"Сўғдиёна" - "Насаф" (0:3) ўйинидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
-Бугунги ғалаба билан ва муддатидан аввал бронза совринини қўлга киритганимиз билан барча футболчиларимизни, мухлисларимизни ва клубимиздагиларни самимий табриклайман. Бундай ютуқни қўлга киритиш албатта ёқимли. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугун футболчиларимиз ўз даражасида ва савиясида ўйнашди. Улар бугун ўзларидаги маҳоратни намойиш қилишди. Албатта бу ғалабанинг асосий омили бўлди.
“Сўғдиёна” жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, шуни эътироф этиш керакки, жамоа ўтган йилларга нисбатан бу йил анча барқарор ўйин кўрсатди ва натижани ҳам ўзларингиз кўриб турибсизлар. Бу жамоадаги ўйинчиларда ғалабага бўлган иштиёқ ва ирода катта. Мен бу ерда фақат бугунги ўйин ҳақида гапираётганим йўқ. Футболчилар мавсум давомида ана шундай кайфиятда ўйинлар намойиш этишди. Буни биз ҳам кузатиб келаяпмиз. Бугунги қўлга киритган ғалабамиз ҳам осон бўлмади. Жамоа мураббийларининг олиб бораётган ишлари ҳам мақтовга сазовор. Улар ўйинчиларнинг савиясини кўтаришга эришишди ҳам, энг асосийси жамоа футболчиларида юқорига интилишга ҳоҳиш бор. Энди жамоадаги камчиликларни айтиб ўтирмайман, чунки буни жамоа мураббийлари жуда яхши билишади. Агар жамоанинг худди Музаффар Музаффаровдек, Ихтиёр Тошпўлатовлардек яна ҳимоя ва марказда ўйнайдиган ўйинчилари бўлса, жамоанинг ўйини бундан ҳам кучаяр эди. Ишонаманки, жамоа мураббийлари бу борада ишлар олиб боришмоқда. “Сўғдиёна” жамоасининг келгусида бундан ҳам кучли ўйин намойиш этишига ишонаман.
Жамоамиздаги Жиззахлик ёш футболчилар? Ҳа, уларда истеъдод бор. Биз уларга ишонч ҳам билдираяпмиз. Аммо футболда битта истеъдоднинг ўзи етарли эмас. Агар улар доимо ўз устида ишлаб, маҳоратини ошириш бўйича кўпроқ меҳнат қилишса, интилсалар, келгусида мамлакатимизнинг етакчи ўйинчилар қаторидан жой эгаллашади. Уларнинг келажаги ўз қўлида.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 8 | 19 |
2 | Насаф | 8 | 18 |
3 | Бунёдкор | 8 | 15 |
4 | Динамо | 7 | 15 |
5 | Нефтчи | 7 | 12 |
6 | Қўқон-1912 | 8 | 12 |
7 | Навбаҳор | 8 | 11 |
8 | Сурхон | 8 | 10 |
9 | Қизилқум | 7 | 10 |
10 | Машъал | 8 | 10 |
11 | Пахтакор | 8 | 9 |
12 | Андижон | 8 | 9 |
13 | Хоразм | 7 | 8 |
14 | Сўғдиёна | 8 | 7 |
15 | Бухоро | 8 | 6 |
16 | Шўртан | 8 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 9 | 18 |
2 | Пахтакор | 9 | 17 |
3 | Металлург | 9 | 17 |
4 | Локомотив | 9 | 16 |
5 | Андижон | 9 | 15 |
6 | ОКМК | 9 | 14 |
7 | Навбаҳор | 9 | 13 |
8 | Бухоро | 9 | 11 |
9 | Сўғдиёна | 9 | 11 |
10 | Динамо | 9 | 10 |
11 | Сурхон | 9 | 8 |
12 | Қўқон-1912 | 9 | 7 |
13 | Қизилқум | 8 | 7 |
14 | Бунёдкор | 8 | 7 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 20 | 34 |
2 | Қизилқум | 20 | 31 |
3 | Қўқон-1912 | 20 | 28 |
4 | ОКМК | 20 | 27 |
5 | Сўғдиёна | 20 | 24 |
6 | Нефтчи | 20 | 18 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Шабаб ал-Аҳли | 5 | 10 |
2 | Ал-Ҳуссайн | 5 | 9 |
3 | Кувайт СК | 5 | 5 |
4 | Насаф | 5 | 4 |
02.05.2025. Суперлига. 8-тур. | |||
18:15 | ![]() Хоразм |
1-1 | ![]() Насаф |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|