Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига: “Қизилқум” - “Насаф”. Превью

“Насаф” бу йилги Суперлиганинг 3-тур учрашувини сафарда Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади.

 "Аждарлар" олдида яна бир қийин учрашув кутиб турибди. Бу жамоалар ўртасидаги Навоийда бўлиб ўтадиган учрашувлар жуда кескин кечади. “Насаф”, Навоийдан сўнгги бор 2015 йили ғалаба билан қайтган.

Учрашув 18 март якшанба куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида соат 20:00да бошланади.

 

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 3-тур

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши)

18.03.2018. “Ёшлик” СМ. 20:00да

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Алексей Фролов

 

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Қизилқум” ва “Насаф” жамоалари ҳозиргача 36 марта рўбару келишган. Ушбу баҳсларнинг 21 тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 9 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 38-68.

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоамиз “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Ўтган йилги ўзаро Қаршида ўтган сўнгги учрашувда, мухлислар 2та голга гувоҳ бўлишган.  "Насаф" голларини Баҳром Абдураҳимов ва Игорь Голбанлар киритишган.

"Насаф" Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин, “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

 

Навоийда бўлган ўзаро учрашувларга оид

Ўзаро ўйинлар қайдномаларини варақласак, қаршиликлар Навоийда ўтказилган 18 учрашувнинг 7тасида ғалаба, 6тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. Ўтган йилги чемпионатдаги Навоийда бўлиб ўтган учрашувда 1:1 дуранг натижаси қайд этилган. Бўлажак учрашув Навоийдаги ўзаро 19-учрашув сифатида тарихга киради.

“Насаф” сўнгги бор “Қизилқум” жамоасини Навоийда 2015 йили 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

 

Навоийда бўлган сўнги беш учрашув

10.08.2013. “Қизилқум” – “Насаф” 0:1

06.06.2014. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1

26.08.2015. “Қизилқум” – “Насаф” 1:2

25.06.2016. “Қизилқум” – “Насаф” 3:3

29.04.2017. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1

 

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, 17 март шанба куни Навоий шаҳридаги “Кимёгар” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:30да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ушбу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.

Киритилди: 16.03.2018 09:18. Ўқилди: 2632 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

07.05.2024. Суперлига. 6-тур.
19:00
ОКМК
3-4
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.