Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Бу сафар рақибимиз анча жиддий»

"Насаф" эртага Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида Қатарнинг "Ас-Садд" клубини қабул қилади. Ўйинолди матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳужумчи Бобир Абдухолиқов иштирок этишди.

"ОЧЛ катта нуфузга эга ҳисобланади. Бу мусобақада кучсиз жамоалар бўлмайди. Ушбу мусобақада қатнашиш учун гуруҳ босқичига чиққанмиз. “Ас-Садд” жамоаси ҳам гуруҳимиздаги жиддий рақиблардан бири ҳисобланади. Ўзингизга маълум, улар гуруҳдаги ўтган икки ўйинда ғалаба қозонишган. Таркибида юқори ижрога эга футболчилар талайгина.

Бунақа ўйинларда футболчиларнинг руҳий тайёргарлиги катта аҳамият касб этади. Шуларни ҳисобга олиб, бўлажак ўйинга тайёргарлик кўрдик. Умид қиламанки, йигитларимиз мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучларини ишга солишади. Улардан майдонда эркин ҳаракат қилиши талаб этилади.

Жамоамизда йўқотишлар йўқ. Ҳамма футболчиларимиз ўйинга тайёр. Ҳужумчимиз Драган Черан Фарғонада бўлган ўйинда майдонга тушмади. Унда кичик жароҳат бор эди. Биз таваккал қилишни ҳоҳламадик. Аммо у бугун машғулотларимизга қўшилди ва эртага бўладиган ўйинда жамоамизга ёрдам беради.

Дониёр Нарзуллаев ҳозир Тошкентда, шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Унинг аҳволи анча яхши. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, у тезроқ сафга қайтиб жамоадошларимга ёрдам берай деяпти. Умид қиламизки, футболчимиз яқин кунларда машғулотларимизга қўшилади", — деди Рўзиқул Бердиев.

"Эртага бизни қизиқарли учрашув кутиб турибди. Бизга рақиб қандай кучга эга эканлигини унчалик аҳамияти йўқ. Аммо рақибимизни ҳурмат қиламиз. Биз эртага мухлисларимизни хурсанд қилиш мақсадида, ғалаба учун майдонга тушамиз. Ғалаба қозониш учун боримизни берамиз. Камчилик ҳар жамоада ҳам бўлади, биз ҳам рақибни яхши ўргандик. Эртага рақибни хато ва камчиликларидан фойдаланишга уринамиз" — деди Бобур Абдухолиқов.

Киритилди: 04.03.2018 14:12. Ўқилди: 6198 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.