Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф»нинг ОЧЛдаги рақиби — «Ал-Ҳидд» ҳақида

“Насаф” бу йилги ОЧЛ мусобақасини ўтиш босқичидан бошлашидан хабарингиз бор. Яъни, клубимиз мамлакатимиз футбол клублари орасида янги футбол мавсумини эртароқ бошлайди.

Жамоамиз 31 январ куни Осиё чемпионлар лигасининг ўтиш босқичида Бахрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоасини қабул қилади. Учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 16:00да бошланади.

Бахрайн мамлакати жамоалари юртимиз футбол клублари билан жуда кам учрашув ўтказишган. Бу билан ушбу мамлакат футбол жамоалари бизга унчалик маълум эмас. Аниқ қилиб айтадиган бўлсак, маълумотлар кам.

Биз қуйида бўлажак рақибимиз ҳақида умумий маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.

Клубнинг тўлиқ номи: “Ал-Ҳидд” спорт ва маданият клуби (AL HIDD (BHR)
Клуб раҳбари: Аҳмад Салмон Алмусаллам
Шаҳар: Мухаррақ шаҳри, Бахрайн
Ташкил этилган йили: 1945 йил
Стадиони: Бахрайн миллий стадиони, Ал-Рифа шаҳри, сиғими 35580 ўрин
Бош мураббийи: Исо Алҳамданий (Бахрайн)
Мусобақа: Баҳрайн премьер-лигаси (10та жамоа)
Лақаби: “цунами”

Баҳрайн премьер-лигаси 1952 йили ташкил этилган ва куз-баҳор тизимида ўтказилади. Лигада жами 10та жамоа иштирок этади. Охирги ўринни эгаллаган жамоа 1-лигага тушиб кетади. Амалдаги мамлакат чемпиони “Ал-Ҳидд” клуби ҳисобланади.

“Ал-Ҳидд” футбол клуби 1945 йилда ташкил этилган. Ўтган 2014/15 йилги Бахрайн премьер-лигасида  ўз тарихидаги илк чемпионликни нишонлаган.

Бу йилги мавсумда 9та ўйин ўтказиб, турнир жадвалини 7-поғонасини банд этиб турибди. Бўлиб ўтган 9 учрашувнинг иккитасида ғалаба, 4 учрашувда дуранг ва уч учрашувда мағлубиятга учраган. Рақиблари дарвозасини 8 марта ишғол қилиб, ўз дарвозаларидан 10та тўп олиб чиқишган.

Айни пайтда Бахрайнда кубок баҳслари бўлиб ўтмоқда. Рақибимиз декабр ойида жами 4та учрашувда майдонга тушди. Шулардан 2таси Бахрайн премьер лигаси учрашуви бўлса, қолган 2таси Бахрайн кубоги учрашувларидир. Премьер лига учрашувларининг иккаласида ҳам мағлубиятга учраган “Ал-Ҳидд” клуби, кубок баҳсларининг бирида 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 30 декабр куни бўлиб ўтган “Манама клуб” жамоаси билан бўлган учрашувда эса йирик 5:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

“Ал-Ҳидд” клуби навбатдаги расмий учрашувни 5 январ куни “Нажма Манама” клуби билан ўтказади. Бу учрашув Бахрайн Футбол Ассосацияси Кубоги доирасида бўлади.

“Ал-Ҳидд” жамоаси таркибида маҳаллий футболчилар билан биргаликда легионер футболчилар ҳам фаолият юритади. Давралар оралиғида рақибимиз таркибида ўзгаришлар юзага келиши ҳам мумкин. Лекин ҳозирча жамоа таркибида уч нафар нигериялик ва бир нафар иорданиялик легионер футболчилар бор. Булар,  Эфидайо Омасуи, Уче Агба, Окарандут Орок, Муҳаммад Алдовудлардир.

“Ал-Ҳидд” клубининг икки ўйинчиси Бахрайн терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилишади. Булар дарвозабон - Аббос Аҳмад, ҳужумчи – Абдулваҳоб Алмалудлардир.

«Ал-Ҳидд» таркиби ҳақидаги  тўлиқ маълумотни кейинроқ эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Киритилди: 04.01.2017 17:06. Ўқилди: 7125 марта. Фикрлар: 1 та.

Олий лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 29 67
2 Насаф 29 62
3 Пахтакор 29 56
4 Бунёдкор 29 52
5 Навбаҳор 29 43
6 Бухоро 29 43
7 Машъал 29 41
8 Олмалиқ 29 41
9 Қўқон-1912 29 41
10 Металлург 29 37
11 Қизилқум 29 36
12 Динамо 29 32
13 Сўғдиёна 29 31
14 Нефтчи 29 27
15 Шўртан 28 23
16 Обод 28 9

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 28 54
2 Бунёдкор 28 54
3 Бухоро 28 50
4 Қўқон-1912 28 50
5 Шўртан 28 44
6 Насаф 28 43
7 Олмалиқ 28 43
8 Машъал 28 41
9 Қизилқум 28 39
10 Металлург 28 39
11 Нефтчи 28 37
12 Локомотив 28 32
13 Навбаҳор 28 30
14 Сўғдиёна 28 26
15 Динамо 28 23
16 Обод 28 16

Ўзбекистон кубоги

Нимчорак финал
21.05.2017
17:00 Ёзёвон-Лочинлари
0:4
Машъал
22.05.2017
17:30 Қўқон-1912
2:0
Металлург
18:00 Динамо
1:1
Олмалиқ
18:30 Бухоро
1:1
Сўғдиёна
18:30 Шўртан
0:2
Бунёдкор
19:00 Пахтакор
0:3
Насаф
23.05.2017
18:00 Нефтчи
1:0
Навбаҳор
18:30 Локомотив
5:0
Қизилқум
30.05.2017
17:45 Металлург
3:2
Қўқон-1912
18:30 Насаф
1:0
Пахтакор
19:00 Сўғдиёна
0:3
Бухоро
31.05.2017
18:10 Машъал
5:0
Ёзёвон-Лочинлари
18:30 Қизилқум
1:1
Локомотив
18:30 Олмалиқ
2:2
Динамо
19:00 Бунёдкор
3:0
Шўртан
19:00 Навбаҳор
2:1
Нефтчи
Чорак финал
30.06.2017
18:00 Динамо
0:1
Машъал
18:30 Нефтчи
1:2
Бунёдкор
19:30 Насаф
4:1
Қўқон-1912
04.07.2017
18:45 Машъал
1:2
Динамо
19:00 Бухоро
0:0
Локомотив
27.07.2017
19:00 Бунёдкор
3:1
Нефтчи
28.07.2017
18:00 Қўқон-1912
2:2
Насаф
19:30 Локомотив
3:0
Бухоро
Ярим финал
31.07.2017
19:00 Бунёдкор
0:0
Динамо
02.08.2017
19:30 Локомотив
3:1
Насаф
06.10.2017
15:00 Динамо
0:2
Бунёдкор
07.10.2017
18:00 Насаф
1:0
Локомотив

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Сўнгги учрашув

19.11.2017. Олий лига. 29-тур.
14:00
Насаф
4-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.