Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Насаф" - "Пахтакор" учрашуви 14:00дан бошлаб жонли трансляция қилинади

"Насаф" - "Пахтакор" учрашуви 14:00дан бошлаб жонли трансляция қилинади

Бугун Қарши шаҳрида Олий лига 29-тури доирасида "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади.

Ҳал қилувчи мақомини олган ушбу учрашув соат 14600 дан бошлаб Спорт Тв каналидан жонли трансляция қилинади. Ўйинни шарҳловчи Мурод Ризаев шарҳлаб боради.


Насаф-Пахтакор ўйини 14:00да жонли трансляция қилинади. Ўйинни Мурод Ризаев шарҳлаб боради.

Эслатиб ўтамиз, бу тўқнашув ҳам кумуш медаль, ҳам Осиё чемпионлар лигаси йўлланмаси эгасини аниқлаб беради. "Пахтакор" сафарда "Насаф"ни мағлуб этса, очколар бўйича Рўзиқул Бердиев жамоасига етиб олади ҳамда жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олади. Боиси, Олий лига-2017 регламентида, очколар тенг келиб қолганда, ғолиб номи қуйидаги кўрсаткичлар асосида белгилаб қўйилган:

1) ўзаро ўйинларда кўп очко тўплаган жамоа;
2) ўзаро ўйинларда яхши тўплар фарқига эга бўлган жамоа;
3) ўзаро ўйинларда сафарда кўп гол урган жамоа;
4) барча ўйинларда энг яхши тўплар фарқига эга бўлган жамоа;
5) барча ўйинларда кўп ғалабага эга бўлган жамоа;
6) барча ўйинларда кўп гол урган жамоа.

"Пахтакор" биринчи даврада ўз уйида "Насаф"ни мағлуб (2:1) этганини инобатга олсак, бугунги ғалаба тошкентликларга чемпионатнинг кумуш медали, ҳам ОЧЛ йўлланмасини кафолатлайди. Боиси, пахтакорчилар сўнгги турда "Обод" билан ўйнашлари керак. "Обод" эса чемпионатни тарк этган ва "Пахтакор" бу ўйинда 3 очкони муддатидан аввал ҳал қилиб қўйган.

Ўз навбатида "Насаф" ғалаба қозонса, кумуш медали ва ОЧЛ йўлланмасини нақд қилиб қўйишади. Бугун учрашув дуранг билан якунланса, "Насаф" сўнгги турда "Навбаҳор" билан камида дуранг ўйнаши лозим бўлади.

Манба: stadion.uz

Киритилди: 19.11.2017 11:29. Ўқилди: 3376 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 25 58
2 Пахтакор 26 56
3 Навбаҳор 26 52
4 ОКМК 26 45
5 Насаф 26 42
6 Бухоро 26 42
7 Локомотив 26 40
8 Қизилқум 26 35
9 Динамо 26 34
10 Андижон 26 31
11 Сўғдиёна 26 30
12 Сурхон 26 30
13 Бунёдкор 25 26
14 Қўқон-1912 26 24
15 Хоразм 26 23
16 Машъал 26 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 3 9
2 Кувайт СК 3 6
3 Насаф 3 1
4 Холидия 3 1

Сўнгги учрашув

31.10.2026. Суперлига. 26-тур.
17:00
Сурхон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

08.11.2026. Суперлига.
16:00
Бухоро
—
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик