Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий Лига 26-тур учрашувлари сарҳисоби

Хабарингиз бор, 25-27 октябрь кунлари миллий чемпионатимизда 26-тур учрашувлари ўтказилди. Тур доирасидан ўрин олган бир қатор ўйинларда мухлислар кутган ва кутмаган натижалар қайд этилди. Қуйида тур ўйинларининг сарҳисобини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

26-турдаги учрашувлар:

“Локомотив” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон) 3:0

“Металлург” (Бекобод) – “Олмалиқ” (Олмалиқ) 3:2

“Нефтчи” (Фарғона) – “Қизилқум” (Навоий) 2:0

“Навбаҳор” (Наманган) – “Бухоро” (Бухоро) 1:0

“Пахтакор” (Тошкент) – “Бунёдкор” (Тошкент) 1:0

“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши) 1:2

“Шўртан” (Ғузор) – “Сўғдиёна” (Жиззах) 3:1

“Динамо” бу турда дам олди.

 

Таъкидлаш жоизки, 26-турда жамоалар томонидан жами 19та гол киритилди. Ушбу голлардан биттаси автогол сифатида қайд этилди. Шунингдек, “Нефтчи” – “Қизилқум” баҳсида Шерзод Ҳакимов пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Ўтказилган 7та ўйиннинг 6тасида мезбонлар зафар қучишди. “Насаф” эса бу турда сафардан ғалаба билан қайтган ягона жамоа бўлди. Шунингдек, ушбу турда дуранг натижа қайд қилинмаганини эътироф этиш лозим.

 

Стадионларга мухлислар ташрифи:

“Навбаҳор” (Наманган) – “Бухоро” (Бухоро) 1:0. 5572 томошабин.

“Пахтакор” (Тошкент) – “Бунёдкор” (Тошкент) 1:0. 5251 томошабин.

“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши) 1:2. 3837 томошабин.

“Шўртан” (Ғузор) – “Сўғдиёна” (Жиззах) 3:1. 1752 томошабин.

“Нефтчи” (Фарғона) – “Қизилқум” (Навоий) 2:0. 1213 томошабин.

“Локомотив” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон) 3:0. 1093 томошабин.

“Металлург” (Бекобод) – “Олмалиқ” (Олмалиқ) 3:2. 579 томошабин.

 

Ушбу турда ўтказилган ўйинлар ичида Наманганда ўтган “Навбаҳор” – “Бухоро” матчини энг кўп ишқибоз стадиондан кузатди. Ушбу ўйинга 5572 нафар мухлис ташриф буюрди. Энг кам мухлис келган ўйин эса “Металлург” – “Олмалиқ” баҳси бўлди. Бекободдаги учрашувни 579 нафар томошабин стадиондан кузатди. 

Тур доирасидаги аксарият ўйинлар шиддатли руҳда ўтгани боис ҳакамлар тез-тез чўнтакларидан карточка олишга “мажбур” бўлишди. 26-турда умумий ҳисобда 31 нафар футболчига сариқ карточка, 2 нафар ўйинчига эса қизил карточка кўрсатилди.

Мазкур турдан сўнг мусобақа жадвалининг юқори қисмида айтарли ўзгаришлар бўлгани йўқ. “Локомотив” жамоаси ҳамон якка пешқадамликни қўлда сақлаб турибди. Жадвалнинг қуйи қисмида бораётган “Нефтчи” ҳамда “Шўртан” клублари эса ушбу турда ғалабага эришиб, муҳим 3 очко қўлга киритишди.

 

Мусобақа жадвали:

 

КЛУБ

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 Локомотив

26

19

3

4

57-17

60

2

 Насаф

26

17

2

7

49-17

53

3

 Пахтакор

26

15

5

6

41-24

50

4

 Бунёдкор

26

12

9

5

35-22

45

5

 Бухоро

26

12

6

8

39-33

42

6

 Қўқон-1912

26

11

7

8

36-36

40

7

 Навбаҳор

26

10

9

7

32-32

39

8

 Машъал

26

9

8

9

31-29

35

9

 Олмалиқ

26

9

8

9

24-27

35

10

 Металлург

26

10

4

12

38-35

34

11

 Қизилқум

26

7

9

10

27-34

30

12

 Динамо

26

7

8

11

19-28

29

13

 Сўғдиёна

26

7

7

12

30-44

28

14

 Шўртан

26

7

2

17

26-45

23

15

 Нефтчи

26

5

8

13

21-45

23

16

 Обод

26

2

3

21

15-52

9

 

Киритилди: 28.10.2017 15:27. Ўқилди: 5062 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.