Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёшлар лигаси. “Насаф” – “Пахтакор” 2:2

Ёшлар лигаси 19-туридан ўрин олган “Насаф” – “Пахтакор” жамоаларининг ўринбосарлари ўзаро куч синашишди.

Учрашув жуда қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечди. Ўйиндаги ҳисоб 3-дақиқада ўринбосарларимиз томонидан очилди. Ҳакам томонидан “Пахтакор” ёшлари дарвозасига белгиланган пенальтини Дилшод Хушбаков бехато амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0.

Бу голдан сўнг майдонда ўйин янада шиддатли кечди. Жамоалар имкон пайдо бўлгандан олдинга ташланишди. Ўйин ана шундай давом этаётган бир пайтда, яъни дастлабки бўлимнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар орадаги ҳисобни тенглаштиришга эришдилар. Аббос Отахоновнинг жарима майдонига ошириб берган тўпини Собит Синдоров тўхтатмасдан давроазага аниқ йўллади – 1:1.
Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам курашларга бой ва муросасиз кечди. Мураббийлар таркибда бир қанча ўзгаришларни амалга оширишди, бу ҳам ўйин суръатига ижобий таъсир кўрсатди. Учрашув биринчи бўлими якунланишига беш дақиқа қолганда жамоамиз яна ҳисобда олдинга ўтиб олди. Бурчакдан оширилган тўпни Мақсуд Каримов боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 2:1.

Ушбу голдан сўнг “Пахтакор” ёшлари ҳисобни тенглаштириш учун бор кучлари ҳаракат қилишди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида улар бари-бир ўз ниятларига эришдилар. Ҳакам томонидан дарвозамиз томон белгиланган 11 метрлик жарима тўпини Темур Толипов аниқ амалга оширди ва ҳисобни 2:2га ўзгартирди.

Учрашув ана шу ҳисобда ўз якунига етди. Ёшларимиз навбатдаги учрашувни 25 август куни сафарда “Қўқон-1912” ёшларига қарши ўтказишади.

Ёшлар лигаси, 19-тур.
“Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент) 2:2 (1:1)
18.08.2016. “Насаф” ёшлари қароргоҳи майдони. 17:30да
Бош ҳакам: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент)
Ҳакамлар: Артём Калинин (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши), Комилжон Расулов (Қарши).
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).
Гол: Дилшод Хушбаков (пен.), 3’-1:0, Мақсуд Каримов, 85’-2:1 – Собит Синдаров, 41’- 1:1, Темур Толипов (пен.), 88’-2:2

“Насаф”: 30.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов 5.Раҳимбек Жавлиев, 6.Сирожиддин Қўзиев (38.Жаҳонгир Қурбонбоев 54) , 7.Акбар Муродов, 16.Дилшод Хушбаков, 18.Акмалжон Алимов, 22.Ислом Кенжабоев, 28.Сардор Садуллаев (10.Алфайзи Неъматов 70), 36.Акмал Мозговой (34.Илҳомжон Алижонов 81), 41.Нажмиддин Нормуродов (с).
Захира: 13.Музаффар Шарипов, 14.Достонбек Бердиқулов, 15.Аббос Бахшиллаев, 32.Абдулазиз Нишонбоев.
“Пахтакор”: 50.Умиджон Ҳамроев, 5.Хушнудбек Авилов, 6.Аббос Отахонов (29.Савелий Абрамов 46), 7.Акобир Тўраев (8.Дониёр Ҳошимов 67), 15.Азимжон Ахмедов (4.Иброҳим Йўлдошев 80), 18.Равшан Хурсанов (10.Сухроб Нуруллаев 46), 19.Темур Толипов, 23.Даврон Ҳошимов, 26.Ҳожиакбар Алижонов, 34.Собит Синдоров (22.Григорян Ахмедов 86), 38.Жамшид Юсупов (21.Бехрўз Садиллоев 52).
Захира: 30.Ботирали Эргашев.
Огоҳлантириш: Акбар Муродов 69, Раҳимбек Жавлиев 86, Умиджон Эргашев 87, Раҳимбек Жавлиев 87, Жаҳонгир Қурбонбоев 90 – Жамшид Юсупов 37, Собит Синдоров 73, Дониёр Ҳошимов 90.

Киритилди: 18.08.2016 21:17. Ўқилди: 5489 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.