Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: “Насаф” ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатди”

“Насаф” – “Локомотив” учрашуви якунлангач ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Локомотив” жамоаси устози Андрей Микляев иштирок этди ва қуйидаги фикларини билдириб ўтди.

-Сўзимни бошида “Насаф” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Шунингдек Бердиевни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози унвони билан тақдирлангани билан ҳам муборакбод этаман.

Албатта бу юксак унвон, бу биз учун ҳам ёқимли. Бу Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвнинг биз мураббийларга бўлган катта эътиборлари деб, биламан.  

Энди бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, бугунги ўйин мухлисларга жуда ёқди деб, ўйлайман. Ҳар иккала жамоа чиройли ва шиддатли ўйин намойиш этишди. Улар ҳаммамизни ҳаяжонда ушлаб туришди, Тўғриси, 90 дақиқа қандай ўтиб кетганлигини ўзим ҳам сезмай қолдим.

Албатта бундай муҳитда, бундай стадионда ва майдонда ўйнаш ҳар қандай жамоа учун ёқимли. Аммо афсуски биз бугун дастлабки 10 дақиқада ўйинни бериб қўйдик, бунда майдон эгаларининг кўрсатган катта босимига қарши тура олмадик.

Хатомиз туфайли ҳисобда орқада қолдик. Шундан сўнг ўйин барқарорлашди. Ҳаттоки ҳисобни тенглаштиришда имконлар ҳам бўлди. Аммо бугун бизга омад етишмади. Ўйин охирида биз таваккал қилишга мажбур бўлдик.

Ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга ўтиб кетдик. Бунда ҳимояда хатога йўл қўйдик, оқибатда дарвозамиздан иккинчи голни ўтказиб юбордик.

Ўйинда “Насаф” футболчилари бизга нисбатан ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатишди.

Киритилди: 17.09.2017 10:21. Ўқилди: 4427 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.