Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. “Персеполис” – “Насаф”. Превью

13 февраль куни эса “Насаф” Эронда “Персеполис” меҳмони бўлади. Умуман олганда, “Персеполис” ўзбек жамоалари учун нотаниш рақиб эмас. Қуйида шу ҳақда...

“ПЕРСЕПОЛИС” (ЭРОН)

“Персеполис” – Эроннинг амалдаги чемпиони. Ўтган мавсумда Теҳрон жамоаси миллий чемпионатда 30 ўйиннинг 20тасида ғалаба қозонди. 6 бора дуранг ўйнаган клуб 4 марта мағлуб бўлди. Рақиблар дарвозасига 46 та гол урган бўлса, 14 марта тўп ўтказиб юборди. 66 очко жамғарган ҳолда, энг яқин таъқибчиси “Истиқлол”ни 9 очкога ортда қолдирди.

Айни дамда клубни хорватиялик Бранко Иванкович бошқармоқда. 64 ёшли мутахассис “Динамо Загреб” (Хорватия), “Шандон Луненг” (Хитой) ва айни дамдаги жамоаси билан мамлакат чемпионлигига эга чиққан. У шунингдек, “Ал Ваҳда” (БАА), “Ал Иттифоқ” (Саудия Арабистони) каби клублар, шунингдек, 2002-2006 йилларда Эрон терма жамоасида ишлаган.

“Персеполис” ёки бошқача қилиб айтганда “Пирузи” Эроннинг 10 карра чемпионидир, 5 бора мамлакат кубогини қўлга киритган. 1991 йилда Осиё кубок эгалари кубоги соҳиби бўлган. “Пахтакор” дарвозабони Александр Лобанов 2015/16 йилги мавсумда айнан шу клуб шарафини ҳимоя қилган.

Ушбу мавсумда ҳам “Персеполис” миллий чемпионатда яққол етакчилик қилмоқда. Айни дамда жамоа 21 учрашувнинг 16тасида ғалаба қозонган. 4 бора дуранг ўйнаган клуб, 1 марта мағлуб бўлган. Турнир жадвалида “Фулад” 12 очкога ортда қолдирилмоқда.

Клуб таркибида Башар Разан (Ироқ), Годвин Менса (Нигерия), Майкл Уманья (Коста Рика), Бодизар Радошевич (Хорватия) каби легионерлар тўп тепмоқда. Айни дамда ҳужумчи Али Алипур 14 гол билан жамоа тўпурари бўлиб турибди.

“Персеполис” билан ҳам фақатгина “Бунёдкор” тўқнаш келган. 5 учрашувда томонлар иккитадан ғалаба қозонган бўлишса, бир марта дуранг ўйналган. Тўплар нисбати 5-4, бизникилар фойдасига. “Пирузи” сўнгги марта ўзбек жамоасини 2015 йилнинг 6 майида “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

27.09.2005 “Персеполис” – “Бунёдкор” – 0:1
05.04.2011 “Бунёдкор” – “Персеполис” – 0:0
20.04.2011 “Персеполис” – “Бунёдкор” – 1:3
03.03.2015 “Бунёдкор” – “Персеполис” – 0:1
06.05.2015 “Персеполис” – “Бунёдкор” – 2:1

Персеполис

 

Насаф

38

Ўйин

22

15

Ютуқ

5

11

Дуранг

5

12

Мағлубият

12

50-53

Тўплар-нисбати

23-33

Баҳсни жанубий кореялик Ким Донг Жин бошқариб боради. Унга қанотларда Сунг Бонкюн ва Квак Суюнгсун ёрдам беради. Учрашувнинг захира ҳаками сифатида Дмитрий Машенцев ишлайди. Ҳакамлар ишини Сурия Араб Республикасидан Муҳаммал Басил Алҳажжар назорат қилиб боради. Сингапурлик Сивакумар учрашув комиссари этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 13 февраль куни соат 18:45да старт олади.

Киритилди: 11.02.2018 14:07. Ўқилди: 4958 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

20.05.2024. Суперлига. 8-тур.
19:00
Сурхон
0-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.