Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: “Хави келмагани учун биз ҳам Черанни ўйинга қўймадик”

Рўзиқул Бердиев: “Хави келмагани учун биз ҳам Черанни ўйинга қўймадик”

“Насаф” – “Ал Садд” учрашуви якунларига бағишланган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида, қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Барчани ғалаба билан табриклайман. Баҳсда футболчиларимиз борларини бериб ўйнашди бунинг эвазига муҳим ғалабага эришдик. Олқишлар менга эмас, футболчиларга тегишли. Ишқибозларга эса алоҳида ташаккур билдираман. Мухлислар стадионда ажойиб муҳит яратишди. Биз эса уларга хуш кайфият улашдик. Жамоа беллашувга руҳан яхши тайёрлангани чиройли ўйинимизга сабаб бўлди. Маҳоратга қарши кучли иштиёқ ва яхши тайёргарлик билан курашиш мумкинлигини исботладик.

Чераннинг йўқлиги бизни ташвишга солганди. Аммо унинг йўқлигини футболчиларимиз билдиришмади. Унинг ўрнида Ислом Рашидхонов ҳаракат қилди. "Ал Садд" кўпроқ тўпни ўзида сақлашга уринадиган жамоа бўлгани учун, рақибимизни тўпсиз қолдиришга кўрсатма бергандик. Буни йигитларимиз уддалашди.  

Хави? Хави келмагани учун ҳам биз ҳам Черанни ўйинга қўймадик (кулади).

ОЧЛ гуруҳ босқичидан олдин бизга аутсайдер сифатида қараганлар ҳам бўлди. Ҳаттоки бизни бир очко ҳам ишлай олмайди деган, тахминлар ҳам бўлди. Ҳозир эса ҳисобимизда олти очко бор. Кейинги босқичга чиқиш учун энди бизда ҳам имкон бор.

Бу мусобақа ёш футболчиларимизга тажриба мактаби бўлади. Футболчилар мана шундай ўйинларда тажриба тўплашади. Ҳолатдан келиб чиқиб, айтиш мумкинки ёшларимиз билан ҳам барча жамоаларга қарши муносиб ўйнаса бўлади. Охирги иккита учрашув бунга яққол мисол бўла олади.

Черанни даволаниши учун уйига жўнатдик. У биздан шуни сўради. Юртидаги шифокорлар унга тезда жароҳатидан фориғ бўлишига ёрдам беришини айтган. Умид қиламиз у Қатардаги учрашувда жамоамизга ёрдам беради.

Жаҳонгир Алиев? Футболчимиз жароҳати туфайли бизга ёрдам бера олмаётган эди. Энди у бизга ёрдам бера олади. Унга кейинги ўйинларда ҳам имкон берамиз. Кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик. Футболда ягона гол билан ҳам уч очкони қўлга киритиш мумкин. Ҳужум чизиғимизда кўпроқ ёш футболчилар ўйнашмоқда. Уларга бироз совуққонлик етишмаяпти. Бу камчиликларимиз устида ишлашда давом этамиз.

Биз бутун Ўзбекистон учун, юртимиздаги футбол ишқибозларига яхши кайфият улашиш учун ўйнадик.

Асосий вазифамиз,  ўйин барқарорлигини сақлаш, шундай маромни ушлаб туришга ҳаракат қиламиз”, - деди Бердиев.

Манба: www.fcnasaf.uz

Киритилди: 06.03.2018 10:49. Ўқилди: 9637 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 25 58
2 Пахтакор 26 56
3 Навбаҳор 26 52
4 ОКМК 26 45
5 Насаф 26 42
6 Бухоро 26 42
7 Локомотив 26 40
8 Қизилқум 26 35
9 Динамо 26 34
10 Андижон 26 31
11 Сўғдиёна 26 30
12 Сурхон 26 30
13 Хоразм 27 26
14 Бунёдкор 26 26
15 Қўқон-1912 26 24
16 Машъал 26 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 4 9
2 Кувайт СК 4 6
3 Насаф 4 4
4 Холидия 4 4

Сўнгги учрашув

04.11.2026. ОЧЛ-2. 4-тур.
22:00
Кувайт СК
2-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

08.11.2026. Суперлига.
16:00
Бухоро
—
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик