Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф»нинг ОЧЛдаги рақиби «Ал Файсалий» ҳақида маълумотлар

Иорданиянинг Амман шаҳрига қарашли “Ал Файсалий" клуби 1932 йили ташкил бўлган. Уй учрашувларини “Шахзода Мухаммад” стадионида ўтказади, стадион сиғими – 17 000 томошабин.

Умуман олганда “Ал Файсалий” клуби “аждарлар”га нотаниш эмас. Мазкур жамоалар бунгача ОФК кубогининг нимчорак финалида туқнаш келишган. 2011 йили 24 майда, “Марказий” стадионда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда жамоамиз рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этган ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритган.

“Ал Файсалий” клуби мамлакат чемпионатида етакчи клуб ҳисобланади. Амманликлар ўз тарихида 32 карра чемпионликни, 18 карра федерация кубогини, 15 марта суперкубокни ва икки марта ОФК кубогини қўлга киритганлар.

Иордания ПРО лигасида 12 жамоа иштирок этади. Айни пайтда “Ал Файсалий” клуби мамлакатнинг вице чемпиони ҳисобланади.

Иордания ПРО лигасида икки клуб етакчилик қилади. Мамлакат чемпионлиги ёки бошқа мусобақаларда рақобат асосан “Ал Файсалий” ва “Ал Вехдат” клублари ўртасида кечади. Айни пайтда премьер-лигада давралар оралиғидаги танаффус давом этмоқда. Иккинчи давра учрашувларига 24 январ кунидан старт берилади.

Рақибимиз - “Ал Файсалий” жамоаси 11та учрашувдан сўнг 19 очко жамғариб, турнир жадвалининг 4-поғонасида бормоқда. 24 январ куни улар иккинчи давранинг илк учрашувиини  “Ал Ярмук” жамоасига қарши ўтказади.

“Ал-Файсалий” клуби яқинда жамоа бош мураббийлигига Набил Кукини таклиф этди ва ўзаро келишувга эришди. Ушбу мутахасис Драган Талажич ўрнини эгаллади. Тунислик 47 ёшли мутахасис Набил Куки, бунгача Иордания премьер лигаси пешқадамларидан бири “Ал Рамтҳа” жамоасини бошқараётган эди. Кукига маҳаллий мураббийлардан Надир Хбири ёрдам бермоқда.

“Ал Файсалий” клубининг беш нафар футболчиси яқинда ФИФА қарорига кўра, бир йилга футболдан четлатилди. Жазоланган футболчилар ўрнига клуб, янги футболчиларни қўшиб олмоқда. Яқинда жамоа таркибига албаниялик ярим ҳимоячи Албан Меҳа келиб қўшилди. Жамоа таркибида маҳаллий футболчилар қатори яна сенегаллик, ливиялик ва польшалик легионер футболчилар бор.

Жамоанинг 27 ёшли ливиялик ҳужумчиси Акрам Зувай ўтган йили 12та тўп киритиб, чемпионат тўпурари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Ал Файсалий” учрашуви 30 январ сешанба куни, Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Учрашув 16:00да бошланади.

Киритилди: 16.01.2018 13:25. Ўқилди: 3660 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.