Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига, 8-тур. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1

Кеча “Насаф” олий лига 8-тур учрашувини сафарда Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказди.

“Аждарлар” кеча олий лигадаги 595-учрашувини ўтказишди. Бу учрашув ҳар иккала жамоа учун принципиал аҳамиятга эга эди.

Учрашув бошланиши жамоамиз учун омадсиз бўлди. 5-дақиқада ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган Ислом Кенжабоев, жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади. Учрашув ҳаками мезбонларга 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди. Илҳом Юнусов жаримани амалга оширди, тўп йўналишини тўғри топган дарвозабонимиз Элдорбек Суюнов бари бир зарбани қайтаришга ожизлик қилди – 1:0.

Ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишган жамоамиз ҳисобни қисқартириш учун жуда кўп тер тўкди. Гол уриш учун кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Аммо гол уришни ҳеч ким уддалай олмади.

Биринчи бўлимнинг 18-дақиқасида футболчиларимиз деярли 16 метрлик чизиқда жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бу нуқтадан Черан ўтган ўйинларда унумли фойдаланган эди. Аммо у негадир тўпни ёнида турган Б.Абдураҳимовга ташлаб берди. Абдураҳимовнинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. Бу гол уриш учун жуда қулай вазият эди.

Кескин курашлар остида кечган биринчи бўлим, 1:0 ҳисобида “Қизилқум” жамоаси ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлим бошида худди “Қизилқум” жамоасида бўлгани каби, энди “Насаф”га 11 метрлик тўпи тепиш имкони берилди. Бунда Шукурали Пўлатов тўпни қўли билан ўйнаган эди. Жаримани Драган Черан аниқ бажариб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимнинг қолган дақиқаларида жамоалар очиқ футбол намойиш қилишга ўтишди. Ўйиннинг аксарият вақтида устунлик жамоамиз томонида бўлди, аммо майдон эгаларининг ҳам қарши ҳужумлари хавфли кўриниш олди.

Яна жамоамизда гол уриш учун имкониятлар бўлди. Афсуски бу имкониятлардан футболчиларимиз фойдалана олишмади. Тўпурар ҳужумчимиз Драган Черанни ҳимоячилар жуда яхши қўриқлашди.

Бир неча ўйинлардан буён кичик жароҳати борлиги туфайли жамоамизга ёрдам бера олмаётган тажрибали ҳужумчимиз Шахбоз Эркинов ҳам бугун ниҳоят иккинчи бўлим охирларида майдонга тушди. Аммо бу футболчимизга ҳам бугун гол уриш насиб этмади.

 

Кейинги ўйинларда футболчиларимизнинг голлар уриши жуда қийин бўлаяпти. Бугунги ўйинда ҳам шундай ўйинни гувоҳи бўлдик. Ўйлаймизки, бу камчиликлар бартараф этилади. Зеро, футболда гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди.

Ўйинда дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Учрашув жанговор дуранг натижа билан ниҳоясига етди.

“Насаф” навбатдаги 9-тур учрашувида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилади. Учрашув 6 май куни бўлади.

ЎзПФЛ, 8-тур

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши) 1:1 (1:0)

29.04.2017. “Ёшлар” спорт мажмуаси. 18:00да

Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов, Александр Сидоров (иккаласи ҳам Тошкентдан)

Захира ҳаками: Жасур Мухтаров (Тошкент)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобир Ҳайдаров.

Гол: Илҳом Юнусов (пенальтидан), 5’-1:0 – Драган Черан (пенальтидан), 48’-1:1.

Қизилқум”: 22.Артём Макосин, 3.Шукурали Пўлатов, 4.Эркин Бойдуллаев, 10.Воҳид Шодиев (9.Отабек Зокиров 87), 14.Файзулла Қамбаров, 17.Артур Геворкян, 19.Жасур Ҳасанов, 20.Ғайрат Жумаев, 23.Шерали Жўраев, 27.Илҳом Юнусов, 77.Бекзод Ғанижонов.
Захира: 16.Умиджон Хонимқулов, 8.Акмал Рустамов, 15.Азамат Алланиязов, 18.Самандар Шодмонов, 25.Азизбек Усманов, 85.Андрей Деркач.

Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Одил Ҳамробеков, 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Ислом Кенжабоев (14.Шароф Муҳитдинов 46), 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 9.Дилшод Хушбаков, 15.Шахбоз Эркинов, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 45.Бобир Абдухолиқов.
Огоҳлантириш: Эркин Бойдуллаев 52, Шерали Жўраев 87.

Киритилди: 30.04.2017 09:57. Ўқилди: 4141 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.