Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Футболчиларимизнинг ўйинларидан мамнунман»

Рўзиқул Бердиев: «Футболчиларимизнинг ўйинларидан мамнунман»

“Навбаҳор” – “Насаф” учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин курашларга бой тарзда ўтди. Бугун шундай ўйин бўлиши олдиндан маълум эди. Биз кўпроқ қарши ҳужумларда ҳаракат қилдик ва гол уриш учун вазиятларга ҳам эга бўлдик. Лекин ўйинчиларимизда гол уришга совуққонлик етишмади. Ўйинчиларимизга кўрсатма берганимизда, “Навбаҳор” жамоаси стандарт вазиятлардан кўпроқ фойдаланишини уқтирган эдик. Ўйин охирида шундай вазиятда гол ўтказиб юбордик. Агар бугунги ўйинда майдонга тушган таркибимизга эътибор берсак, бугун майдонга тушган футболчиларимиз яхши ўйин кўсатишди, шахсан ўзим бундан қониқиш ҳосил қилдим. Улар ижобий натижа учун бор кучларини бериб ўйнашди.

Режаларимиз? Биз ҳозир ОЧЛ-2018 қуръасини кутаяпмиз, шундан сўнг янги мавсум тайёргарлиги режасига аниқлик киритамиз. Ҳозирча шуниси маълумки, декабр ойининг ўрталарида йиғинни бошлаймиз. Албатта таркибимизда ўзгаришлар ҳам бўлади. Бу табиий ҳол. Ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот бера олмайман. Бизга яхши ўйинчилар керак, агар ОЧЛда қатнашадиган бўлсак, таркибимизни янада кучайтиришимизга тўғри келади. Бизга иккита бир хил таркиб керак бўлди.

Бу йилги футбол мавсумида жамоамиз таркибида ўйнаган барча футболчиларимиздан мамнунман, бу йил биз уларнинг иштирокида яхши натижани қўлга кирита олдик.

Бу йилги чемпионат ҳар қачонгидан яхшироқ ўтди. Ўйлайманки, бўлиб ўтган ва бугунгидек учрашувлар мухлисларимиз учун худди байрамдек, мана шундай учрашувлар кўпроқ бўлишини тарафдориман. Қанчалик чемпионатимизда курашларга бой учрашувлар кўпайса, бу мухлислар учун ҳам, футболчиларимиз учун ҳам фойдали", — деди Рўзиқул Бердиев.

Манба: fcnasaf.uz

Киритилди: 26.11.2017 07:49. Ўқилди: 7287 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 25 58
2 Пахтакор 26 56
3 Навбаҳор 26 52
4 ОКМК 26 45
5 Насаф 26 42
6 Бухоро 26 42
7 Локомотив 26 40
8 Қизилқум 26 35
9 Динамо 26 34
10 Андижон 26 31
11 Сўғдиёна 26 30
12 Сурхон 26 30
13 Бунёдкор 25 26
14 Қўқон-1912 26 24
15 Хоразм 26 23
16 Машъал 26 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 3 9
2 Кувайт СК 3 6
3 Насаф 3 1
4 Холидия 3 1

Сўнгги учрашув

31.10.2026. Суперлига. 26-тур.
17:00
Сурхон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

08.11.2026. Суперлига.
16:00
Бухоро
—
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик