Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Бугун иккала жамоа ҳам охиригача курашди»

"Қизилқум" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақидаги бошқалар ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Бугун майдонда муросасиз курашга бой учрашувни гувоҳи бўлдик. Иккала жамоа ҳам ўйин охиригача курашдан тўхтамади. Рақибимизни яхши ўрганган эдик ва уларнинг амалга оширадиган стандарт вазиятлари жуда хавфли эканлигини ҳам билар эдик. Бу ҳақда футболчиларимизни огоҳлантирган эдик. Аммо бугун айнан рақибимиз бизни ана шу стандарт вазиятлардан жазолади. Ўйлайманки, “Қизилқум” жамоаси ҳам бизга қарши учрашувга пухта тайёргарлиги ўйин давомида сезилиб турди. Улар ҳам бугунги учрашувда астойдил ҳаракат қилишди. Бунинг эвазига улар ҳам бугун бир очкони ҳаққоний қўлга киритишди.

Ҳар ўйинда ҳар хил таркиб? Албатта, ўз-ўзидан маълумки, рақибларимиз бизни ҳам ҳар бир ўйиндан олдин яхшилаб ўрганишади. Шунинг учун ўйин тактикасига қараб таркибга ўйинчи танлаймиз. Баъзан танлаган ўйин услубимизга мос келадиган ўйинчилар билан алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Бу албатта ҳар хил таркиб билан майдонга тушишимизга олиб келади. Аммо бугун дарвозабонимиз Элдор Суюновнинг енгил жароҳати борлиги учун, уни майдонга туширмадик. У нафақат жамоамизнинг асосий ўйинчиси ҳисобланади, ўзингизга маълум, у шунингдек терма жамоамизга ҳам доимо жалб этилиб турилади. Шуларни ҳисобга олиб бугун таваккал қилмадик. Красичнинг майдонга туширилмаганлигига унинг ўтган ўйинда қизил карточка олганлиги сабаб бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим, “Қизилқум” жамоасининг ҳам инфратузилмасида катта ижобий ўзгаришлар рўй берибди. Мисол тариқасида бугун ўйин бўлиб ўтган стадиондаги шароитлар, майдонннинг ҳолати ва бошқалар бизни ҳам анча қувонтирди. Ўйлайманки бундай эътибор ва мавжуд шароит “Қизилқум” клубининг янада ривожланишига омил бўлади. Умид қиламизки, клубга бўлган эътибор ҳеч қачон сўнмайди.

Мақсадимиз? Биз ҳамиша юқори ўрин учун ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш учун курашаверамиз. Ҳеч бўлмаганда, ўтган йилги натижани такрорлашимиз керак", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Киритилди: 26.09.2016 08:00. Ўқилди: 5523 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.