Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёшлар лигаси. “Насаф” ўз майдонида “Металлург” билан дуранг ўйнади

Бугун “Насаф” ёшлари Бекободнинг “Металлург” жамоаси ёшлари билан куч синашди. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Учрашувда дастлаб “Металлург” жамоаси ҳисобда олдинга ўтиб олди. 33-дақиқада ҳимоячимиз Жўрабек Маннонов Павел Пуришкинни жарима майдончамизда тўхтатиб қолди. Ҳакам меҳмонларга 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди ва Манноновни сариқ карточка билан “сийлади”. Пенальтини Жамшид Юсупов бехато амалга оширди – 0:1.

Учрашувнинг биринчи бўлими якунланиб бораётганда, кетма-кет ташкил этган ҳужумларимизнинг навбатдагиси ўз самарасини берди. “Металлург” жамоаси ёшларининг ҳимояда тартибсиз ҳаракатидан Самандар Шукруллаев унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимда ёшларимиз анча фаол ўйнашди. Бу орқали кўплаб голли вазиятларга эга ҳам бўлишди. Аммо гол уришда ҳеч бир футболчимизга омад етишмади.

Шундай қилиб, бугунги учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан ниҳоясига етди.

Навбатдаги тур учрашувини жамоамиз 6 апрел куни сафарда “Навбаҳор” ёшларига қарши ўтказишади.

Ёшлар лигаси, 4-тур

“Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод) 1:1

29.03.2018. “Геолог” стадиони. 16:30да

Ҳакамлар: Дмитрий Клепиков (Тошкент), Артём Калинин (Қарши), Ашур Дониёров (Қарши), Равшан Абдувоҳидов (Қарши)

Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Сардор Қудратуллаев.

Голлар: Самандар Шукруллаев, 41’-1:1 – Жамшид Юсупов (пен.), 34’-0:1

“Насаф”: 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов (1.Умиджон Эргашев 46), 4.Жўрабек Маннонов (с), 7.Худоёрхон Сағдуллаев (17.Муҳриддин Зоиров 57), 9.Шерзод Темиров, 14.Акмал Мозговой, 15.Шерзод Насруллаев, 16.Наврўз Изатиллаев, 19.Дадажон Маматқулов (20.Жаҳонгир Қурбонбоев 46), 28.Сардор Садуллаев (22.Маъруф Жумаев 46), 32.Ғолиб Ғайбуллаев, 34.Самандар Шукруллаев (38.Темур Комилжонов 71).

Захира:  35.Алижон Ахматов, 43.Отабек Комилжонов.

“Металлург”: 25.Тимурбек Тўйчиев, 4.Андрей Шипилов, 7.Жамшид Юсупов (с) (21.Ҳусниддин Салойдинов 84), 8.Абдулборий Олимов, 9.Саиджамол Давлатжонов (2.Фаррух Сиддиқов 46), 10.Дониёр Ҳошимов (19.Бахромжон Соатов 70), 13.Абдуллоҳ Исломов, 14.Аброр Тошқўзиев, 17.Сарвар Сатторов. 18.Павел Пуришкин (11.Муҳаммаджон Султонов 46), 20.Худойшукур Сатторов.

Захира: 35.Акобир Қаюмов, 5.Тимур Маматмуродов,  22.Асосмиддин Абдураҳмонов.

Огоҳлантириш: Жўрабек Маннонов (33) – Жамшид Юсупов (82), Андрей Шипилов (86).

Киритилди: 29.03.2018 19:12. Ўқилди: 2233 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

02.05.2025. Суперлига. 8-тур.
18:15
Хоразм
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.