Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: “Ал-Ҳидд” ҳимоядан ўйнайдиган кучли жамоа саналади

Рўзиқул Бердиев: “Ал-Ҳидд” ҳимоядан ўйнайдиган кучли жамоа саналади

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири ўтиш босқичида “Насаф” жамоаси Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клубига қарши баҳс олиб боради. Бўлажак ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ва ҳимоячи Шерзод Аъзамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Масумнинг биринчи ўйини барчада қизиқиш уйғотиши аниқ. Асосий вазифамиз ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишдан иборат. Тайёргарлик яхши ўтди ва ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз. “Ал-Ҳидд” кучсиз жамоа эмас, улар Баҳрайн чемпиони ва Кубоги соҳиби саналади. Жамоа янги бош мураббийга эга бўлди. Улар тартибли ва сифатли ўйин кўрсатади. Ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Рақиб ўйинини таҳлил қилганимизда, улар ҳимояда яхши ўйнашини кўрдик. Таркиб борасида тўхталадиган бўлсам,  посбонимиз Элдор Суюнов эртанги ўйинга тайёр эмас. У йиғин доирасида жароҳат олди. Кеча машғулотларда қатнашганига қарамай, у “Ал-Ҳидд”га қарши ўйинни ўтказиб юборади”, – деди Рўзиқул Бердиев.

“Эртанги ўйинга тайёргарлик яхши ўтди. Ўртоқлик ўйинларида яхши натижа кўрсатдик, лекин бўлажак ўйин бундан фарқ қилади. Майдонда бор кучимизни бериб, кейинги босқичга йўл олишга интиламиз. Мухлислар далдасига умид қилиб қоламиз”, – деди Шерзод Аъзамов.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Ал-Ҳидд” учрашуви эртага, 31 январь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 16:00 да бошланади. 

Манба: the-uff.com

Киритилди: 30.01.2017 12:49. Ўқилди: 7899 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 64
2 Пахтакор 28 59
3 Навбаҳор 28 58
4 Насаф 28 48
5 Локомотив 28 46
6 ОКМК 28 45
7 Бухоро 28 43
8 Қизилқум 28 38
9 Динамо 27 37
10 Сўғдиёна 28 33
11 Сурхон 28 32
12 Андижон 28 32
13 Хоразм 28 27
14 Бунёдкор 27 26
15 Қўқон-1912 28 24
16 Машъал 28 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 4 9
2 Кувайт СК 4 6
3 Насаф 4 4
4 Холидия 4 4

Сўнгги учрашув

21.11.2026. Суперлига. 28-тур.
17:00
Насаф
2-0
Машъал

Навбатдаги учрашув

29.11.2026. Суперлига.
16:00
Насаф
—
ОКМК

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик