Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига. Драматик ўйинда «Бунёдкор» «Насаф»ни мағлуб этди

Олий лига 3-турнинг қолдирилган ўйини доирасида "Бунёдкор" ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилди.

Илк дақиқалардан Рўзиқул Бердиев шогирдлари тўп билан кўпроқ муомалада бўлган бўлса-да, ҳисобни мезбонлар очишди. Марказий ҳимояда хато натижасида Элдор Шомуродов баҳснинг 21-дақиқасида ҳисобни очди. Эътиборли томони, Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси учун бу гол Олий лиганинг ушбу мавсумидаги илк гол бўлди.

Қаршиликлар танаффусга қадар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Баҳром Абдураҳимов ҳужумни бошлади ва тўпни чап қанотдаги Сайфиевга узатди. Фаррух юқоридан етказган узатмани паст бўйли Баҳромнинг ўзи бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда "қалдирғочлар" яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Шаҳзодбек Нурматов 18 метрлардан берган зарба натижасида тўп рекошет ҳолатида меҳмонлар дарвозасига бориб тушди. Баҳс тугашига 6 дақиқа қолганида "Насаф" яна ҳисобни тенглаштирди. Жаримадан етказилган узатмани Драган Черан бош билан дарвозани ишғол қилди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида омад туфайли "Бунёдкор" нафақат мағлубиятдан қутулиб қолди, балки ғалабани ҳам илиб кетди. Дастлаб Кенжабоевнинг мураккаб зарбасини Зуҳуров қийинчилик билан қайтарган бўлса, Шаҳбоз Эркиновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида эса Шомуродов етказган узатмани ҳужумга қўшилган Аҳмадалиев бош билан "Насаф" дарвозасига жойлади.

Ушбу ғалаба туфайли "Бунёдкор" ўз очколарини 21тага етказди ва жадвалда 7-ўринга кўтарилиб олди. "Насаф" эса 26 очко билан биринчи даврани 3-ўринда якунлади.

Олий лига, 3-турнинг қолдирилган ўйини
19:00: "БУНЁДКОР" - "НАСАФ" 3:2
Голлар: Элдор Шомуродов (21), Шаҳзодбек Нурматов (61), Дилшод Аҳмадалиев (90) — Баҳром Абдураҳимов (35), Драган Черан (84)
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров (с), 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Шахзодбек Нурматов, 10.Элдор Шомуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 28.Давронбек Умиров, 29.Отабек Шукуров.
Захира: 55.Элдор Адҳамов, 15.Фаррух Икромов, 16.Алишер Саноев, 20.Сардорбек Азимов,  31.Миржаҳон Мираҳмадов, 34.Сухроб Иззатов,  97.Жавоҳир Эсонқулов.
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов,  6.Азиз Ғаниев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан.
Захира: 35.Снжар Қувватов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Сирожиддин Қўзиев, 9.Дилшод Хушбаков, 15.Шахбоз Эркинов, 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов.
Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло  Расулов, Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Дмитрий Клепиков (Тошкент)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Локомотив 15 11 2 2 36-10 35
2 Қўқон-1912 15 7 6 2 23-16 27
3 Насаф 15 8 2 5 24-14 26
4 Олмалиқ 15 6 6 3 12-11 24
5 Пахтакор 15 7 3 5 19-19 24
6 Бухоро 15 7 2 6 25-21 23
7 Бунёдкор 15 5 6 4 16-16 21
8 Машъал 15 5 5 5 15-13 20
9 Металлург 15 6 2 7 20-19 20
10 Қизилқум 15 5 5 5 15-16 20
11 Динамо 15 5 4 6 18-18 19
12 Навбаҳор 15 4 7 4 16-19 19
13 Сўғдиёна 15 5 2 8 19-26 17
14 Шўртан 15 5 0 10 14-21 15
15 Нефтчи 15 2 5 8 12-25 11
16 Обод 15 2 3 10 10-30 9
Киритилди: 04.07.2017 20:57. Ўқилди: 9350 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.