Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун футбол. «Насаф» - «Металлург»

Бугун “Марказий” стадионимизда катта футбол, Суперлиганинг 4-тур доирасида “Насаф” Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан баҳслашади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 4-тур
“Насаф” (Қарши) - “Металлург” (Бекобод)
30.03.2018. “Марказий” стадион. 20:00да
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Гайнулин (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент)
Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Сардор Қудратуллаев.

Мазкур жамоалар шу пайтгача  миллий чемпионатимизда ўзаро 40 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 26 ўйинда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 10 учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 69:31.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро 20 учрашувнинг 18тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг ва яна 1 учрашувда маъданчилар ғалабага эришган. Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда “Насаф” яққол устунликка эга. Бўлиб ўтган учрашувларда дарвозаларга 61та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда – 50:11.

“Металлург” Қаршидан сўнгги бор 2015 йилда ғалаба  билан қайтган. Бу “Металлург”нинг Қаршида қозонган  ягона ғалабасидир.

Жамоалар бугун ўзаро 41-учрашувини ўтказишади.

Барча футбол ишқибозларини “Марказий” стадионимизга таклиф этамиз!

Киритилди: 30.03.2018 09:04. Ўқилди: 1867 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

02.05.2025. Суперлига. 8-тур.
18:15
Хоразм
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.