Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. “Насаф” Иордания чемпиони дарвозасига бешта гол урди

Бугун, 30 январь куни Қаршидаги “Марказий” стадионида “Насаф” Осиё чемпионлар лигаси саралаш плей-офф босқичи доирасида Иорданиянинг «Ал-Файсалий» клубини қабул қилди. Учрашувда қаршиликлар йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Дастлаб, Игорь Голбан 12-дақиқада Славко Лукичнинг бурчакдан ошириб берган тўпини боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Жамоалар биринчи бўлимни шу ҳисобда якунлашди. Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Жасур Ҳасановнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Бобир Абдухолиқов яна боши билан дарвозага жойлаб, қаршиликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Орадан бироз вақт ўтиб, Азизжон Ғаниев узоқ масофадан чиройли зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 60-дақиқада рақиб ҳимоячилари Ислом Кенжабоевни жарима майдонида йиқитишди. Ҳакам эса бу вазиятда пенальти белгилади ва белгиланган пеналтини “Насаф”нинг 69-рақамли ҳужумчиси Драган Черан тўғри амалга оширди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Дониёр Нарзуллаевни тепган тўпини  Муҳаммад Ёсир боши билан ўз дарвозасига автогол қайд этди ва ҳисоб 5:0 кўринишига келди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгисида меҳмонлар битта гол уришга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа “Насаф” плей-офф учрашувида Иорданияни чемпиони “Ал Файсали”ни 5:1 ҳисобида доғда қолдириб, ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Маълумот учун, “Насаф” “С” гуруҳида курашни давом эттиради. Ғалаба муборак!!!

ОЧЛ, плей-офф босқичи.

"Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал Файсали" (Иордания) 5:1

Қарши, "Марказий" стадион. 30.01.2018.

Голлар: Игорь Голбан (12), Бобур Абдухолиқов (49), Азизжон Ғаниев (52), Драган Черан (61 пенальти), Ёсир Ал Равашдеҳ (86 автогол) - Албан Меҳа 90+3.

Ҳакамлар: Хирюки Кимура, Очи Шинжи, Такаги Такуми (ҳаммаси Япониядан), Насрулло Кабиров (Тожикистон)

Назоратчи: Али Ҳамад Бадавий (БАА)

Учрашув комиссари: Доржи Минду (Бутан)

"Насаф": 35.Санжар Қувватов - 55.Славко Лукич, 22.Игорь Голбан, 92.Умар Эшмуродов, 14.Шароф Муҳитдинов - 7.Одилжон Ҳамробеков (8.Санжар Рашидов, 80), 6.Азизжон Ғаниев (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 76) - 20.Ислом Кенжабоев, 69.Драган Черан, 77.Жасур Ҳасанов (17.Дониёр Нарзуллаев, 70) - 10.Бобур Абдухолиқов.

"Ал Файсали": 12. Абулайла Язеед, 7. Аҳмад Юсуф (10.Маҳди Аламеҳ, 77), 11.Одай Заҳран, 13.Ҳалил Бениатия, 17.Салем Ал Ажайлин, 19.Бани Ясеен, 25.Ёсир Ал Равашдеҳ, 30.Доминик Менди (16.Аҳмад Наваф, 84), 37.Маҳмуд Алмарди, 77.Албан Меҳа, 99.Лукаш Гикиевич.

Огоҳлантиришлар: Одай Заҳран 36

Киритилди: 30.01.2018 17:47. Ўқилди: 6397 марта. Фикрлар: 9 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

02.05.2025. Суперлига. 8-тур.
18:15
Хоразм
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.