Фалсафани хуш кўрувчилар учун Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичидаги илк учрашувларда анчайин бир ҳикмат бор.
«Локомотив» ўз майдонида «Ал-Ваҳда» устидан қозонган йирик ҳисобдаги ғалаба бизга қанчалик сурур бахш этган бўлса, «Насаф» сафарда «Персеполис»дан учраган мағлубият шунчалик аламли бўлди.
Бу натижалардан чиқариладиган хулоса эса фақат битта - ўзбек футболи «Локомотив»нинг ғалабасидан сўнг қанчалик чандон-чандон ривожланиб кетмаган бўлса, «Насаф»нинг мағлубиятидан шунчалик инқирозга ботиб қолгани йўқ.
Иккиси ҳам бир ўйинда қўлга киритилган турлича натижа холос. Аслини олсангиз, иккисида ҳам мутлақо бошқача натижа қайд этилиши ҳеч гап эмас эди.
«ЛОКОМОТИВ»
«Темирйўлчилар» мавсумни шу қадар ёрқин бошлашди-ки, бундай бўлишини ҳатто энг оптимист мухлис ҳам айтиб бериши қийин эди. «Ал-Ваҳда» аниқ-ки Чемпионлар Лигасидаги энг осон рақиб эмас.
Аммо «Локомотив» уни шу қадар чиройли услубда тор-мор келтирди-ки, ўша куни ТТЗ мавзеига йиғилган барча мухлис хуш кайфиятда уйга қайтгани аниқ. Аммо бу ғалабадан сўнг «Локомотив» ОЧЛнинг фаворитлари сафига қўшилдими? Шубҳа қиламиз. Бунга сабаб нимада эканини ҳам айтиб ўтишимиз мумкин.
Биринчидан, шу куни «темирйўлчилар»нинг ҳамма голлари ҳам муҳим ўйланган ва пухта ташкил этилган комбанициядан сўнг киритилгани йўқ.
Масалан, Икром Алибоевнинг голи ҳақида соатлаб гаплашиш мумкин ва ҳатто афсонавий Дэвид Бекхэм урган голларга ўхшатишга ҳам ҳеч ким монеълик билдирмайди. Аммо бу голда омаднинг ҳам ўрни катта бўлганини инкор эта олмаймиз.
Аслини олсангиз, айнан мана шу омадли гол учрашувнинг бурилиш палласи бўлди. Агар Икром бироз мўлжалда адашганда ва «Ал-Ваҳда»нинг хавфли зарбаларидан бирини Игнатий Нестеров қайтаришнинг уддасидан чиқмаганда ҳисоб ҳам, ўйин ҳам мутлақо бошқача кўриниш касб этиши ҳеч гап эмас эди.
Албатта, биз бу билан «Локомотив»нинг ишончли ғалабасини шубҳа остига қўйишни истамаймиз. «Темирйўлчилар» ҳақли ғалабага эришдилар ва балки Икром Алибоев ўша мўъжизавий голини урмаганда ҳам уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўларди.
Шунчаки, ҳисоб бу қадар йирик кўриниш олмаган бўларди, тамом, вассалом. Бунга ҳеч қандай эътироз йўқ. Аммо шу билан бирга ҳозирданоқ «Локомотив»ни мусобақа фаворитлари сафига қўшиб қўймасликларини ҳам истаган бўлардикки, ҳали гуруҳнинг бешта учрашуви олдинда кутиб турибди.
Аксинча, «темирйўлчилар» мураббийлар штаби «Ал-Ваҳда»га қарши кечган ўйиндан хулоса чиқариб, ҳимоядаги муаммоларни ҳал қилиш йўлларини қидирса, нур устига аъло нур бўлар эди. Зеро, Игнатий Нестеров ҳар доим ҳам жамоасини муқаррар голлардан қутқара олмай қолиши мумкин...
НАСАФ
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 8 | 19 |
2 | Насаф | 8 | 18 |
3 | Бунёдкор | 8 | 15 |
4 | Динамо | 7 | 15 |
5 | Нефтчи | 7 | 12 |
6 | Қўқон-1912 | 8 | 12 |
7 | Навбаҳор | 8 | 11 |
8 | Сурхон | 8 | 10 |
9 | Қизилқум | 7 | 10 |
10 | Машъал | 8 | 10 |
11 | Пахтакор | 8 | 9 |
12 | Андижон | 8 | 9 |
13 | Хоразм | 7 | 8 |
14 | Сўғдиёна | 8 | 7 |
15 | Бухоро | 8 | 6 |
16 | Шўртан | 8 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 9 | 18 |
2 | Пахтакор | 9 | 17 |
3 | Металлург | 9 | 17 |
4 | Локомотив | 9 | 16 |
5 | Андижон | 9 | 15 |
6 | ОКМК | 9 | 14 |
7 | Навбаҳор | 9 | 13 |
8 | Бухоро | 9 | 11 |
9 | Сўғдиёна | 9 | 11 |
10 | Динамо | 9 | 10 |
11 | Сурхон | 9 | 8 |
12 | Қўқон-1912 | 9 | 7 |
13 | Қизилқум | 8 | 7 |
14 | Бунёдкор | 8 | 7 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 20 | 34 |
2 | Қизилқум | 20 | 31 |
3 | Қўқон-1912 | 20 | 28 |
4 | ОКМК | 20 | 27 |
5 | Сўғдиёна | 20 | 24 |
6 | Нефтчи | 20 | 18 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Шабаб ал-Аҳли | 5 | 10 |
2 | Ал-Ҳуссайн | 5 | 9 |
3 | Кувайт СК | 5 | 5 |
4 | Насаф | 5 | 4 |
02.05.2025. Суперлига. 8-тур. | |||
18:15 | ![]() Хоразм |
1-1 | ![]() Насаф |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|