Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью: «Сўғдиёна» - «Насаф»

“Насаф” қолдирилган 19-тур учрашувини  сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан ўтказади. Учрашув 26 сентябр сешанба куни “Сўғдиёна” марказий стадионида соат 17:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

“Сўғдиёна” ва “Насаф” жамоалари миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 33 маротаба куч синашган. Шулардан 26та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ушбу тарихий дуранг 1998 йил Қаршида қайд этилган. 6 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 102 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида – 73:29.

“Сўғдиёна” футболчилари сўнгги марта 2008 йил 29 августда бўлиб ўтган учрашувда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. Шундан кейинги ўзаро бўлиб ўтган 13 учрашувда жамоамиз кетма-кет ғалаба қозониб келмоқда.

Ушбу жамоалар ўртасидаги бу йил Ғузорда бўлиб ўтган учрашувда, “Насаф” йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Учрашувдаги жамоамиз голларига Драган Черан (2), Одилжон Ҳамробеков ва Бобир Абдухолиқовлар муаллифлик қилишган.

Жиззахда бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Жиззахда ўзаро 16та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 5 марта “Сўғдиёна” жамоасининг, 11 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган.Жамоалар Жиззахдаги ўзаро учрашувларда дуранг қайд этишмаган. Дарвозаларга жами 44та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик жамоамиз томонида - 14:30.

Ушбу жамоалар 1997 йилги мавсумдан ўзаро майдонга тушган бўлсаларда, “Насаф” сафардаги илк ғалабасини 2000 йилги мавсумда қўлга киритган. Бу учрашувда жамоамиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, учрашувдаги голни Рустам Абдуллаев киритган.

“Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида сўнгги бор “Насаф”ни 2008 йили мағлубиятга учратган.

Ўзаро қайд этилган йирик ҳисоблар

Жамоамиз жиззахликларни энг йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган. “Сўғдиёна” эса 3:2 йирик ҳисобидаги ғалабага эришган. 

Ўзаро ўйинларда “аждарлар” олти марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 – 2000, 2009, 2016 йил, 4:1 – 2004, 2009, 4:0 - 2017).

Яна бир қизиқарли факт, ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларда энг “яхши кўрган” ҳисоби - 2:1 ёки 1:2дир. Ўзаро ўтказилган 31 учрашувда бу ҳисоб 9 марта такрорланган.

Ўзаро учрашувларда энг кўп гол киритган футболчилар

Ўзаро ўйинларда Зафар Холмуродов жиззахликлар дарвозасини 8 марта нишонга олган. Ҳанузгача ҳеч бир футболчимиз жиззахликлар дарвозасини шунча ишғол эта олмаган. Шунингдек,  Бахтиёр Давлатов ва айни пайтда жамоамизга бош мураббийлик қилаётган Рўзиқул Бердиев ва жамоамизнинг собиқ футболчиси Баҳодир Аннаматовлар ўзаро ўйинларда 3 мартадан “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол қилган.

Шу ерда мазкур жамоалар тўпурарлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик. Демак, айни пайтда “Сўғдиёна” жамоасининг тўпурарлари рўйхатини Санжар  Рашидов бошқариб бормоқда. Унинг ҳисобида 12та тўп бор. “Насаф” жамоасининг  тўпурари ҳамон Драган Черан бўлиб турибди. У рақибларимиз дарвозасини 13 марта ишғол қилган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

 “Сўғдиёна” жамоаси ўтган 21 учрашувдан сўнг 23 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. “Сўғдиёна” ўтган 22-тур учрашувини сафарда “Нефтчи” жамоаси билан ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоамиз ўтган тур учрашувини сафарда “Обод” жамоасига қарши ўтказди ва йирик 6:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ҳозирги пайтда “аждарлар” 38 очко жамғариб, турнир жадвалининг 2-поғонасини эгаллаб туришибди.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 25 сентябр душанба куни бўлиб ўтади. Бу учрашув Жиззах шаҳридаги клуб қароргоҳи майдонида соат 15:00да бошланади. 

Киритилди: 25.09.2017 09:56. Ўқилди: 3876 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.