайин бир-бирларини яхши тушуниб кетишади. Бизнинг жамоамиз ҳеч қачон бир ўйинчига боғланиб қолган эмас, жумладан Геворкянга ҳам. Бизда жамоавий ўйин бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади.
Биз терма жамоага ўйинчи тавсия қилмаймиз, чунки терма жамоамизнинг мураббийлари кимни маъқул кўришса, шу ўйинчини терма жамоада ўйнатади. Улар доимо ўйинчиларимизнинг ўйинини кузатиб боришмоқда. Улар билан биз ҳар доим яқин алоқадамиз. Мураббийлар ўйинчиларимизнинг қай даражада тайёр эканликлари тўғрисида қизиқиб туришади. Биз ҳам ўз ўрнида ўйинчиларимизга МТЖ ўйинларига доимо шай туришларини уқтириб борамиз. Шуни яна такрор айтаман, терма жамоамиз мураббийларининг қарорини ҳурмат қиламан.
Тўғри, олдимизда “Пахтакор”дек жамоага қарши ўйин кутиб турибди. Бундай ўйинлардаги маъсулиятни ўйинчиларнинг ўзлари ҳам ҳис қилиб туришади. Алоҳида руҳий тайёргарлик? Бундай ўйинларда биргина руҳий тайёргарликни ўзи етарли бўлмайди. Ҳар томонлама тайёргарлик бўлиши керак.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 9 | 22 |
2 | Насаф | 9 | 19 |
3 | Динамо | 8 | 18 |
4 | Бунёдкор | 9 | 16 |
5 | Нефтчи | 8 | 15 |
6 | Навбаҳор | 9 | 14 |
7 | Пахтакор | 9 | 12 |
8 | Қўқон-1912 | 9 | 12 |
9 | Қизилқум | 8 | 11 |
10 | Машъал | 9 | 11 |
11 | Сурхон | 9 | 10 |
12 | Андижон | 9 | 9 |
13 | Хоразм | 8 | 8 |
14 | Сўғдиёна | 8 | 7 |
15 | Бухоро | 9 | 6 |
16 | Шўртан | 8 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 9 | 18 |
2 | Пахтакор | 9 | 17 |
3 | Металлург | 9 | 17 |
4 | Локомотив | 9 | 16 |
5 | Андижон | 9 | 15 |
6 | ОКМК | 9 | 14 |
7 | Навбаҳор | 9 | 13 |
8 | Бухоро | 9 | 11 |
9 | Сўғдиёна | 9 | 11 |
10 | Динамо | 9 | 10 |
11 | Сурхон | 9 | 8 |
12 | Қўқон-1912 | 9 | 7 |
13 | Қизилқум | 8 | 7 |
14 | Бунёдкор | 8 | 7 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 20 | 34 |
2 | Қизилқум | 20 | 31 |
3 | Қўқон-1912 | 20 | 28 |
4 | ОКМК | 20 | 27 |
5 | Сўғдиёна | 20 | 24 |
6 | Нефтчи | 20 | 18 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Шабаб ал-Аҳли | 5 | 10 |
2 | Ал-Ҳуссайн | 5 | 9 |
3 | Кувайт СК | 5 | 5 |
4 | Насаф | 5 | 4 |
10.05.2025. Суперлига. 9-тур. | |||
19:00 | ![]() Насаф |
2-2 | ![]() Бунёдкор |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|