Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига: “Насаф” - “Металлург”. Превью

"Насаф" Суперлиганинг 4-тур учрашувида Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 30 март жума куни “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Ушбу жамоалар бу сафар ўзаро 41-учрашувда майдонга тушишади. Ушбу учрашув “Насаф”нинг миллий чемпионатимиздаги 622-учрашуви бўлади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 4-тур

“Насаф” (Қарши) - “Металлург” (Бекобод)

30.03.2018. “Марказий” стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Тимур Гайнулин (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент)

Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент)

Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Сардор Қудратуллаев.

 

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда илк марта 1998 йили туқнаш келишган. Ўзаро учрашувларнинг статистикасига эътибор қаратсак, жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 40 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 26 ўйинда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 10 учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 69:31.

Бу жамоаларнинг ўтказилган тўрт учрашувида “аждарлар” йирик ҳисобда зафар қучишган. Энг йирик натижа 2004 йил 15 мартда Қаршида кечган баҳсда қайд этилган. Унда “Насаф” жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз еттита тўп йўллашга муваффақ бўлган.

Ўтган йилги Қаршида бўлиб ўтган сўнгги учрашувда ҳам “Насаф” рақибини 2:0 ҳисобида доғда қолдирган.

Қаршида ўтган ўзаро учрашувлар тарихидан

Шу пайтгача бу жамоалар Қаршида ўзаро 20 учрашувда майдонга тушишган. Ушбу учрашувларнинг 18тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг ва яна 1 учрашувда маъданчилар ғалабага эришган. Демак, Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда “Насаф” яққол устунликка эга. Бўлиб ўтган учрашувларда дарвозаларга 61та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда – 50:11.

Қуйида Қаршида бўлиб ўтган сўнгги 5та учрашувнинг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

04.11.2017. “Насаф” – “Металлург” 2:0

30.09.2016. “Насаф” - “Металлург” 3:0

15.05.2015. “Насаф” - “Металлург” 0:1
27.04.2014. “Насаф” - “Металлург” 0:0
04.05.2013. “Насаф” - “Металлург” 3:1

Кўриб турганингиздек, “Металлург” Қаршидан сўнгги бор 2015 йилда ғалаба билан қайтган. Бу “Металлург”нинг Қаршида қозонган ягона ғалабасидир.

Жамоаларнинг бу йилги чемпионатдаги иштироки ҳақида

“Насаф” бу йилги суперлиганинг ўтган уч учрашувининг биттасида дуранг ва иккитасида ғалаба қозонди. Очколари сони 7тага тенг, тўплар нисбати 5-2ни ташкил қилмоқда. "Адарлар" ўтган турда “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида ғалабага эришди.

“Металлург” жамоаси ўтган уч учрашувнинг икки учрашувида дуранг қайд этган ва биттасида ғалабага эришган. Тўплаган очколари сони 5тага тенг. Тўплар нисбати 2-1ни ташкил қилмоқда. Маъданчилар ўтган тур учрашувини ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди ва кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Қизиқарли факт

“Насаф” – “Металлург” учрашуви қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев учун мураббий сифатида юбилей учрашув ҳисобланади. Бердиев бу сафар шогирдларини миллий чемпионатимиздаги 155-учрашувда майдонга бошлаб тушади. Ўтган турдаги “Қизилқум” устидан қозонилган ғалаба, мураббийнинг миллий чемпионатдаги 100-ғалабаси сифатида тарих саҳифаларидан жой олди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози ва мамлакатимизда уч карра энг яхши мураббий сифатида эътирофга сазовор бўлган Рўзиқул Садуллаевич, 2012 йилдан “Насаф” жамоамизга устозлик қилиб келмоқда.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари

“Насаф” - “Металлург” ёшлари ўртасидаги учрашув 29 март пайшанба куни соат 16:30да бошланади. Учрашув “Геолог” стадионида бўлиб ўтади.

Жамоаларнинг асосий таркиблари ўртасидаги учрашув эса, 30 март жума куни “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Қизиқарли учрашувларни ўтказиб юборманг!

Киритилди: 27.03.2018 09:19. Ўқилди: 2745 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

02.05.2025. Суперлига. 8-тур.
18:15
Хоразм
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.