Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» мухлисларининг баёноти: «ЎФФ раҳбарияти, қарор қабул қилишда адолатли бўлинг!»

Хабарингиз бор, куни кеча ПФЛ сайтида “Насаф” – “Пахтакор” учрашувидаги ҳолат юзасидан ПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси қарори эълон қилинди.

Бу қарор “Насаф” мухлисларининг катта хурсандчилигидан кейин, кайфиятини тушириб юборди. Бу албатта ачинарли ҳол. Бугун эрталабдан “Насаф” клубининг фаол мухлислари томонидан ташаббус гуруҳи тузилиб, қарорга сабаб бўлган воқеа кенг муҳокама қилинмоқда. Аслида воқеа қандай бўлгани суриштирилмоқда. Кўпчиликнинг фикрича, биринчи бўлиб "Пахтакор" дарвозабони Александр Лобанов томонидан профессионал футболчига хос бўлмаган ҳаракат бўлганлиги аниқ бўлмоқда. Яъни, воқеа содир бўлган жойда ўтирган мухлислар бу ҳақда керакли жойда, керакли  кўрсатма беришга ҳам тайёр эканликларини билдиришмоқда. Воқеа ва қабул қилинган қарор юзасидан айни пайтда расмий ташкилотларга мурожаат тайёрланмоқда.

Аммо афсуски, қарор қабул қилиб бўлинди. Бу қарор мухлисларнинг энг яхши кўрган клубига нисбатан катта молиявий зарар бўлди.

Шу муносабат билан ташаббус гуруҳи ўзаро келишиб, мухлис – Маъруф Ҳазратқулов номига банкдан махсус ҳисоб рақами (пластик карточкада) очишди. Клубга жаримани тўлашга ёрдам бериш мақсадида маблағ йиғиш ҳам бошлаб юборилди.

Пластик карточка рақами:  8600 0329 6323 0420

Кимки ушбу ташаббусни қўллаб-қувватласа, шу рақамга пул ўтказиши мумкин.

Биз ҳеч қачон севимли клубимизни ёлғизлатиб қўймаймиз!

ПФЛ раҳбарларига ҳам қисқа мурожаат қилмоқчимиз. Ҳурматли футболимиз раҳбарлари, мухлисларни футболдан совутманг! Футбол фақат мухлислар учун эканлигини ҳам унутманг. Ахир айнан мухлислар манфаатини ўйлаб, давлатимиз қанчадан-қанча маблағларни аямаяпти. Қарор қабул қилишда адолатли бўлинг!

“Насаф” клуби мухлислари ташаббус гуруҳи номидан –  Санжар  Сайфиев

Мурожаат учун телефонлар: +998 91 224 74 74, +998 90 666 61 61

Киритилди: 22.11.2017 18:10. Ўқилди: 11718 марта. Фикрлар: 34 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.