Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон Кубоги-2016. “Насаф” – “Бухоро”. Превью

Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби – “Насаф” жамоаси яна кубок учун баҳсларни давом эттиради.

 

"Насаф” бу йилги кубок учун курашдаги ярим финалнинг дастлабки учрашувини ўз майдонида 22 август душанба куни Бухоронинг “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

 

Ўзаро учрашувлар тарихидан

 

“Насаф” ва “Бухоро” жамоалари бунгача Ўзбекистон кубоги ярим финалида 2012 йили туқнаш келишган. Ўша йили чорак финалда “Бухоро” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, жамоамиз Бекободнинг “Металлург” жамоаси устидан умумий 5:4 ҳисобида устун келиб ярим финалга етиб келган эди.

 

Ўша йили ҳам ярим финалнинг дастлабки учрашуви 22 август куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган ва жамоамиз ушбу учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган (видео). Учрашувдаги голларни Алишер Юсупов ва Артур Геворкянлар киритган. 25 ноябрь куни Бухорода бўлиб ўтган ярим финал жавоб учрашуви 3:3 ҳисобида якунланган ва умумий 5:3 ҳисоби орқали жамоамиз Ўзбекистон Кубоги-2012 финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

 

Жамоаларнинг кубок баҳсларидаги иштироки

 

“Бухоро” жамоаси бунгача ўз тарихида уч марта 2001, 2004 ва 2012 йиллар ярим финалда иштирок этган. Бу йил рақибимиз тўртинчи марта ярим финалда иштирок этмоқда.

 

“Бухоро” жамоаси бу йилги ярим финал йўлланмаси учун чорак финалда “Қўқон-1912” жамоаси билан баҳс олиб борган. Улар Қўқонда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда 1:1 ҳисобини қайд этишган бўлишса, ўз майдонида бўлиб ўтган жавоб учрашувида 2:0 ҳисобида зафар қучишган ва ярим финалга йўланма олишган.

 

Жамоамиз бунгача Ўзбекистон кубоги финалида 5 марта иштирок этган ва 2015 йилда ушбу биллур соврин соҳиби бўлган.

 

"Насаф" чорак финалда “Андижон” жамоаси билан кураш олиб борди ва Андижонда бўлган дастлабки учрашувда 2:0 ҳисоби, Қаршида бўлган жавоб учрашувида 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиққан эди.

 

Учрашув ҳакамлари

 

Ўзбекистон Кубоги-2016 ярим финал дастлабки учрашувини ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин бошқаради.

 

Ўзбекистон кубоги, ½ финали дастлабки учрашуви

“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро)

22.08.2016. “Марказий” стадион. Соат 20:00да

 

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент вил.)

Захира ҳаками: Наим Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).

 

Владислав Цейтлин бу йилги футбол мавсумида жамоамиз иштирокидаги икки учрашувни бошқарган.

 

ЎзПФЛ 2-тур. 11.03.2016 й.

“Олмалиқ” (Олмалиқ) - “Насаф” (Қарши) 1:3

 

ЎзПФЛ 6-тур. 24.04.2016 й.

“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 0:2  

 

Ярим финал жавоб учрашуви санаси

 

Мазкур жамоалар ўртасидаги  Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашуви 21 сентябр чоршанба куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Барча футбол ишқибозларини бугунги учрашувда жамоамизни қўллаб-қуватлаш учун стадионимизга чорлаб қоламиз.

 

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

 

Киритилди: 22.08.2016 09:59. Ўқилди: 8586 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.