Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жонланавер, Олий лига «интрига»си

Бу йил миллий чемпионатимиз олий лигасида олтин медаль йўлида «интрига» қолмагани ҳақидаги гап-сўзлар баралла янграганига анча бўлди-ёв.

Ҳали биринчи давра тугамай туриб, «Локомотив» катта устунлик билан олдинга чиқиб олгач, чемпионлик кураши бўйича тортишувлар тобора пасайиб борди ва соф иккинчи даражали масалага айланиб қолди, ҳарқалай. Яқин-яқингача ҳам асосий кураш 2-ўрин учун кечиши бот-бот таъкидланаётганди.

Аммо энди умумий ҳолат нисбатан ўзгарди. Тўғри, айни пайт ҳам турнир жадвали «кумуш» йўлида кураш кескин тус олишига далолат бермоқда. Чунки бир йўла 4та жамоа - «Насаф», «Пахтакор», «Бухоро» ва «Бунёдкор» ҳисобида 38тадан очко бор.

Энг муҳими, шунинг баробарида олий лигага «олтин талвасаси» қайтаётгандек. Ҳа, бундан 2та тур олдин ҳам бош масала ҳал этилгандек кўринаётганди. Аммо «Локомотив»нинг кетма-кет 2та ўйинда мағлубиятга учраши чемпионлик кураши бирозгина жонланишига сабаб бўлди.

Хуллас, энди 2-ўринни кўзлаб турган жамоаларнинг иштаҳаси очилиб, чемпионликка умид боғлаши ҳеч гап эмас. Бунинг учун аввало,  «Пахтакор» ва «Насаф»га раҳматнома йўллаш лозим.

Ахир айнан шу икки клуб «олтин»ни нақд қилгани деярли ойдинлашган «Локо»ни енгиш асносида унинг тинчини бироз бузди.

ФАВОРИТГА НИМА БЎЛДИ?

Ҳа, «Локомотив» ўтган ҳафта «Пахтакор»ни қабул қилиб, кичик ҳисобли мағлубиятни тан олди. Учрашув қайсидир томоннинг сезиларли устунлиги остида кечганини айтишга асос йўқ. Чунончи, ҳар икки клуб ғалабани кўзлади ва имкон қадар тиришди. Одатда марказий ўйинлар тақдирини кичик жиҳатлар ҳал қилади. «Локомотив» - «Пахтакор» тўқнашувида бу тушунча яна бир карра тасдиқланди - ягона гол стандарт вазиятдан сўнг урилди. Бу вазиятда Марко Симич қандай ҳаракатланганини эса футбол дарсликларига қўшиб қўйиш керак. Умумий хулосани айтганда, «Локомотив» гарчи мавсумни яхши ўтказаётган бўлсада, бевосита рақобатчиларига қарши ўйинларда муаммоларга дуч келмоқда. «Темирйўлчилар» жорий чемпионатда «Бунёдкор» ва «Насаф»дан енгилишганди, энди «Пахтакор»олдида ҳам мағлублик қисматига дуч келишди. Агар чемпионлик тақдири айнан шундай учрашувларда ҳал бўлиши ва «Локо» сўнгги турда «Бунёдкор» билан баҳслашишини инобатга олсак, ким билади, балки олий лига финиши ҳали чинакам кескин кураш тақдим этар. Ҳозирча эса пешқадам ва таъқибчиларни 7 очколик фарқ ажратиб турибди.

КВАРТЕТ - АЖОЙИБ МАНЗАРА

Аввалги ҳафта кучли учликка кириш учун кураш олиб бораётган жамоалар учун анча омадли келди. Тўғрироғи, «Бухоро»ни ҳисобга олмаганда, бошқа даъвогарлар ғалаба қозониш эвини топишди. Хусусан, Самарқандда «Динамо»га қарши майдонга тушган «Бунёдкор» 2:0 кўринишида устун келиб, мағлубиятсиз сериясини 8та ўйинга чўзди. «Насаф» эса шўрлик «Обод»ни Тошкентда теннисча ҳисоб билан «сийлади». Ўз дарвозасидан нақ 6 марта тўп олиб чиққан Андрей Демченко жамоасининг элитада дарҳақиқат, саноқли кунлари қолган кўринади. Эътибор беринг, «ободчилар» иккинчи давра доирасидаги 7та ўйиннинг барчасида мағлубиятга учрашди. Умуман, «Обод» нақ 11та турдан буён очко нималигини билмаяпти. Табиийки, бундай нохуш статистика эгаси учун олий лига жуда катта дабдаба ҳисобланади. Ҳа, афтидан «Обод»нинг яна биринчи лигада малака оширгани маъқул, шекилли. Тақвимга қараб, мавсум охири «Бухоро» учун оғир келишини аввалги шарҳларимизда ҳам тахмин қилгандик. 22-турда бу фикр бежиз эмаслиги тасдиқланди - бухороликлар яна ўта қимматли 2 очкони бой беришди. Биласиз, Муборак ва Бухоро шаҳарлари ўртасидаги масофа у қадар катта эмас, нари борса,  80 чақирим. Шу боисми, «Машъал» ва «Бухоро» қарама-қаршилиги норасмий дерби ҳисобланади ва уларда мудом муросасизлик уфуриб туради. Мисол учун, бу галги учрашувда «Машъал» ғалабага жуда яқин келди. Зеро, муборакликлар ҳисобни очишди ва ўйин бобида ҳам чакки кўринишмади. Аммо  Иван Нагаев 78-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, «Бухоро»нинг ортга лоақал бир очко билан қайтишини таъминлади. Факт шуки, Улуғбек Бақоев шогирдлари кетма-кет иккинчи марта қимматли 2 очкодан маҳрум қолишди ва 2-ўринни бўшатишди. Дарвоқе, Муборакдаги сулҳ билан «Машъал»нинг ҳам, «Бухоро»нинг ҳам мағлубиятсиз серияси 8та ўйинга етди.

ЎРТА БЎҒИНДА НИМА ГАП?

Биласиз, «Қўқон-1912» узоқ вақт давомида пешқадамлар сафида борди. Аммо омад бир кетса, кетаверар экан-да. Мана, Нўъмон Ҳасанов жамоаси охирги 3та турда ғалаба қозонолмади ва бирданига ўрта бўғин вакилига айланди. Боз устига, қўқонликлар ўтган ҳафта «Металлург» майдонида рақибга айтарли қаршилик ҳам кўрсатолмадилар - 0:3. Натижада яқинда ҳам 2-ўринда виқор тўкиб турган жамоа 7-поғонага силжиди. Аммо ҳали имконият бор - «Қўқон-1912» совринли ўринлар учун курашга қайтиши мумкин. Фақат жамоа бунинг учун аввалги курашувчанлик хислатини намойиш этиши лозим. «Шўртан» - «Навбаҳор» тўқнашувида голлар шоуси кузатилди - 3:3. Бу учрашувнинг ўзига хос томони шуки, бош ҳакам - Олим Толибжоновнинг иши назоратчи томонидан «2» баҳога лойиқ кўрилди. Рустам Бобомуродов ҳакамликдан умрбод четлатилгач, бу ҳолат ҳам мухлисларда алоҳида эътибор уйғотиши турган гап. Шу боис ҳам, «Интерфутбол» нашри вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида суриштирув олиб борди ва бу ҳақда алоҳида мақола тайёрлади. Қизиқсангиз, марҳамат, барчасини газетамиз саҳифаларида ўқишингиз мумкин. Ўртамиёналар ўртасидаги яна 2та баҳсда муроса кўчаси танланди. «Қизилқум» ўз майдонида «Олмалиқ» билан ўйнаб, 2:2 ҳисобига кўнган бўлса, «Нефтчи» ўз мухлислари гувоҳлигида «Сўғдиёна»ни енголмади - 1:1. Умуман, мағлубиятдан зўрға қутилиб қолган Вадим Абрамовжамоаси жорий мавсумни 15-ўринда якунлайдиган кўринади. Ахир фарғоналиклар 12та ўйиндан буён ғалаба қозониш йўлини тополмаяптилар ва ҳозирда 14-поғонадаги «Шўртан»дан 6 очко орқадалар. Агар шу 12та турда «Нефтчи»нинг атиги 4 очко олганини назарда тутсак, қолган учрашувларда жамоа вазиятни ўнглай олишига ишониш жуда қийин. Ҳа, фарғоналиклар шу кетишда элитада қолиш масаласини мавсум якунида биринчи лига вакили билан бўладиган «плей-офф» ўйини орқали ҳал этишга уриниб кўришади, чоғи.

ТУР ҚАҲРАМОНИ - «ПАХТАКОР»

«Пахтакор»да катта ўзгаришлар кузатилган ва иккинчи давра бошланиши олдидан таркиб бир қатор легионерлар ҳисобига бойитилган бўлсада, бунинг самараси бироз куттирди. Муҳими, янги бош мураббий Шота Арвеладзе ўз ғояси бўйича ишлашда давом этди ва ниҳоят, меҳнати натижа келтира бошлади. Мана, «пахтакорчилар» ўтган ҳафта «Локомотив»га қарши баҳсда ҳам чакки ҳаракатланишмади ва буни натижада ҳам акс эттиришди. Ҳар қандай чемпионатда фаворитни енгиш қаҳрамонлик ҳисобланади. «Пахтакор»нинг янгитдан шаклланаётгани ва бир неча йилдан буён бирга тўп суриб келаётган футболчилардан иборат «Локомотив»дан ўйин бобида ҳам қолишмаганини ҳисобга олсак, унинг бу ғалабасига қаҳрамонлик нисбати ярашса керак.

Тур иқтибослари

- Ҳисоб очилгач, «Обод» ҳимояланишни шунчаки, эсидан чиқарди ва бу ҳол бизга жуда қўл келди. Рўзиқул БЕРДИЕВ («Насаф» бош мураббийи).

- Камчиликлар ҳали кўп, ишлашда давом этамиз. Вадим АБРАМОВ («Нефтчи» бош мураббийи).

- Лобанов бир неча вазиятда жамоани қутқарди, шунинг учун ҳам у дарвозада турибди. Шота АРВЕЛАДЗЕ («Пахтакор» бош мураббийи).

- Рақибнинг ҳалол ўйин тамойилига умуман амал қилмагани ҳам якуний натижага таъсир кўрсатди. Ваҳоланки, шогирдларим ҳисобда олдинда бораётганимизга қарамай, вақт чўзмадилар. Геннадий КОЧНЕВ («Шўртан бош мураббийи).

«ДИНАМО» - «БУНЁДКОР» - 0:2 (0:1)

21 сентябрь. Самарқанд. 4112 томошабин.

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон) - 8,4;  А.Маражабов (Андижон) - 8,4; З.Абдураҳмонов (Андижон) - 8,5; Р.Абдувоҳидов (Қарши) - 9,0.

Голлар: Р.Ашурматов (5, 47).

«Динамо»:1. М.Наумов, 2. М.Локаев, 8. Ж.Азимов, 9. С.Сулаймонов (11. А.Абдуллаев, 46), 14. Р.Рогак, 15. Ш.Холматов (23. К.Шарофутдинов, 53), 20. А.Сафаров, 21. И.Холмирзаев, 28. А.Ораховац, 70. М.Исаев (17. А.Николаев, 69), 90. Д.Исмоилов.

«Бунёдкор»:25. М.Зуҳуров, 2. Р.Ашурматов, 4. А.Комилов, 6. А.Ғофуров, 8. Ж.Иброҳимов, 9. Ш.Нурматов (15. Ф.Икромов, 86), 17. Д.Ҳамдамов, 21. Д.Аҳмадалиев, 22. Ш.Гадоев (77. Ш.Норхонов, 74), 29. О.Шукуров, 44. М.Қосимов (28. Д.Умиров, 67).

Огоҳлантиришлар: Ж.Азимов (37), М.Локаев (65) - Ш.Гадоев (37).

Энг яхши ўйинчилар: И.Холмирзаев - А.Ғофуров.

Назоратчи: Г.Имомов (Тошкент).

Комиссар: Г.Ртвеладзе.

Миржалол Қосимов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Майдонда жанговар ўйин борди. Айтишим керак, «Динамо» жиддий қаршилик кўрсатди. Умуман олганда, омад бизга кулиб боқди. Ҳар ҳолда, ўйин бошида стандарт вазиятдан тезкор гол урган бўлсак, иккинчи бўлим аввалида ҳам шу ҳолат такрорланди. Муҳими, охиригача мухлисларга томошабоп футбол тақдим этилди.

- Тезкор гол кутилмаган ва ўзига хос тарзда урилди. Бундай стандарт вазиятлар устида алоҳида ишланганмиди ёки барчаси тасодиф...?

- Голда аввало, омадимиз чопди. Иккинчидан, бундай вазиятлар ўз-ўзидан юзага келмайди, албатта. Хуллас, стандарт вазиятлар устида олиб борилган ишимиз самара берди. Табиийки, «Динамо»ни яхши ўрганган эдик. Бу рақиб аввалги турларда «Қўқон-1912», «Пахтакор» ва «Бухоро» каби пешқадамларга қарши ўйинларда 0:0 ҳисобини қайд этганди. Айнан шу ўйинларни таҳлил қилиб, зич ҳимояга қарши чора изладик.

- Ишончли ғалабага қарамай, шогирдларингиз ҳаракатидан қониқмагандек бўлдингиз...?

- Ўзи футбол шунақа - ҳар доим ҳам барчасидан қониқмайсиз. Асосийси, ғалабага эришдик. Лекин ўйинимизда айрим жиҳатларни янада кучайтиришимиз керак.

- Бу «Бунёдкор»нинг энг осон ғалабаси бўлгани хусусидаги фикрга қўшиласизми?

- Йўқ. Бу учрашувга ҳафталаб тайёргарлик кўрган эдик. Ҳа, тезкор гол вазифамизни нисбатан осонлаштирди, аммо ғалаба йўлида кўп куч сарфладик. Умид қиламанки, йигитларимиз кейинги ўйинларда янада яхшироқ тўп суришади.

Олег Тюлькин («Динамо» бош мураббийи): - Табиийки, фақат ғалабани кўзлаган эдик, аммо рақиб устунроқ эканлигини кўрсатди. Бизга курашувчанлик етишмади, менимча. Оддий вазиятларда тажрибасизлик ҳам панд берди. Қолаверса, ҳар икки бўлим бошида урилган голлар жамоамизни оғир руҳий аҳволда қолдирди. Энг катта муаммомиз - гол уролмаяпмиз. Вазиятлар яратяпмиз, аммо якуний нуқтани қўйишда оқсаяпмиз. Гол урмасдан эса ғалаба қозониш, очко йиғиш қийин.

- «Динамо» сўнгги голини 13-турда урганди. Лоақал мураббийлар тоннель якунидаги ёруғликни кўра олишяптими, яъни ушбу вазиятдан чиқиб кетиш йўли борми?

- Албатта, ҳаракат қиляпмиз, машғулотларда тушунтиряпмиз. Аксарият футболчилар ўйин пайти оддий ҳолатда ҳовлиқиб қолишяпти - бу маҳорат етишмаётганидан дарак. Ўйлайманки, йигитлар ҳам барчасини тушуниб туришибди. Умуман, қўл остимиздаги футболчилар билан бу ҳолатни тўғрилай олишимизга ишонаман.

- Нима, давралар оралиғида ҳужум чизиғини кучайтириш учун тўпурар ҳужумчи таклиф этиш варианти йўқмиди?

- Биласиз, давралар оралиғида ижара келишуви бўйича ўйнаган футболчиларни ўз клубларига қайтаришга мажбур бўлдик. Улар ўйинимизда катта ролга эга эдилар. Шундан буён ўйинни барқарорлаштиролмаяпмиз. 4 нафар янги футболчимизга эса тўлиқ киришиб кетиши учун вақт керак...

- Бугунги ўйин таркибда ротация қилиш лозимлигини кўрсатмоқда. Жароҳатланган футболчилар, захирадан фойдаланиш масаласи, қолаверса, Темур Жўраев ва Ориф Мамажонов қачон қайтишади?

- Кейинги ўйиндаёқ тўлиқ таркибдан фойдаланамиз. Темур Жўраев ва Ориф Мамажоновга оилаларидаги мусибат сабаб, қисқа муддатга жавоб берган эдик. Энди «Сўғдиёна»га қарши кечадиган кейинги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Мағлубиятга қарамай, бугун ҳам бизни стадионда қўллаб турган, жамоамизга ишонган мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.

-------------------------------------------------------------------------

«ЛОКОМОТИВ» - «ПАХТАКОР» - 0:1 (0:0)

21 сентябрь. Тошкент. 5821 томошабин.

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент) - 8,8; М.Саидқосимов (Тошкент) - 9,0; Р.Шояхметов (Тошкент) - 9,0; Ж.Мухторов (Тошкент) - 9,0.

Гол: М.Симич (82).

«Локомотив»: 1. И.Нестеров, 33. О.Зотеев, 5. К.Махарадзе, 20. И.Тўхтахўжаев, 17. С.Мустафоев, 18. Т.Кападзе, 9. И.Алибоев, 15. С.Мирзаев, 99. Ж.Машарипов, 19. О.Блессинг (77. Д.Туропов, 66), 22. М.Бобожонов (78. А.Омонов, 79).

«Пахтакор»: 12. А.Лобанов, 29. В.Козак, 55. М.Симич, 70. Ш.Аъзамов, 24. Д.Ҳошимов, 7. А.Аҳмедов, 80. Р.Гриффитс (5. А.Исматуллаев, 69), 17. С.Нуруллаев (21. К.Тожиев, 88), 52. Г.Канюк, 77. Т.Безерра, 11. И.Сергеев (27. Д.Иброҳимов, 78).

Огоҳлантиришлар: И.Алибоев (71), Т.Кападзе (90Қ3) - Д.Ҳошимов (74), С.Нуруллаев (86).

Энг яхши ўйинчилар: И.Алибоев - М.Симич.

Назоратчи: А.Ҳотамов (Тошкент).

Комиссар: Н.Лутфулин.

Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи): - Яхши ўйин гувоҳи бўлдик, ҳар икки жамоа фаолроқ кўринган ҳолатлар кузатилди. Бундай ўйинларда битта гол катта аҳамият касб этади, муҳими, уни биз урдик. Лобанов бир қатор вазиятларда жамоани қутқариб, дарвозадан бежиз ўрин олмаганини исботлади. Ўзи учрашувга яхши шайланган эдик. «Локомотив» - барқарор ва шаклланган жамоа. Рақиб охирги йилларда буни амалда кўрсатиб келмоқда. Биз эса шу жараён бошидамиз. Безерра жамоага катта ёрдам бермоқда. У тўпни ўзида яхши сақлайди ва аксарият яккакурашларда ғолиб чиқади. Сергеевга келсак, у машғулотларда бор кучи билан ишламоқда, қолаверса, деярли ҳар ўйинда гол урмоқда. Дейлик, иккинчи даврада 5та голга муаллифлик қилишга улгурди. Хуллас, Игорь - ҳақиқий профессионал.

Марко Симич («Пахтакор» ҳимоячиси): - Кучли рақиб билан қийин ўйин. Ҳаммаси шундай мураккаб кечишини билардик. Ғалабамизда яхши тайёргарликнинг ўрни катта. Гол урганимга келсак, бунга алоҳида эътибор қаратиш шарт эмас. Ахир голга кимнинг муаллифлик қилиши аҳамиятсиз, муҳими - жамоавий муваффақият. Хуллас, яхлит жамоа сифатида устун келдик. Мухлислар етарлича кўмак беришганини алоҳида айтишим жоиз. Улар бутун учрашув давомида тинмай олқишлаб, жамоамизни олға ундашди. Демак, ғалабани айнан уларга бағишласак бўлаверади.

Александр Лобанов («Пахтакор» дарвозабони): - Икки кучли жамоа ўртасидаги кескин тўқнашув. Ҳаммасини билган ҳолда жиддий ҳозирлик кўрдик. Кутилганидек, ўйин жуда юқори суръат остида ўтди. Ғалаба айниқса, биз учун муҳим эди. Зеро, 3 очко чемпионлик учун курашда кичик бўлсада, имконият тақдим этарди. Якунда мақсадга эришганимиздан хурсандман. Жамоани голлардан асраб қолганим? Дарвозабон ҳар бир учрашувда шундай қилишни истайди. Бир гал бунга эришасан, бошқа сафар йўқ. Ўзи бундай ўйинларда кўп нарса дастлабки вазиятга ҳам боғлиқ. Илк хавфли зарбани бартараф этсанг, ишонч пайдо бўлади. Бугун мухлислар терма жамоага номзод икки дарвозабон ўйинини кўришди. Игнатий ҳам жуда яхши ҳаракатланди ва бир қатор вазиятларда жамоасини қутқарди. Голда эса ҳимоячилар хатога йўл қўйишди. Умуман, ўйин биринчи хатогача кетаётганди. Стадиондаги муҳитга гап йўқ. Муҳими, 4та трибунадан 3таси «Пахтакор»га мухлислик қилди. Ишқибозлар далдаси жамоага қўшимча куч бағишлади. Якунда мухлислардан стадионга келишларини сўрайман. Футбол айнан улар билан янада гўзаллашади

Андрей Микляев («Локомотив» бош мураббийи): - Бугун икка жамоа ҳам жуда чиройли ўйин намойиш этди. Албатта, ғалаба зарур эди. Футболчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Ҳаммасини биргина гол ҳал этди. Ҳа, кетма-кет иккинчи ўйинки гол уролмаяпмиз. Бугун ҳисобда мағлубиятга учрадик, аммо ўйин бобида рақибга ютқазганимиз йўқ. Жамоамизга нимадир етишмаяпти - вазиятларни голга айлантиришда муаммоларга дуч келяпмиз. Дейлик, Блессинг чакки ҳаракат қилмади. У ёш ва ҳозирча тўлиқ тайёр эмас. Бугун 3 нафар етакчи футболчимизнинг майдонга тушмагани ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қўймади, албатта.

--------------------------------------------------------------------

«ШЎРТАН» - «НАВБАҲОР» - 3:3 (2:1)

21 сентябрь.  Ғузор. 1711 томошабин.

Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент) - 4,0; Р.Серазетдинов (Тошкент) - 8,5; А.Буров (Бухоро) - 8,4; А.Шукуруллаев (Тошкент) - 9,0.

Голлар: И.Таран (28), Л.Убайдуллаев (43), Ж.Холтўраев (54) - Р.Аҳмедов (22, 87), Ғ.Комилов (64).

«Шўртан»: 25. А.Туробов, 4. Ж.Отақулов, 5. Ҳ.Эргашев, 7. О.Каримов, 9. И.Таран, 12. Л.Убайдуллаев, 15. О.Жўрабоев (19. М.Муродов, 88), 18. Э.Бойматов, 30. Ж.Холтўраев (99. М.Сафаров, 80), 38. С.Мамадалиев (17. Ғ.Раҳмонов, 67), 85. Р.Мелзитдинов.

«Навбаҳор»: 30. А.Омонов, 5. Ғ.Комилов, 7. О.Қиличев, 9. Д.Жабборов (70. А.Махсталиев, 55), 19. М.Ғофуров, 21. А.Алиев, 22. Р.Аҳмедов, 24. С.Азимов (18. Д.Усмонов, 18), 32. Ж.Меҳмонов (84. Н.Йованович, 56), 44. Д.Станоевич, 77. А.Турғунбоев.

Огоҳлантиришлар: Ж.Холтўраев (60) - А.Омонов (45).

Энг яхши ўйинчилар: И.Таран - Р.Аҳмедов.

Назоратчи: А.Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар: А.Иноятов.

Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Кўрдинглар, ўйин қизиқарли кечди. Футболчиларимизга ирода намойиш этишгани учун раҳмат. Улар 2та тўп фарқи билан ортда қолаётган ҳолатда ҳам курашдан тўхтамадилар. Афсуски, ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли 3та гол қўйиб юбордик. Демак, бу борада алоҳида ишлашимиз шарт. Аслида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо сафардаги дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Фурсатдан фойдаланиб, Намангандан келган мухлисларимизга миннатдорчилик изҳор этаман. Улар ҳисоб 1:3га етганидан кейин ҳам жамоага далда бериб туришди. Учрашув охирида юзага келган вазият хусусида аниқ гап айтолмайман. Ҳакам ҳуштаги чалинмади ва футболчиларимиз ўйинни давом эттириб, гол уришди. Ўйин пайти ҳар бир мураббий ҳиссиётларга берилади. Якунда рақиб мураббийи билан бироз тортишиб кетганимиз шунга боғлиқ. Муҳими, охир-оқибат, иккимиз келишиб олдик. Ўша вазият учун ҳамкасбимдан узр сўрайман. Ҳис-ҳаёжонлар кучайган пайт футболда шундай ҳолатлар учраб туради. «Навбаҳор» ўз олдидаги мақсад йўлида олға интилмоқда. Жорий чемпионатда аввалгисидан яхшироқ натижа қайд этишимиз керак. 

Ёшларимиз биринчи даврани муносиб ўтказолмагандилар. Таркиб йил бошида шакллантирилганлиги сабаб, жамоа мураббийи Шуҳрат Қорабоев натижаларни яхшилаш учун вақт сўради. Мана, давралар оралиғида таркиб анча ёшартирилди ва бу самара беряпти. Ёшларимиз шу руҳда давом этсалар, улар орасидан асосий таркибга муносиб футболчилар етишиб чиқишади. Келгусида «Навбаҳор» ўз тарбияланувчилари билан ҳам фахрланади. Қолаверса, клуб қошида академия ҳам иш бошлайди. Бу ҳам иқтидорли ёшларни тарбиялашда асқотади. Бир сўз билан айтганда, орзу ва ниятларимиз улкан. Вилоят раҳбарларига клубни ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур тақдим этганмиз. Ҳозир режаларни амалга ошириш устида иш олиб боряпмиз.

Геннадий Кочнев («Шўртан» бош мураббийи): - Шогирдларим биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракатланишди. Дейлик, биринчи бўлиб гол қўйиб юборганимизга қарамай, вазиятни ўнгладик. Очиғи, яхшигина устунликка эга эдик. Танаффусдан кейин эса ҳаммаси ўзгариб кетди. Ачинарлиси, 3та голни ҳам стандарт вазиятдан қўйиб юбордик. Шогирдларимга рақиб асосан «иккинчи қават»да яхши ўйнаши ва айрим футболчиларни индивидуал равишда назорат қилиш лозимлигини уқтиргандим. Танаффусда ҳам айнан шундай ҳолатларни алоҳида муҳокама қилиб, ўрганиб чиқдик. Афсуски, йигитлар иккинчи бўлимда кўрсатмаларни бажара олишмади. Бундан ташқари, рақибнинг ҳалол ўйин тамойилига умуман амал қилмагани ҳам якуний натижага таъсир кўрсатди. Ваҳоланки, футболчилар ҳисобда олдинда бораётганимизга қарамай, вақт чўзмадилар. Обид Жўрабоевнинг ҳолати хусусида ҳозирча бир нима деёлмайман. Ймигитларнинг симуляция ишлатмаганлари аниқ. Акс ҳолда, Обидни шифохонага олиб кетишмас ва жароҳати даражаси тўғрисидаги тиббий хулоса қайдномага киритилмасди.

------------------------------------------------------------------------

«МЕТАЛЛУРГ» - «ҚЎҚОН-1912» - 3:0 (2:0)

22 сентябрь. Бекобод. 637 томошабин.

Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент) - 8,8; А.Сидоров (Тошкент) - 8,6; Д.Сайлалов (Тошкент) - 8,7; Н.Қосимов (Қарши) - 9,0.

Голлар: И.Исоқжонов (15), М.Холмуҳаммедов (38-авт.), З.Абдуллаев (75).

«Металлург»: 1. З.Сафоев, 2. А.Ҳусинов, 4. Ҳ.Ҳошимов, 11. М.Тошматов, 13. С.Қодирқулов (38. М.Султонов, 82), 14. Д.Каримқулов, 15. З.Абдуллаев, 17. М.Сулаймонов, 19. А.Зиёвуддинов (6. Д.Каримов, 77), 22. И.Исоқжонов (7. Д.Одилов, 56), 70. Ж.Абдумўминов.

«Қўқон-1912»: 12. Н.Рибкин, 5. Ж.Кимсанов (10. Ж.Сиддиқов, 68), 7. Ж.Ҳасанов, 9. Н.Отақўзиев, 19. С.Бердиев (96. М.Ҳасанов, 79), 23. А.Мерзляков, 26. А.Холмуродов, 55. Д.Гожкович, 70. Қ.Рўзиев, 77. М.Холмуҳаммедов, 97. О.Рустамов (99. Ф.Райевац, 46).

Огоҳлантиришлар: И.Исоқжонов (23), Д.Каримқулов (63) - М.Холмуҳаммедов (23).

Энг яхши ўйинчилар: С.Қодирқулов - Н.Отақўзиев.

Назоратчи: Б.Тоғаев (Тошкент).

Комиссар: В.Лёткин.

Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Бу йил «Металлург» билан 4-марта тўқнаш келдик. Бекободликларнинг бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўришгани яққол сезилди - улар ҳаққоний ғалабага эришишди. Биринчи бўлимда ўйинимиз умуман қовушмади, танаффусдан кейин эса вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Лекин рақибнинг қарши ҳужумида яна гол қўйиб юбордик. Умуман, бир-бирига ўхшамаган бўлимлар гувоҳига айландик.

Жавоҳир Сиддиқовни жароҳати сабаб, захирадан майдонга туширдим. Унинг  кейинги учрашувгача тўлиқ соғайиб, жамоамизга тўлақонли ёрдам беришидан умидворман.

Рустам Мирсодиқов («Металлург» бош мураббийи): - «Қўқон-1912» олий лигамизда таркибини шакллантириб олган кучли клублардан биридир. Шу боис, ўйинга ўта жиддий ёндашдик. Қолаверса, кетма-кет 2та мағлубиятдан кейин яна ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Футболчиларни ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёрлаганимиз зое кетмади. Бугунги натижа ва ўйин сифатидан бирдек қониқдим. Майдонда ҳаракат қилганлардан ташқари, уларга мадад бериб турганлар ҳам ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришди. Ҳа, муваффақиятимизда тезкор гол муҳим аҳамият касб этди. Яъни ҳисоб очилганидан кейин футболчилар майдонда ўз кучларига ишониб, эркин тўп суришди. Таркиб тузишда қаторасига 3-ўйинки муаммога дуч келяпмиз. Бу сафар таянч ярим ҳимоячимиз Аюбхон Нўъмонов Наманганда олинган 2та сариқ карточка туфайли майдонга тушолмади. Афсуски, тажрибали ҳимоячимиз Даврон Каримқулов ҳам бугунги огоҳлантириш сабаб, энди Бухоро сафарига боролмайди. Тўғри, муаммоларни бартараф этиш, таркибдаги бўшлиқлар устида ишлаш учун вақтимиз бор.

«МАШЪАЛ» - «БУХОРО» - 1:1 (0:0)

22 сентябрь. Муборак. 3821 томошабин.

Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент) - 8,8; Т.Галеев (Тошкент) - 8,6; А.Пўлатов (Тошкент) - 8,6; А.Нажафалиев (Тошкент) - 9,0.

Голлар: Ш.Шайманов (63-пен.) - И.Нагаев (68-пен.).

«Машъал»: 35. Ж.Илёсов, 2. И.Шойқулов,

3. С.Раҳмонов, 6. С.Абдураимов,  10. Ҳ.Муртазоев, 13. Ш.Шайманов (22. Б.Қосимов, 90Қ3), 18. А.Шодмонов, 31. И.Тиманюк, 55. А.Агалиев, 77. А.Олимов, 90. З.Тўраев (19. З.Қўзибоев, 86)

«Бухоро»: 12. А.Турсунбоев, 9. Н.Умуров (8. И.Вейцер, 77), 11. С.Шихов, 16. А.Филипосян, 23. З.Пиримов (99. Ж.Қаҳрамонов, 53), 27. Р.Ҳасанов, 28. Э.Исмоилов, 29. В.Баенко, 72. А.Саматов, 75. С.Қутибоев, 77. И.Нагаев. 

Огоҳлантиришлар: И.Тиманюк (37) - В.Баенко (35), А.Саматов (52).

Энг яхши ўйинчилар: З.Тўраев - И.Нагаев.

Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).

Комиссар: Р.Черников.

Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи): - Оғир ўйин. Ҳар икки томонда гол уриш учун етарлича вазиятлар туғилди, бироқ жамоалар фақат 1тадан ҳужумни самарали якунлашди. Гол қўйиб юборилгач, йигитларимиз тезда жавоб қайтаришга ҳаракат қилишди ва буни уддалашди. Улардан миннатдорман, бухоролик мухлисларга ҳам раҳмат. Улар жамоани жуда фаол қўллаб- қувватлашди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, вазифамиз ўзгармайди. Яъни ҳар бир ўйинда фақат ғалабани кўзлаймиз.

Александр Хомяков («Машъал» бош мураббийи): - Ўйин ниҳоятда оғир кечишини билар эдик. Шогирдларимга эътироз йўқ. Ўйлайманки, мухлисларимиз ҳам бугунги ўйиндан қониқишди. Ҳа, гол урдик, аммо режа бўйича бу ишни биринчи бўлимдаёқ уддалашимиз керак эди. Ўйиннинг якуний қисмида вазият тақозосига кўра, ҳимояни янада мустаҳкамлаб, қарши ҳужум тактикасини қўлладик. Бироқ ҳужум пайти аниқлик етишмади. «Бухоро» ҳам ҳимояда тартибли ўйнади, шунинг учун асосан узоқдан зарба йўллашга ҳаракат қилдик. Дарвоза тўсини меҳмонларни 2 марта голдан қуқариб қолганини ҳам айтиш ўринли. Умуман, бугун омад биз томонда эмасди. Якунда шогирдларимга яна бир бора раҳмат айтмоқчиман, мухлислардан ҳам бағоят миннатдорман. Ўйлайманки, улар келгуси баҳсларда ҳам бизни бугунгидан-да кўпроқ ва фаолроқ қўллаб-қувватлашади.

------------------------------------------------------------------

«НЕФТЧИ» - «СЎҒДИЁНА» - 1:1 (0:1)

22 сентябрь. Фарғона. 864 томошабин.

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий) - 8,4; О.Жумаев (Навоий) - 8,3; Р.Самандаров (Навоий) - 8,5; Б.Юлчараев (Гулистон) - 9,0.

Голлар: Ш.Ҳакимов (85-пен.) - А.Исроилов (10).

«Нефтчи»: 1. Ў.Юсупов (16. А.Абдужалилов, 36), 4. К.Кападзе (20. Д.Эрматов, 34), 9. Ш.Ҳакимов, 10. М.Мамазулунов, 17. М.Музаффаров, 19. Ж.Ҳасанов, 24. А.Исроилов, 33. Т.Ҳакимов, 70. М.Саидов (71. А.Шоғуломов, 67), 94. Б.Йўлдошев, 95. А.Ўлмасалиев.

«Сўғдиёна»:16. М.Абдуллаев, 2. С.Қулматов, 3. А.Исроилов, 7. С.Рашидов, 14. Ғ.Умиров (4. Э.Орипов, 82), 15. И.Абдуллаев (11. Ш.Достонов, 69), 17. И.Тошпўлатов (59. С.Жўраев, 89), 77. С.Эминов, 55. С.Қаҳҳоров, 91. Ж.Гусейнов, 92. У.Қодиров.

Огоҳлантиришлар: Ш.Ҳакимов (34), А.Исроилов (59), М.Мамазулунов (90Қ2) - Ғ.Умиров (33). И.Тошпўлатов (87).

Энг яхши ўйинчилар: Ш.Ҳакимов - И.Тошпўлатов.

Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент).

Комиссар: Б.Ҳайдаров.

Игорь Шквирин («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Жанговар дуранг. Аслида Фарғонага ғалаба қозониш илинжида келгандик ва бу мақсадга эришиш учун имкониятимиз йўқ эмасди. Яхшигина вазиятлардан самара чиқаролмадик. Хужумлар ташкил қилдик, йигитлар майдонда борларини беришди. Умуман олганда, ўйиндан қониқдим.

Вадим Абрамов («Нефтчи» бош мураббийи): - Афсуски, ғалабага лойиқ ўйин кўрсатолмадик. Йўл қўйган хатоларимиздан Жиззах жамоаси унумли фойдаланди ва гол урди. Танаффусда йигитларга керакли кўрсатмалар бердим, камчиликларни тушунтирдим. Натижада ўйинимиз бироз ўзгарди ва жамоа анча жонланди. Лекин камчиликлар ҳали кўп. Улар устида ишлашда давом этамиз.

------------------------------------------------------------------------

«ҚИЗИЛҚУМ» - «ОЛМАЛИҚ» - 2:2 (0:1)

22 сентябрь. Навоий. 3254 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент) - 9,0; А.Расулов (Тошкент) - 9,0; Ж.Саидов (Тошкент) - 9,0; Ф.Норсафаров (Қарши) - 9,0.

Голлар: С.Шодмонов (60), А.Баҳриддинов (80) - В.Косминин (13), И.Йелич (70).

«Қизилқум»: 22. А.Макосин, 2. В.Григорьев, 3. Ш.Пўлатов, 4. Э.Бойдуллаев, 9. О.Зокиров, 17. А.Геворкян, 18. С.Шодмонов (6. Н.Камолов 90+1), 20. Ғ.Жумаев, 23. Ш.Жўраев, 27. И.Юнусов (38. М.Раҳматов, 46), 92. А.Бахриддинов.

«Олмалиқ»: 99. Н.Зиёвуддинов, 2. А.Ҳожиакбаров, 13. Л.Тўраев, 18. Ш.Муллажонов, 19. И.Иномов, 23. З.Полвонов, 55. Р.Бердимуродов, 70. С.Рихсибоев (11. В.Клишин, 35), 88. И.Йелич (15. Ф.Мусабеков, 73), 90. В.Косминин, 94. Х.Мухторов (5. Д.Жўраев, 68).

Огоҳлантириш: В.Григорьев (26, Б.).

Энг яхши ўйинчилар: А.Баҳриддинов - В.Косминин.

Назоратчи: Ш.Жумаев (Қарши).

Комиссар: А.Фролов.

Виктор Кумиков («Олмалиқ» бош мураббийи): - Ушбу ўйин учун олдимизга қўйилган вазифани бажаролмадик. Қаранг, 2та гол уриб ҳам, ғалабани сақлаб қололмадик. Ўйлашимча, ўйинимиз талаб даражасида чиқмади. Яна гол уриш учун имкониятлар туғилган бўлсада, улардан фойдаланолмадик.

- Камолиддин Мурзоевни 3-ўйинки майдонда кўрмаяпмиз...

- Унда жароҳат бор. Умуман, ўйин олдидан таркибимизда жиддий йўқотишлар бор эди. Норбеков, Григалашвили ва 2 нафар дарвозабонимиз жароҳат боис, четда. Уларнинг сафда эмасликлари ҳам қимматга тушмоқда.

- Бугун учинчи, ёш дарвозабонни майдонга туширдингиз. Унинг ҳаракатлари хусусида нима дейсиз?

- Зиёвуддинов жиддий хато қилмади, аммо гол урилган вазиятларда жамоани шунчаки, қутқаролмади. Тўғри, энг муҳими - даҳшатли хатоси йўқ.

------------------------------------------------------------------------

«ОБОД» - «НАСАФ» - 0:6 (0:2)

22 сентябрь. Тошкент. 211 томошабин.

Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент) - 8,4; Н.Рўзимов (Тошкент) - 8,4; С.Улфатов (Тошкент вил.) - 8,2; Р.Лутфулин (Тошкент) - 9,0.

Голлар: Ф.Сайфиев (26), Д.Нарзуллаев (32), Б.Абдураҳимов (66), Д.Черан (72), Б.Абдухолиқов (74, 80).

«Обод»: 45. Т.Ғаниев, 9. П.Соломин (73. Б.Усмонов, 84), 18. С.Тўрақулов, 44. Т.Васильев, 53. А.Комилов, 55. А.Мирзаев (83. Д.Абдураҳмонов, 71), 57. Б.Раҳимов, 58. Р.Аъзамов, 74. Ғ.Ўрунов, 88. Э.Равшанов (4. Ф.Мираҳматов, 46), 99. О.Ҳакимов.

«Насаф»: 35. С.Қувватов, 6. А.Ғаниев, 7. О.Ҳамробеков (5. Ғ.Ғайбуллаев, 80), 18. Б.Абдураҳимов, 22. И.Голбан, 34. Ф.Сайфиев (31. С.Раҳматов, 70), 38. Д.Нарзуллаев, 45. Б.Абдухолиқов, 65. Д.Черан, 77. Ж.Ҳасанов, 92. У.Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Э.Равшанов (31), А.Комилов (35), Ф.Мираҳматов (87) - А.Ғаниев (56), Д.Нарзуллаев (78).

Энг яхши ўйинчилар: Т.Васильев - Д.Черан.

Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар: Б.Маметов.

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Ишончли ғалаба ёқимли. Албатта, футболчиларимиз рақибга нисбатан маҳоратлироқ ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. «Обод» ўйинларини ўрганиш жараёнида жамоа футболчилари тўп билан кўп муомала қилишларига эътибор қаратгандик. Улар қисқа узатмалар асосида ўйнайдилар. Бу ҳолатда биздан тўпсиз яхши ҳаракатланиш талаб этиларди. Шундан келиб чиқиб, йигитларга рақиб жарима майдончаси яқинида кўпроқ босим уюштиришни тайинладик ва бу кўрсатма яхши бажарилди. Хусусан, ҳисоб очилгач, «Обод» ҳимояланишни эсдан чиқариб қўйди. Албатта, шу ҳолат бизга жуда қўл келиб, футболчилар майдонда эркинроқ ҳаракатланишди. Натижада йирик ҳисобли ғалабани расмийлаштирдик. «Насаф» юқори ўринлар учун курашишда давом этади. Чемпионат қизиқарли тус олмоқда. Ўйлайманки, сўнгги турлар янада қизиқарли кечади. Чунки кўплаб жамоаларда юқори ўринлар учун курашиш имконияти сақланиб турибди.

Андрей Демченко («Обод» бош мураббийи): - «Насаф» иштирокидаги учрашувларни обдон кўриб чиққандик, аммо жамоам ўйинини сира тушунмадим. Ҳимоячиларимиз томонидан йўл қўйилган хатолар... Билмадим, ҳозир қон босимим ошиб турибди. Бир нарсани аниқ биламан, ўйинчига тажриба етишмаслиги мумкин, футболда бунақа ҳисоблар ҳам учраб туради. Бироқ ҳар қандай рақибга қарши баҳсда лоақал югуришдан тўхтамай, унинг ўз ўйинини намойиш этишига халақит бериш мумкин. Аввалги учрашувларда мазмунлироқ ўйнагандик, шундан келиб чиқиб, ҳаммаси изга тушиб кетиши ва йигитларда ишонч ҳисси ортишига ишонгандим. Аммо бугун... Очиғи, ҳайронман. Мақсадимиз - олий лигада қолиш ёки ҳеч бўлмаганда, «ўтиш ўйини»да қатнашиш имкониятини берувни ўринни эгаллаш. Кейинги режалар шунга қараб тузилади. Ўйлайманки, бу вазифани уддалай оламиз. Ҳарқалай, олдинда бизни ўз савиямиздаги рақиблар билан ўйинлар кутиб турибди...

Тур Статистикаси

Ўйин: 8, Гол: 26  (ўртача: 3,25)

Томошабин: 20431 (ўртача: 2553...)

Мезбонлар ғалабаси: 1, Меҳмонлар ғалабаси: 3, Дуранг: 4

Киритилди: 25.09.2017 14:45. Ўқилди: 5683 марта. Фикрлар: 5 та.

Олий лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 70
2 Насаф 30 62
3 Пахтакор 30 59
4 Бунёдкор 30 52
5 Навбаҳор 30 46
6 Бухоро 30 46
7 Машъал 30 44
8 Олмалиқ 30 44
9 Қўқон-1912 30 41
10 Металлург 30 40
11 Қизилқум 30 37
12 Динамо 30 32
13 Сўғдиёна 30 31
14 Шўртан 30 27
15 Нефтчи 30 27
16 Обод 30 9

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 28 54
2 Бунёдкор 28 54
3 Бухоро 28 50
4 Қўқон-1912 28 50
5 Шўртан 28 44
6 Насаф 28 43
7 Олмалиқ 28 43
8 Машъал 28 41
9 Қизилқум 28 39
10 Металлург 28 39
11 Нефтчи 28 37
12 Локомотив 28 32
13 Навбаҳор 28 30
14 Сўғдиёна 28 26
15 Динамо 28 23
16 Обод 28 16

Ўзбекистон кубоги

Нимчорак финал
21.05.2017
17:00 Ёзёвон-Лочинлари
0:4
Машъал
22.05.2017
17:30 Қўқон-1912
2:0
Металлург
18:00 Динамо
1:1
Олмалиқ
18:30 Бухоро
1:1
Сўғдиёна
18:30 Шўртан
0:2
Бунёдкор
19:00 Пахтакор
0:3
Насаф
23.05.2017
18:00 Нефтчи
1:0
Навбаҳор
18:30 Локомотив
5:0
Қизилқум
30.05.2017
17:45 Металлург
3:2
Қўқон-1912
18:30 Насаф
1:0
Пахтакор
19:00 Сўғдиёна
0:3
Бухоро
31.05.2017
18:10 Машъал
5:0
Ёзёвон-Лочинлари
18:30 Қизилқум
1:1
Локомотив
18:30 Олмалиқ
2:2
Динамо
19:00 Бунёдкор
3:0
Шўртан
19:00 Навбаҳор
2:1
Нефтчи
Чорак финал
30.06.2017
18:00 Динамо
0:1
Машъал
18:30 Нефтчи
1:2
Бунёдкор
19:30 Насаф
4:1
Қўқон-1912
04.07.2017
18:45 Машъал
1:2
Динамо
19:00 Бухоро
0:0
Локомотив
27.07.2017
19:00 Бунёдкор
3:1
Нефтчи
28.07.2017
18:00 Қўқон-1912
2:2
Насаф
19:30 Локомотив
3:0
Бухоро
Ярим финал
31.07.2017
19:00 Бунёдкор
0:0
Динамо
02.08.2017
19:30 Локомотив
3:1
Насаф
06.10.2017
15:00 Динамо
0:2
Бунёдкор
07.10.2017
18:00 Насаф
1:0
Локомотив
Финал
04.12.2017
15:00 Бунёдкор
0:1
Локомотив

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Сўнгги учрашув

25.11.2017. Олий лига. 30-тур.
14:00
Навбаҳор
1-0
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.