Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф” клуби академияси вакиллари Қатардаги мусобақада иштирок этишади

Хабарингиз бор, ўтган йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қатар футбол Уюшмасининг президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, Қатар футболи мансабдор шахслари билан учрашганди.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қатар футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш йўлида меморандум имзолагандилар. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Қатардаги дунёга машҳур “Aspire” академиясига ташриф буюриб, у ердаги шароитлар билан танишган ҳолда, Ўзбекистонда ҳам ана шу тажрибани йўлга қўйиш борасидаги ҳамкорлик масаласида келишувга эришганди.

Қатарнинг дунёга машҳур “Aspire” жамоаси Осиёнинг энг яхши академиялари тарбияланувчилари иштирокида ташкил этаётган мусобақага, икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасидаги меморандумга асосан Ўзбекистондан ҳам футболчиларни таклиф этди.

2017 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши академияси сифатида эътироф этилган “Насаф” футбол мактабининг бир эмас учта ёш тоифасидаги гуруҳлари Қатарга етиб боришди. Уларни Қатарнинг Доҳа шаҳрида мезбонлар илиқ кутиб олишди. Ёш футболчиларимиз Доҳа шаҳридаги беш юлдузли “TORCH” меҳмонхонасига жойлашиб, “Aspire” академиясида машғулот ўтказишга ҳам улгуришди. 

Халқаро турнирда иштирок этадиган "Насаф" академияси вакиллари - Нурали Султонов ва Насим Шойимов мураббийлигидаги 2000 йилда туғилганлар, Павел Кшнякин устозлигидаги 2001-2002 йилда туғилганлар ҳамда Умар Раҳматуллаев ва Жасур Иброҳимов бош мураббийлик қилаётган 2003 йилда таваллуд топган футболчилар. Жамоаларнинг ҳар бири 16 нафар ёш футболчилардан иборат. Шунингдек, дарвозабонлар мураббийи Михаил Наумов ҳамда шифокор Суннат Сахаддиновлар қаршилик футболчиларга ҳамкорлик қилишмоқда.

Қатардаги мусобақа 4 апрелга қадар давом этади. Ҳар бир ёш тоифасидаги жамоалар иккитадан учрашув ўтказишади. Шунингдек, жамоалари қатарлик тенгдошлари билан биттадан ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушишади.

Делегацияга “Насаф” футбол мактаби директори Сергей Кучеренко раҳбарлик қилмоқда.

Киритилди: 02.04.2018 10:52. Ўқилди: 2911 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.