Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бранко Иванкович: «Эртага Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалардан бири билан ўйнаймиз»

“Персеполис” – “Насаф” учрашуви олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида мезбон жамоа устози Бранко Иванкович ва жамоа ўйинчиси Али Алипур иштирок этишди.

"Мана, ниҳоят, Осиё чемпионлар лигаси баҳсларига ҳам етиб келдик. Бу йилги ОЧЛ баҳслари одатдагидан эртароқ бошланмоқда. Бу мусобақани бошланиши билан барчаларингизни табриклайман. Умид қиламизки, футбол ишқибозлари бизни эртага “Озодий”да яқиндан қўллаб-қувватлашади ва жамоамизнинг 12-ўйинчиси сифатида бизга ёрдам беришади.

Ўзингиз биласиз, биринчи ўйин доимо қийин бўлади. Кўп нарса шу биринчи ўйинга кўпроқ боғлиқ, дастлабки ўйинда ғалабага эришиш, кейинги ўйинларни анча осонлаштиради. Такрор айтаман, биринчи ўйин ҳамиша оғир бўлади. Ўйинда ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. Биз эртага кучли рақибларимиздан бири билан ўйнаймиз. Футболчиларимиз ўйинда диққатларини йўқотмаслиги талаб этилади. Биз “Насаф”нинг ўйинларини кўриб, таҳлил қилдик. Жамоа жуда яхши шакллланган. Кейинги ўтказган беш ўйинининг тўртасида ғалаба қозонган. Айниқса, кейинги бўлиб ўтган “Пахтакор” ва “Ал-Файсалий”га қарши бўлиб ўтган ўйинидан, бу жамоа нималарга қодирлиги бизга аён бўлди. “Насаф” Ўзбекистоннинг энг кучли тўртта клубидан бири саналади. Жамоа сафида кўплаб  мамлакат терма жамоасида ўйнайдиган футболчилар бор. Бундан ташқари легионер футболчилари ҳам жуда маҳоратли саналади. Масалан, ҳамюртим Драган Черан жуда кучли ҳужумчи, шунингдек, Славко Лукич ҳам Сербиянинг энг кучли клубида тўп тепган ўйинчидир. Бу футболчилар биз учун жуда хавфли ҳисобланишади. Бир сўз билан айтганда, биз эртага кучли рақибга қарши майдонга тушамиз.

“Персеполис” футболчилари эртага бўладиган ўйинга тайёр, ҳамма соғ-саломат. Эртага ўйин пайти ёмғир ёғиши кутилмоқда, биз бундай  об-ҳавога ҳам тайёрмиз", - деди Иванкович.

Али Алипур: — Биз ўйинга яхши тайёрландик, эртага ғалаба учун ўйнаймиз.

Киритилди: 12.02.2018 18:30. Ўқилди: 8257 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

02.05.2025. Суперлига. 8-тур.
18:15
Хоразм
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.