Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» «Пахтакор»ни тор-мор этди ва кумуш медални қўлга киритди

Олий лиганинг 29-тури доирасида Қарши шаҳрида мавсумнинг энг муҳим ўйини бўлиб ўтди. "Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро кумуш медаль ва Осиё чемпионлар лигаси йўлланмаси тақдирини учун жанг олиб боришди.

Бугунги баҳсда Рўзиқул Бердиев шогирдларини дуранг ҳам қаноатлантирса ҳам, қаршиликлар "Пахтакор"нинг устун жиҳатларини йўққа чиқариб, ўзлари ҳужумкор ўйин намойиш қилиб беришди. Учрашув дебютида ҳар иккала жамоа гол уриш имкониятига эга бўлишди. Канюкнинг бирга-бир вазиятда йўлланган зарбасидан кейин тўпни Санжар Қувватов эгаллаб олган бўлса, Черан 4-5 метрдан дарвоза тўсинини нишонга олди...

Биринчи бўлим тугаш арафасида мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Абдураҳимовнинг узатмасидан кейин Абдухолиқов тошкентликлар жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва яқин масофадан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда "Насаф" бўш келмади ва ўз имкониятларидан жуда самарали фойдаланди. Баҳснинг 60-дақиқасида "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Драган Черан ундан самарали фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Меҳмонларнинг йўқотадиган нарсаси қолмаганди, улар катта куч билан олдинга ташланишди. Аммо Александр Лобановнинг қўпол хатоси "шерлар"ни қийин аҳволга солиб қўйди. Тошкентлик посбон ўз дарвозаси олдида тўпни қабул қилди, аммо уни ўз вақтида тепиб юбормади. Дарвозабонни таъқиб қилган Баҳром Абдураҳимов тўпга оёқ қўйди ва дарвозани ишғол қилди. Ушбу гол амалда "Пахтакор"ни руҳан синдириб қўйди.

Қўшиб берилган дақиқаларда "аждарлар" тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Кенжабоевнинг кучли зарбасини Лобанов қайтарди, Черан эса деярли бўш қолган дарвозага "Насаф"нинг тўртинчи голини йўллади!

Шу тариқа, "Насаф" ўз мухлислари жуда катта байрам уюштириб берди. Жамоа мавсумни кумуш медаль билан якунлади ҳамда келаси йили Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Бердиев жамоаси ОЧЛни саралаш босқичидан бошлайди.

Олий лига, 29-тур
“Насаф” – “Пахтакор” 4:0 (1:0)
Голлар: Бобур Абдухолиқов (43), Драган Черан (60-пенальти, 90+1), Баҳром Абдураҳимов (77)
"Насаф": Қувватов, Шораҳмедов (с), Ғаниев, Ҳамробеков, Абдураҳимов, Голбан, Сайфиев, Абдухолиқов, Черан, Ҳасанов, Эшмуродов
Захира: Эргашев, М.Каримов, Раҳматиллаев, Эркинов, Кенжабоев, Рашидхонов, Раҳматов
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Симич, Тожиев (с), Алижонов, Гриффитс, Искандеров, Безерра, Ш.Каримов, Канюк, Сергеев.
Захира: Суюнов, Аҳмедов, Нуруллаев, Яхшибоев, Ҳошимов, Аъзамов, Ўринбоев
Ҳакамлар: З.Қодиров, О.Жумаев, Р.Самандаров, Ш.Ражабов.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

Киритилди: 19.11.2017 15:54. Ўқилди: 12999 марта. Фикрлар: 61 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.