Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёшлар лигаси. “Насаф” ёшлари йирик ҳисобда ғалаба қозонишди

Бугун ёшларимиз 20-тур учрашувида “Қўқон-1912” жамоаси ёшлари билан баҳс олиб боришди.

Учрашув ёшларимизнинг ташаббуси билан бошланди. Дастлабки дақиқаларда ташкил этилган ҳужумлар самара бермади. Майдон эгалари ҳам бир неча марта ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз ҳушёрлигини синовдан ўтказишди.

Ўйиндаги ҳисоб 16-дақиқада Сардор Саъдуллаев томонидан очилди. Чиройли ташкил этилган комбинацион ҳужумни Сардор гол билан якунлади – 0:1.

Ушбу голдан кейин кутилганидек майдон эгалари ҳам ҳисобни тенглаштириш мақсадида олдинга ташланди, аммо уларга ҳимоячиларимиз муносиб қаршилик кўрсатишди.

Учрашувнинг 36 ва 37-дақиқаларида футболчиларимиздан Алфайзи Неъматов  ва Дилшод Хушбаковлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди – 0:3.

Ҳакам томонидан биринчи бўлимга қўшимча  икки дақиқа қўшиб берилганда, ёшларимиз яна бир марта мезбонлар дарвозасига гол киритишга муяссар бўлдилар, учрашувдаги жамоамизнинг тўртинчи голига 45+2 – дақиқада Сирожиддин Қўзиев муаллифлик қилди.

Биринчи бўлим ана шундай йирик ҳисобда жамоамиз ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимда  мураббийларимиз етти нафар футболчини алмаштиришди. Навбатдаги бўлимда жамоалар майдонда тенг кураш олиб боришди. Иккинчи бўлимнинг эсда қоларлик воқеаларидан бири, бу 65-дақиқада жамоамиз дарвозасига пенальти белгиланиши ва Муҳаммаданас Ҳасановнинг эса деярли юз фоизлик имкониятдан фойдалана олмаганлиги бўлди. Унинг дарвозага йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Қолган дақиқаларда ҳам жамоалар навбатма-навбат ҳужумлар уюштиришди, аммо дарвозаларга гол киритишда футболчиларда аниқлик етишмади.

Шундай қилиб, ёшларимиз 20-турда қўқонлик тенгдошлари устидан йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлашди.

 

Ёшлар лигаси, 20-тур. 25.08.2016.

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Насаф” (Қарши) 0:4

Қўқон ш., “Марказий” стадиони. 17:00да

Бош ҳакам: Жасур Мухтаров (Тошкент)

Ҳакамлар: Рустам Толибжонов, Нодир Тошматов, Қаҳрамон Собиров (барчаси Қўқондан)

Назоратчи: Б.Галеев (Хоразм).

Голлар: Сардор Саъдуллаев(16), Алфайзи Неъматов (36), Дилшод Хушбаков (37). Сирожиддин Қўзиев (45+2).

Амалга ошмаган пенальти – Муҳаммаданас Ҳасанов 66.

“Қўқон-1912”: 30.Исломжон Абдуллаев, 5.Иброҳимжон Ғофуров (6.Иброҳимжон Мухторов 64), 8.Нодирбек Юлдашев, 9.Достонбек Мелиқўзиев, 15.Маъруфжон Зокиржонов (4.Шоҳруҳбек Холматов 46), 18.Бахтиёржон Абдуманнонов (49.Шахзод Эргашев 21), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Сардорбек Исҳоқов (3.Дилмуроджон Мелиқўзиев 46), 27.Исмоилжон Охунжонов, 28.Абдуллоҳ Олимов (с), 26.Миртўра Акбаров (10.Искандар Алибоев 46).

Захира: 12.Азиз Ашуров, 88.Баҳодир Акрамов.

 

“Насаф”: 44.Умид Эргашев (13.Музаффар Шарипов 66), 4.Мақсуд Каримов (33.Ботижон Тўраев 74), 6.Сирожиддин Қўзиев (38.Жаҳонгир Қурбонбоев 54), 7. Акбар Муродов (34.Илҳомжон Алижонов 69), 9. Алфайзи Неъматов, 16.Дилшод Хушбаков, 19.Раҳимбек Жавлиев, 20.Акмал Мозговой, 22.Акмалжон Олимов (32.Абдулазиз Нишонбоев 77), 28.Сардор Саъдуллаев (14.Сирожиддин Еттибоев 69), 41.Нажмиддин Нормуродов (с) (23.Самандар Шукруллаев 72).

Захира:

 

Огоҳлантириш: Шоҳруҳбек Холматов 58 – Нажмиддин Нормуродов 33, Сирожиддин Қўзиев 44,  Сардор Саъдуллаев 58.

Киритилди: 26.08.2016 07:57. Ўқилди: 6186 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

02.05.2025. Суперлига. 8-тур.
18:15
Хоразм
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.