Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф»нинг биринчи давра умумий статистикаси

Футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давра учрашувлари ўз ниҳоясига етди. "Насаф"нинг биринчи давра ўйинларини рақамлар орқали таҳлил қилиб чиқамиз.

Қуйидаги “Насаф”нинг биринчи давра умумий статистикаси билан танишинг.

“Насаф” биринчи давра мобайнида ўтказилган 15 учрашувнинг 6тасини ўз майдонида, аниқ қилиб айтсак, Ғузорда ўтказди. 9 учрашувни эса сафарда ўтказди.

Бўлиб ўтган учрашувларнинг 8тасида ғалаба, 2тасида дуранг натижага эришилди. 5 учрашувда эса жамоа мағлуб бўлди. Рақиблар дарвозасига 24та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 14та гол ўтказиб юборди. "Аждарлар" 2 марта пенальти тепиш имконига эга бўлди. Шунингдек 2 марта "Насаф" дарвозаси томон ҳам пенальти белгиланди. Бўлиб ўтган ўйинларнинг биттасида рақиб футболчиси ўз дарвозасини ишғол этган.

Ўйинчилар 23 марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди. Ҳеч бир ўйинчимиз қизил карточка билан жазоланмади.

Қўлга киритилган 8 ғалабанинг 6таси уй учрашувларида, 2таси эса сафар учрашувларида қўлга киритилди. Сафарда бўлиб ўтган 9 учрашувнинг 2тасида ғалаба, 2тасида дуранг ва қолган 5 учрашувда мағлубиятга учралди. “Насаф” уй учрашувларининг барчасида ғалабага эришди.

Бўлиб ўтган 2 учрашувда "Насаф" энг йирик ҳисобдаги ғалабага эришди: 4-тур. “Насаф” – “Сўғдиёна” 4:0. 15-тур. “Насаф” – “Навбаҳор” 4:0. Битта учрашувда энг кўп гол ўтказиб, мағлуб бўлди. ЎзПФЛ 3-тур. “Бунёдкор” – “Насаф” 3:2.

Футболчилар уй учрашувларида 14та гол киритишди, сафардаги учрашувларда эса рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол этишди. Дарвозабонлар уй учрашувларида ўзлари қўриқлаган дарвозалардан фақат 1та тўп олиб чиқишди. Сафар учрашувларида эса 13та гол ўтказиб юборишган, шулардан 2таси пенальтидан.

Тўпланган 26 очконинг 18таси уй учрашувларида, 8таси сафардаги учрашувларда қўлга киритилди.

Бўлиб ўтган учрашувларда "Насаф" таркибида майдонга тушган энг ёш ўйинчи — ярим ҳимоячи Ислом Кенжабооев бўлди, 18 ёш.

Энг ёши катта ўйинчи эса ҳимоячи — Мақсуд Каримов бўлди, 32 ёш.

Фақат икки нафар ўйинчи, биринчи даврадаги бўлиб ўтган барча учрашувларда майдонга тушишди. Булар Акмал Шораҳмедов ва Баҳром Абдураҳимовдир. Улар майдонда 1350 дақиқа мобайнида ҳаракат қилишган.

Биринчи даврада мураббийлар 20 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Улардан 2 нафари дарвозабон, 6 нафари ҳимоячилар, 7 нафари ярим ҳимоячилар ва 5 нафари ҳужумчилардир.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Киритилди: 06.07.2017 10:08. Ўқилди: 4470 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.