Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Насаф"нинг рақиби "Ал Васл" ҳақида

Бу йилги Осиё чемпионлар лигасининг 2-турида “Насаф” Бирлашган Араб Амирлигининг “Ал Васл” клубини қабул қилади.

Шу муносабат билан "аждарлар"нинг расмий сайти рақиб жамоа ҳқида маълумотларни тақдим қилди.

Мазкур учрашув Қарши шаҳридаги ”Марказий” стадионимизда 20 феврал сешанба куни соат 18:00да бошланади.

Анъанага кўра, рақиб “Ал Васл” ҳақида умумий маълумотлар билан таништирамиз.

Тўлиқ номи: “Ал Васл” футбол клуби (Дубай шаҳри, Бирлашган Араб Амирлиги)

Ташкил бўлган йили: 1960 йил

Лақаби: “Гепардлар”

Клуб президенти: Мухаммад Ахмад Бин Фахад

Клуб бош мураббийи: Родолфа Аррауабаррена (Аргентина)

Стадиони: Забел стадиум, Дубай (сиғими: 18000)

Эришган ютуқлари: БАА Про лигасининг 7 карра чемпионати, 2 карра БАА кубоги соҳиби, Форс қўлтиғи чемпионлар кубоги соҳиби.

“Ал Васл” клуби БАА Про лигасининг ўтган 2016/17 йиллардаги мавсумида 2-ўринни эгаллаган ва ОЧЛ-2018да иштирок этиши ҳуқуқини қўлга киритган. БАА Про лигаси 1977 йилда ташкил бўлган бўлиб, айни пайтда 14 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.

“Ал Васл” клуби бу йилги ички чемпионатда 16 учрашувдан сўнг 32 очко тўплаб, турнир жадвалининг учинчи поғонасини эгаллаб турибди. Шунингдек рақибимиз Қаршига келиши олдидан БАА кубогининг чорак финалидаги жавоб учрашувини ҳам ўтказди. Урашувда “Ал Наср” билан куч синашиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди (дастлабки учрашув-2:2) ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Ал Васл” жамоасини 2011/2012 йиллардаги мавсумда жаҳон футболининг афсонаси бўлмиш Диего Марадано ҳам бошқарган.

Айни пайтда эса унинг ҳамюрти Родолфа Аррауабаррена “Ал Васл”га устозлик қилмоқда.

Жамоа таркибида маҳаллий футболчилар билан бирга, тўрт нафар легионер футболчилар ҳам тўп тепишмоқда. Булар бразилиялик ярим ҳимоячилар Фабио Лима, Роналдо Мендес ва ҳужумчи Каё Канедолардир. Ярим ҳимоячи Энтони Касерес эса Австралиялиядан.

“Ал Васл”нинг кейинги учрашувларда майдонга тушаётган таркиби.

Дарвозабонлар:

1.Султон Ал Мантери

12.Юсуф Абдулла

Ҳимоячилар:

3.Абдуллоҳ Салоҳ

4.Абдулла Жассим

6.Воҳид Исмоил

44.Салим Жума Алазизи

55.Ахмад Эсса Жума

77.Ҳазза Ал Фарези

Ярим ҳимоячилар:

5.Али Салмон Ал Балуши

8.Энтони Касерес (Австралия)

10.Фабио Лима (Бразилия)

13. Холид Ал Шайбони

15.Абдулла Ал Нақби

17.Роналдо Мендес (Бразилия)

24.Ҳамад Ал Блуши

78.Халил Хамис

88.Ҳумаид Аббос

Ҳужумчилар:

7.Каё Канедо (Бразилия), жамоа сардори

22.Муҳаммад Ҳасан

99.Али Солиҳ

Жамоанинг ҳозирги пайтдаги тўпурари Фабио Лима ҳисобланади. Бу футболчи рақиблари дарвозасини 17 марта ишғол қилган. Каё Канедо эса 12 марта гол муаллифи бўлган.

“Насаф” бу сафар ана шундай жамоага қарши баҳс юритади.

Киритилди: 17.02.2018 09:50. Ўқилди: 5802 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.